Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Танлов

«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, олий таълим муассасаларида ўзбек тилининг ўқитилишини такомиллаштирувчи илмий-услубий фаолиятни ривожлантиришдан иборат.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий, услубий, ижодий ишлар қабул қилинади:

👉 филологик йўналишларда –соҳага алоқадор тилшуносликнинг назарий ҳамда амалий долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган ишлар, ўзбек тили ва адабиёти бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ўзбек тилини ривожлантириш масалалари;

👉 нофилологик йўналишларда - ўзбек тилининг соҳавий терминологияси ва уларни соҳаларга боғлаб амалий интенсив ўқитиш ҳамда баҳолаш методикаси, соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш ҳамда соҳавий иш юритишни такомиллаштириш истиқболлари;

👉 методик йўналишда – ўзбек тилини интенсив ўқитишнинг замонавий самарали методлари ва баҳолаш мезонлари, ўзбек адабий тилининг орфоэпик, орфографик ва услубий меъёрларини ўқитиш ва баҳолаш методикаси.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1️⃣ Энг яхши дарслик;
2️⃣ Энг яхши ўқув қўлланма;
3️⃣ Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади. Ижодий ишларни кўриб чиқиш ва баҳолаш – 10 октябргача.

🔹Ғолибларни тақдирлаш – 20 октябргача амалга оширилади.

🔹Ижодий ишлар [email protected] электрон манзили орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофоти билан тақдирланадилар:

1️⃣ўрин: базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

2️⃣ўрин: базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баробари миқдорида;

3️⃣ўрин: базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz сайтидан,вазирликнинг @edu.uz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг 71 2461624 телефони орқали олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#Танлов

Олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилади.

Танлов мазмуни: Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш.

Молиявий манбаларнинг бошланғич қиймати:

👉 7043417-сонли 1-лот бўйича 373 397 500,00 (Уч юз етмиш уч миллион уч юз тўқсон етти минг беш юз) сўм;

👉 7043421- сонли 2-лот бўйича 375 110 00,00 (Уч юз етмиш беш миллион бир юз ўн минг) сўм;

👉 7043424- сонли 3-лот бўйича 378 011 500,00 (Уч юз етмиш саккиз миллион ўн бир минг беш юз ) сўм;

👉 7043429- сонли 4-лот бўйича 384 014 000,00 (Уч юз саксон тўрт миллион ўн тўрт минг) сўм;

👉 7043430- сонли 5-лот бўйича 377 841 000,00 (Уч юз етмиш етти миллион саккиз юз қирқ бир минг ) сўм;

👉 7043432- сонли 6-лот бўйича 384 373 900,00 (Уч юз саксон тўрт миллион уч юз етмиш уч минг тўққиз юз ) сўм;

👉 7043433- сонли 7-лот бўйича 379 923 400,00 (Уч юз етмиш тўққиз миллион тўққиз юз йигирма уч минг тўрт юз ) сўм.

❗️Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2242

☎️ Боғланиш учун: (71) 207-03-34, (71) 246-52-79.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#танлов

ОТМлар учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танловига қўлёзмалар қабул қилинмоқда

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда “Энг яхши дарслик” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Қўлёзмалар шу йилнинг 14 ноябрь кунига қадар [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Бугун ЎзА томонидан ташкил этилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Танловда талабалар ва тадқиқотчилар қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этишади:

👉 Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув;

👉 Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;

👉 Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

Танловнинг республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича бир нафардан ғолибга ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш учун 50 миллион сўмлик грант тақдим этилади.

Ҳужжатлар жорий йил 20 январгача барча ОТМлар факультетларида қабул қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Танлов

Муносиблар тақдирланди

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида икки йилдан буён талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ўтказиб келинмоқда.

🏛 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида танловнинг бу йилги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔰 Ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятлар алоҳида тилга олинди. Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирлар орқали иқтидорли, изланувчан ва тадқиқотчи талабалар ҳар доим қўллаб-қуватланиши таъкидланди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилги танловга талабалар ва ёш тадқиқотчилардан 500 дан ортиқ илмий мақола келиб тушган. Экспертлар хулосаси асосида шулардан 44 та энг яхши мақола танланди ва булар асосида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли иккинчи китоб чоп этилди.

👉 Эътиборлиси, мазкур китоб Олий аттестация комиссияси эътироф этган илмий нашрлар қаторига киритилди.

Тадбирда танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг сертификати, китоблар тўплами ҳамда планшет билан ҳам тақдирланди. Шунингдек, китобдаги соҳалар бўйича 10 та энг яхши мақола аниқланиб, муаллифларга Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан пул мукофоти берилди.

✔️Талаба-ёшларни рағбатлантириш, қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашувчи мазкур танлов уларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇
👇👇
OLIY TA'LIM VAZIRLIGI