Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Вазир ўринбосари Сирдарё вилоятидаги ОТМларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди

Бугун, 21 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Сирдарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳолатини ўрганди.

Вазир ўринбосари дастлаб Гулистон давлат университетида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Университетнинг Жисмоний маданият ва Агроинженерия факультетлари ўқув биноларини таъмирлаш, спорт мажмуасида талабалар учун кийиниш ва ювиниш хоналарини қуриш ҳамда университет ҳудудини ободонлаштириш ишлари бошланган. Қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Университет масъуллари билан бирга университетининг Янгиер шаҳридаги Педагогика факультети ҳудудида давлат хусусий шерикчилиги асосида ўқув марказини қуриш лойиҳаси муҳокама этилди.

Шундан сўнг Сарвархон Бузрукхонов Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ўқув биносида олиб борилаётган реконструкция ишларини ҳам бориб кўрди. Ҳукуматнинг 2019 йил 9 июлдаги 573-сонли қарори билан ташкил этилган мазкур филиалга собиқ коллеж биноси ажратилган бўлиб, ҳозирда бу бино реконструкция қилинмоқда.

Вазир ўринбосари объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли якунлаш, қурилиш-тиклаш ишларида маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш ва қурилиш жараёнларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этишда вазирлик ёрдам беришга доим тайёр эканини маълум қилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Тизимда коррупция буткул йўқолди деб айта олмаймиз — Олий ва ўрта махсус таълим вазири

👉 https://xs.uz/uzkr/48649

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Тавсия

Эртага, 22 январь куни соат 17:00 да М.Нарикбаев номидаги КАЗГЮУ Иқтисодиёт олий мактаби доценти Иқболжон Қорабоев ва Германиянинг Бремен университети Техника ва таълим институти Касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Акрамжон Маткаримовлар иштирокида вебинар ўтказилиши режалаштирилган.

Унда ОТМ профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари, талабалар ва магистрантлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.

👉 Қатнашиш учун https://webinar.eyuf.uz сайтида рўйхатдан ўтиш сўралади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бухоролик профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабалар билан учрашиб, барча соҳа фидойиларини тизимни ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирди!

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Президент

Президент ёш дастурчилар билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев
Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.

IT Parkнинг Бухоро филиалида ҳам ўқувчилар, ҳам талабалар, ҳам фрилансер ва дастурчилар учун зарур шароитлар яратилган. Бу ерда ёш ҳаваскорлар, робототехниклар, веб дизайнерлар, профессионал дастурчилар йиғилган.

Президентимиз бухоролик ёшларнинг салоҳиятини юксак баҳолаб, бу соҳа мамлакатимиз тараққиёти учун жуда муҳим эканини таъкидлади.

– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз «Мандэй ЛАБС» корхонасига асос солган 25 ёшли Саидравшан Шокиров, халқаро IT компаниялар билан ҳамкорликда ишлаётган дастурчи Шаҳрулло Тухсанов ва бошқа ёшлар билан суҳбатлашди.

Долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича ёш дастурчиларга буюртма бериш, маблағ, энергия ресурслари ва вақтни тежовчи дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Aбсоатов Андижон вилоятидаги ОТМлар профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди. Андижон машинасозлик институти талабалари билан бўлган суҳбат самимий ва конструктив таклифларга бой бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Илм-фан халқнинг оғирини енгил қилишга хизмат қилиши керак

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов Бухоро вилоятига хизмати сафари давомида бугун Бухоро муҳандислик-технология институти фаолияти билан танишди. Вазир институт олимлари ва талабалари томонидан яратилган технологияларни диққат билан ўрганиб чиқди.

– Нефть-газни қайта ишлаш чиқиндиларидан ёқилғи брикетларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш халқимизга, айниқса бугунгидай қишнинг қировли кунларида наф келтириши мумкин бўларди, – деди Абдуқодир Тошқулов. – Бу биринчидан нархи арзон, ҳамёнбоп, асосийси – она табиатни зарарланишдан сақлаб қолиш мумкин. Институтда инсонлар ҳаётини енгиллаштириши мумкин бўлган, шу кунга қадар турли вазирлик ва идоралар томонидан эълон қилинган танловларга тақдим этилиб, эътиборсиз қолаётган лойиҳалар талайгина экан. Агар илм-фан халқнинг корига ярамаса, у ҳаётга татбиқ этилмаса, ундан нима наф?

Вазир талабалар билан институт маъмурияти вакиллари иштирокисиз суҳбатлашди. Талабаларнинг шароити, дарсларнинг ўтилиши, профессор-ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги, коррупция элементлари тўғрисида фикрини эшитди. Шундан сўнг Абдуқодир Тошқулов институт талабалар турар жойидаги шароитлар билан танишди. Бу ерда истиқомат қилаётган 14 нафар туркманистонлик талаба билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини тинглади. Институт академик лицейи ўқувчиларининг ўқиши ва яшаши, уларнинг кириш имтиҳонларига тайёрланиши учун яратилган имкониятларни ўрганди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Юсуф Aбсоатов: таълим ва спорт бир қушнинг икки қаноти

Жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Aндижон давлат тиббиёт институтда спортнинг белбоғли кураш тури бўйича "Универсиада" спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан кучли маҳоратга эга бўлган спортчилардан иборат жамоалар иштирок этди.

Ғолиблар 7 та вазн тоифасида олимпия ўйинлари қонун қоидаларига асосланган ҳолда аниқланди.

Мусобақаларда халқаро тоифадаги спорт усталари Жамолиддин Бозоров, Aзамжон Шокиржонов, Исматжон Бозорбоевлар бош ҳакамлик қилдилар.

Биринчи куни вазн ўлчаш маросимлари, иккинчи куни эса чорак ва ярим финал бахслари ўтказилди. Мусобақаларнинг учинчи куни сараланган энг кучли полвонлар финалда ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти вакиллари 5 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, 1- ўринни эгаллади.

Фарғона вилояти жамоаси эса 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медаллари билан 2- ўринни қўлга киритди. 3-ўрин эса 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритган Наманган вилояти жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг энг оғир 90 кг вазн тоифаси бўйича эса 1-ўринга Aсадбек Хатамов эга чиқди, 2-ўрин Достонбек Усмоналиевга, 3-ўрин эса Эсет Садуакасов ҳамда 3-ўрин Муҳаммаджаҳонгир Жўраевлар қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида вазир ўринбосари Юсуф Aбсоатов, вазирлик ҳузуридаги маънавият ва маърифат маркази директори Мирзоҳид Ботиров, AндДУ ректори Aкрамжон Юлдашев ҳамда халқаро тоифадаги спорт усталари иштирок этди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g