#ТАЪЗИЯ
Тиббиёт соҳасида таниқли олим, фан арбоби Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, академик Даминов Турғунпўлат Обидовичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Даминов Турғунпўлат Обидович 1941 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида турли раҳбар лавозимларда ҳам фаолият олиб борган, кўплаб юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган.
“Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор” фахрий унвони, “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда “Алберт Швейцер” халқаро олтин ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Польша Тиббиёт академиясининг ҳақиқий аъзоси.
Т. Даминовнинг олим, етук мутахассис сифатидаги илмий фаолияти нафақат мамлакатимиз, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам муносиб эътироф этилган. У тиббиётнинг “Педиатрия” ва “Юқумли касалликлар” каби муҳим йўналишларда ҳам ўзига хос мактаб яратган.
Даминов Турғунпўлат Обидовичнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий яшайди.
Вазирлик жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.