Edu.uz
162K subscribers
19.9K photos
4.25K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Галстуксиз_учрашув

“Оқ доғлардан хабардор бўлиш тизимга фақатгина фойда келтиради”

Шу кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳудудлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари, хусусан давлат, нодавлат ҳамда хорижий филиаллар олийгоҳларига бориб, талабалар, фидоий профессор-ўқитувчилар билан самимий мулоқот қилмоқда.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Низомиддин Ҳамраевич Ҳайдаров Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва ислоҳотлар мониторинги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Ҳайдаров 1962 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳоз. ТДИУ) ҳамда 1993 йилда Санкт-Петербург иқтисодиёт ва молия университетини тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, The Korea Institute of Public Finance (Жанубий Корея), Economic development institute of the World Bank (АҚШ), University of Economics and Management (Прага), The European Union’s Tacis Progrаmme (Белгия) ва Подготовка сотрудников системы обрaзования стран-членов ШОС (ХХР)да илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#танлов

Республика эсселар танловининг якуний финал босқичига старт берилди

📄 Дастурга мувофиқ, финал босқичи иштирокчилари, дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлдилар. Иштирокчилар Ўзбекистон Миллий Академик тeaтрида эса Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган “Заминдан олис кетма” спектаклини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

🥳 Эслатиб ўтамиз, ҳудудий босқич ғолиблари ва уларнинг устозлари замонавий ноутбуклар билан тақдирланади. Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар эса мос равишда 30 миллион, 20 миллион ва 10 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланиши режалаштирилган.

Тақдирлаш маросими 27 май куни бўлиб ўтади.

👉 Танлов жараёнлари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
– Олий таълим соҳасида ёлғон маълумотни эшитиб хотиржам бўлгандан кўра, ҳақиқатни билиб ҳаловатни йўқотганимиз афзал

Вазир А.Тошқулов Тошкент молия институтида бўлиб, фидоий устозлар, профессор-ўқитувчилар билан самимий мулоқот қилди. Институт кампусида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

12 та олийгоҳда таълим қозоқ, туркман, қирғиз, тожик тилларида ҳам олиб борилади


EХҲТнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси билан Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллий озчиликлар вакилларининг таълим-тарбияси бўйича ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда улар тилларини ўрганишда бағрикенглик туйғусини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#абитуриент2022

⚡️ ДИҚҚАТ!!! Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди

🔰 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 6 та олий таълим муассасасига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилиши белгиланган.

Унга кўра 2022-2023-ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган

👉 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
👉 Самарқанд давлат чет тиллар институти;
👉 Тошкент давлат шарқшунослик университетининг

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда

👉 Тошкент давлат педагогика университети;
👉 Қўқон давлат педагогика институти;
👉 Нукус давлат педагогика институтининг

хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

💾 КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН ФОРМАТИ 👈
💾 ТЕСТ НАМУНАЛАРИ (инглиз тилидан) 👈

Ⓜ️анба: Давлат тест маркази

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Эндиликда талабалар ҳам устозлари билан бирга хорижий сафарларга бориши мумкин

🏛 Бу ҳақда бугун Ўзбекистон миллий университетида бўлиб ўтган “Вазир ва ёшлар” учрашувида билдирилди.

➡️ Учрашув тафсилотлари билан батафсил танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик

Кореянинг Пучон университети раҳбарлари вазирликда қабул қилинди

➡️ Матн шаклда ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube