Edu.uz
160K subscribers
20K photos
4.29K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Профессионал_таълим

Тошкент солиқ техникуми талабалари ўқишни Кореяда давом эттириши мумкин

2021 йил 14 январь куни Хонам университети (Жанубий Корея) ректори жаноб Пак Санг Чоль бошчилигидаги делегация ва Тошкент солиқ техникуми раҳбарияти ўртасида навбатдаги учрашув онлайн тарзда ташкил қилинди.

Учрашувда 2019 йилда Корея университети Хорижий талабалар билан ишлаш департаменти вакилларининг Тошкентга қилган ташрифи доирасида IT технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича эришилган келишув юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида икки давлат таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди. Унга кўра 2+2 кўринишида биргаликда мутахассислар тайёрлашга келишилди.

Эндиликда Тошкент солиқ техникуми битирувчилари ўқишини Хонам университетининг тегишли йўналишларида 3-курсдан давом эттиришлари мумкин бўлади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Tashabbuskor_tadqiqotchilar

НамДУ ўқитувчисининг монографияси Amazon'да сотилмоқда

Наманган давлат университети ўқитувчиси Нодирбек Қодировнинг «Problems of the globalization of information culture in the current time» номли монографияси Латвиянинг Рига шаҳрида 9 та тилда нашр этилди ва айни пайтда www.morebooks.shop, www.amazon.com интернет дўконларида онлайн сотувга чиқарилди.

Монографияда сўнги йилларда мамлакатимиз ва хорижлик олимлари томонидан ёшларда ахборот маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш тарихи, генезиси, ҳозирги ҳолати бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, ёшларда ахборот маданияти ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва воситалари бўйича амалий таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Эътироф

Навоий вилояти ҳокими иқтидорли талабани мукофотлади

Юртимизда ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг иқтидорли талабаси Қуанишбек Ережепбаев "МДҲдаги энг ёш олим — 2020" халқаро-кўрик танловидаги муваффақияти учун Навоий вилояти ҳокими томонидан мукофотланди.

Талаба шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига билан "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Sharh

«Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қароридаги муҳим жиҳатлар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон давлат университети талабаси халқаро танлов ғолиби

Андижон давлат университети Санъатшунослик факультети вокал ижрочилиги: анъанавий хонандалик йўналиши 1 курс талабаси Мухлиса Машрабова 2021 йил 11 январь куни www.dk-talant.ru сайти томонидан ташкил этилган “Россия истеъдодлари” халқаро ва Бутунроссия масофавий мусобақалари фестивалда устози Бобурбек Юлдашев билан ҳамкорликда тайёрлаган “Ёр васли” номли қўшиғи билан иштирок этиб, “Халқ вокаллари” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Шу вақтгача Мухлиса Машрабова кўплаб халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган мусиқа танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Жумладан, 2020 йили Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган “Биз биргамиз” халқаро танловида, 2019 йил “Ягонасан муқаддас Ватан!” республика танловида ғолиб бўлган.

Маълумот учун, www.dk-talant.ru сайти томонидан ўткизилаётган “Россия истеъдодлари” халқаро ва Бутунроссия масофавий мусобақалари фестивали Россия Федерациясининг “Таълим тўғрисида”ги Федерал қонунининг 77-моддаси 2-қисмига мувофиқ ўтказилади, унда талабалар ва ўқитувчилар танловларда ихтиёрий равишда қатнашадилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 300 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича) математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича стипендия танловлари эълон қилинди

🧑🏻💻Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 январдан - 20 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

📍Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан - 20 мартга қадар давом этади.

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш ва стажировка ўташ имкониятини қўлдан бой берманг!

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
🌐 ГЕОИНФОРМАТИКА БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ ХАЛҚАРО GI 2021 КОНФЕРЕНЦИЯСИ

2021 йилнинг 27-29 январь кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти томонидан Эразмус+ "DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура" лойиҳаси доирасида ўтказиладиган Халқаро GI 2021 конференциясига таклиф этамиз.

👉Рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/2XsGjFc

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, конференцияда Zoom платформаси орқали онлайн қатнашиш учун кириш ҳаволаси (линки) пайдо бўлади, шунингдек мазкур ҳавола рўйхатдан ўтиш жараёнида фойдаланилган электрон почтага юборилади.

👉Тўлиқ маълумот: https://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/home.htm

➡️ @otm_info
​​#OTM_янгиликлари

Термиз давлат университети жамоасига янги ректор таништирилди

Бугун, 16 январь куни Термиз давлат университетида вилоят ҳокими Тўра Боболов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Дастлаб вилоят ҳокими олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимга тайинланган Абдуқодир Тошқуловни табриклади. Шундан сўнг, университет жамоасига янги ректор Авазжон Мараҳимов таништирилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Наманган давлат университети ўқитувчиси Нодирбек Қодировнинг монографияси morebooks.shop ва дунёга машҳур amazon.com интернет дўконларида онлайн сотувга чиқарилди
#16jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Танловда талабалар ва тадқиқотчилар қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этишади:

👉 Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув;

👉 Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;

👉 Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

Танловнинг республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича бир нафардан ғолибга ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш учун 50 миллион сўмлик грант тақдим этилади.

Ҳужжатлар жорий йил 20 январгача барча ОТМлар факультетларида қабул қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Вазир ўринбосари Қоракўл академик лицейи таълим жараёнини ўрганмоқда

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш, шунингдек, академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим тизимида қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йил 16 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари С.Бузрукхонов, Бухоро давлат университети ректори О.Хамидовлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2020 йил 25 декабрь Ёшлар форумида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшлар, ўқитувчиларга етказиш ҳамда университет ҳузуридаги Қоракўл академик лицейининг таълим жараёнини танқидий-таҳлилий ўрганиш мақсадида ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар билан учрашув ўтказдилар.

Академик лицейда таълим-тарбия жараёнининг йўлга қўйилганлиги, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ҳаётининг мазмунли ташкил қилиниши, овқатланиш учун яратилган шарт-шароитлар, лицейда фан, спорт, санъат йўналишида йўлга қўйилган тўгараклар фаолияти билан танқидий, таҳлилий танишилди.

Қоракўл академик лицейининг раҳбар ва педагог ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва АКТни кенг жорий этиш, лицей фаолиятини рақамлаштириш, янги ташкил қилинган Smart room имкониятларидан дарс машғулотлари, онлайн семинар ва учрашувларни ўтказишда унумли фойдаланиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, академик лицейнинг бино ва иншоотлари, ўқувчилар турар жойининг техник ҳолати, иситиш, электр, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги тизимлари кўздан кечирилди. Вазир ўринбосари томонидан 2021 йилда ўқувчилар турар жойининг моддий-техник базаси ҳамда санитария ва гигиена билан боғлиқ шароитларини, лицей ҳудудида ободонлаштириш ишларини яхшилаш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Академик_лицей

UzReport TV | ТИҚХММИ «International House – Tashkent» академик лицейи ўқувчиларининг «TEDEdClub» тақдимот лойиҳаси якуний босиқичи ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Интервью

Ўзбекистоннинг энг катта хазинаси – унинг одамлари

Евгения ДЕХТЯР,
Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби (ISMA)нинг академик алоқалар бўйича проректори, профессор:

– Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам Марказий Осиёнинг марвариди. Унинг тарихий, маданий бойликлари, ажойиб табиати, ўзига хос анъаналари, ҳатто миллий таомларигача бу заминда туризмни ривожлантириш истиқболлари баланд эканлигини кўрсатиб туради. Aммо Ўзбекистоннинг, хусусан, Фарғонанинг энг катта хазинаси – унинг одамларидир.

Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларга бой эканлигининг ўзи Европа Иттифоқи мамлакатларидан келувчи сайёҳларнинг катта оқими учун етарли емас. Ҳудудда учта муҳим нарса: янгича инфратузилма, ташқи бозорга чиқиш ва малакали кадрлар тайёрлашга сармоя киритишдан чўчимаслик керак.

Инфраструктура замонавий йўллар, ҳаво ва темирйўл коммуникациялари мавжудлигини, кенг имкониятли, шу жумладан занжирли меҳмонхоналар, СПA хизматлари, ресторанлар барпо этишни, шунингдек, ҳар бир ҳудудда юқори тезликда ишлайдиган интернет алоқа майдони яратишни назарда тутади.

Оммавий экскурсияларни ўтказиш тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳудудда кўплаб сайёҳлик масканлари ташкил этиш мумкин. Энг муҳими, маҳаллий аҳолининг қалбида ўз мамлакатини ривожлантириш учун барча имконларни ишга солиши, ҳар доим меҳмонларни очиқ юз билан қабул қилишга тайёр бўлиш истагидир. Шунинг учун биз минтақада туризмни ривожлантиришнинг барча истиқболларини баҳолаб, ўз филиалимизни Фарғонада очдик.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2387

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_янгиликлари

Фарғона политехника институти жамоасига янги ректор тайинланди, олий таълим тизимининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида олий таълим тизимида мавжуд бўлган камчиликлар қайд этилиб, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Жорий йил 18 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғона политехника институти (ФарПИ) ректори сифатида Ўктам Саломовни институт жамоасига таништириш, вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан тизимда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

А.Тошқулов раислигида танқидий руҳда ўтган йиғилишда маълум қилиндики, Фарғона вилоятида жойлашган 7 та олий таълим муассасасида 51017 нафар талаба таҳсил олади, 2002 нафар профессор-ўқитувчи илмий-педагогик фаолият олиб боради. Уларнинг 548 нафари илмий унвонга эга бўлиб, шундан 74 нафари фан доктори ва 474 нафари фан номзоди. Вилоятда илмий салоҳият 27,4 фоизни ташкил этиб, республика бўйича ўртачага (38%) нисбатан анча паст кўрсаткичга эга.

Ҳудуддаги ОТМларнинг халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам талаб даражасида эмас. Жумладан, хорижлик мутахассисларни жалб этиш масаласига деярли эътибор қаратилмаган. Натижада фақат ФарДУ ва ТАТУ Фарғона филиалида таълим жараёнига 1 нафардан хорижлик мутахассислар жалб этилган бўлса, қолган ОТМларда умуман хорижлик мутахассислар мавжуд эмас.

Хорижлик талабаларни жалб қилиш масаласида ҳам (экспорт хизматлари) сезиларли ишлар амалга оширилмаган. Бунинг натижасида Қўқон давлат педагогика институтида атига 5 нафар, ФарПИда 4 нафар ТАТУ Фарғона филиалида 3 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2390

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g