Edu.uz
150K subscribers
20.7K photos
4.46K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Коррупциясиз_соҳа

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Олий таълим - коррупциясиз соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбар-ходимлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари, ОТМлар профессор-ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллар иштирок этди.

Бугунги кунда олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда. БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида KPMG (Италия) халқаро аудиторлик компания мутахассилари экспертлари томонидан 2020 йил 11 майдан вазирлик марказий аппарати ҳамда ТДИУда коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизими тажриба тариқасида жорий этиш ишлари бошланди.

Халқаро экспертлар томонидан тизим фаолиятига доир 35дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ўрганилди ва такомиллаштирилди. Шунингдек, хорижлий мутахассислар олий таълим тизимида коррупция ҳолати эҳтимоли бўлган 7 та турдаги йўналишлар (коррупциявий рисклар кузатилаётган) белгилаб берилди.

Бир қатор ОТМларда талабалар учун коррупция ҳолатлари билан тўқнашганлиги бўйича хабар қилиш имкониятини берувчи телеграм канали тест режимида фаолияти йўлга қўйилди. ОТМларда ўқув жараёнлари, имтиҳонлар ва қабул жараёнларида АКТ имкониятлари кенг жорий этилмоқда.

Жумладан, жорий йилдан коллеж ва техникумлар, академик лицейлар, иккинчи мутахассислик, ўқишни кўчириш ва магистратурага ҳужжат топшириш жараёнлари тўлиқ электрон шаклда вазирликнинг махсус платформалари орқали амалга оширилди.

📍Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Malaka_oshirish

Талабалар учун халқаро стантдартларга мувофиқ АССА курслари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг ПҚ-4611 қарорига асосан 2021 йил 1 январдан йирик солиқ тўловчи юридик шахслар Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларига (МҲХС) ўтиши белгиланган.

Президент қарорига асосан талабаларни ҳам мазкур стандртлар асосида ўқитиш ва улар ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тақдирда ўқитиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган ўқув марказларига қисман қоплаб берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар учун курсларни ташкил этиш мақсадида АССА томонидан халқаро аккредитациядан ўтган "Tashkent Institute of Business Administration" (ТИБА) билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Имзоланган меморандумга кўра, ОТМ талабаларини МҲХС бўйича тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ТИБА ўқув марказида АССА курсларини ташкил қилишга келишиб олинди.

Курслар 2021 январь ойидан бошланиши режалаштирилмоқда, ҳозирда курсларга қабул жараёни кетмоқда.

👉 ТИБА билан боғланиш учун @ifrs_uz

📞 Мурожаат учун: (99) 029-29-59

Маълумот учун, Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) — бу молия ва ҳисоб-китоб соҳасидаги профессионал мутахассисларнинг глобал уюшмаси бўлиб, 1904 йилда ташкил этилган. Уюшма 227 000 аъзога, 179 мамлакатда 544 000 талабага эга. ACCA бош қароргоҳи Лондонда жойлашган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Самарқандда талабалар иштирокида “World Student Summit” бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
“Универсиада-2020”: ЎзДЖТСУда енгил атлетика бўйича мусобақалар бошланди

“Универсиада-2020” спорт мусобақалари қизғин паллага кирди. Шу кунга кадар бадминтон, шахмат, шашка, стол теннис, гандбол ва волейбол спорт турлари ўз якунига етди.

Aйни кунда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида енгил атлетика спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 196 нафар спортчи талаба баҳслар олиб бормоқда. Ушбу спорт тури дастури бўйича 38 та медаль жамланмаси учун баҳслар олиб борилади.

Мусобақа 9 декабрь кунига қадар давом этади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#President

Ўзбекистон халқига байрам табриги

Муҳтарам ватандошлар!

Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2348

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Bayram_tabrigi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси ҳамюртларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги билан қутлайди!

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Академик_лицейлар

Жиззахда Президент қарори ижроси бўйича учрашув ўтказилди

“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорда тизимдаги академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни саралаш бўйича қилинадиган ишлар ва соҳадаги педагог-ўқитувчилар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Республика миқёсида академик лицейлар жамоаси билан бевосита ва масофадан муҳокамалар ўтказилмоқда.

Жумладан, вазирлик бош бошқарма бошлиғи Саидмурад Ниязбеков Жиззах вилоятидаги академик лицейлар жамоаси ва ўқувчилари билан мулоқотда бўлди. Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтлари қошидаги академик лицейларда ўтказилган учрашувларда Президент қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТДИУ жамоаси Бахмал туманини ривожлантиришда кўмаклашади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида ОТМлар, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Бахмал туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини илмий жиҳатдан ўрганиш, истиқболли соҳалар ва тармоқларнинг тадқиқот йўналишларини аниқлаб олиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бир гуруҳ олимлари, илмий тадқиқотчилари ҳудудга ташриф буюрди.

Сафар давомида Бахмал туманини комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, ҳудуднинг бошқа қиёсий устунликларини инобатга олган ҳолда ривожланишга туртки берадиган драйвер йўналишлар (лойиҳалар) аниқлаб олинди.

Маълумотларга кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жон бошига республикада 1 миллион 673 минг сўмни, Жиззах вилоятида 2 миллион 509,9 минг сўмни ташкил қилаётган бир пайтда Бахмал туманида бу кўрсаткич бор йўғи 445 минг сўм миқдорида тўғри келяпти.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига туманда 784 та тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган бўлсада, бироқ улардан 239 таси ёки 29,5 фоизи амалда фаолият кўрсатмаяпти. Умумий натижада шуки, рўйхатдан ўтган юридик шахс мақомига эга 3 минг 610 та тадбиркорлик субъектидан 1 минг 342 таси ёки 37 фоизи, 2 минг 151 та жисмоний шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектидан 1 минг 445 таси ёки 67 фоизи фаолият кўрсатмаяпти.

Ишчи гуруҳ томонидан иқтисод ва ҳуқуқ йўналишида “Бахмал туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини илм-фан ютуқлари ва илмий тадқиқот натижалари орқали яхшилаш” мавзусидаги уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ҳудуд аҳолисининг молиявий ва бизнес юритиш бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида университетга бириктирилган Бахмал иқтисодиёт ва туризм техникуми базасида “Бизнес коучинг” ташкил этилиб, ўқувлар йўлга қўйилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

ЎзДЖТСУ талабаси Олимпия ўйинлари талабини бажарди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 6 декабрь куни пойтахтимизда II Тошкент Халқаро марафони ўтказилди. Қувонарлиси, ушбу мусобақа якунида бир йўла икки нафар ҳамюртимиз Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари талабини бажаришга муваффақ бўлди.

Шу икки нафар спортчининг бири Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси, халқаро тоифадаги спорт устаси Андрей Петров ҳисобланади.

Андрей Петров иккинчи халқаро Тошкент марафонида 42 км 195 метр масофада 2:10:06 натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Ушбу натижа унга Токиодаги Олимпия ўйинларига лицензияни ютиб олиш ва 35 йил олдин ўрнатилган Ўзбекистон рекордини янгилаш имконини берди.

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sharh

Иқтидорли ёшларни саралаш ва академик лицейлар фаолиятида нималар ўзгаради?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва соҳа вакиллари 2020 йил 3 декабрда имзоланган ПҚ-4910-сон Президент қароридаги муҳим жиҳатларга тўхталдилар.

📹 HD форматда вазирликнинг Youtube`даги каналида томоша қилинг.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТАТУ талабалари «It Park Cup» онлайн чемпионатида ғалаба қозонишди

Шу йилнинг 28 ноябрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park) ва Dubai Future Foundation жамғармаси томонидан дастурлаш бўйича Ўзбекистон онлайн чемпионатига старт берилган эди.

Онлайн чемпионат икки босқичда ўтказилди.

Мукофот жамғармаси 30 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур онлайн чемпионатда ТАТУ ассистенти Суннатилло Хожиев, талаба Асадулло Ганиев ва университетнинг Урганч филиали талабаси Назарбек Балтабаевлар ғолиб бўлишди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, спорт дастурлаш – бу интеллектуал спортнинг турли кўринишлари бўлиб, унда дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли вазифаларни тезликка ишлаши керак бўлади – асосан C/C++, Котлин, Жава ва Python.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tashabbuskor_talabalar

Факт 24 | Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Сетора Эргашева ўз туманида ўқув маркази ташкил қилди. Талаба ўз марказида кам таъминланган оила фарзандлари учун инглиз тилидан бепул ўқувларни йўлга қўйган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Андижонда янги ташкил этилган иқтисодиёт ва қурилиш институти иш бошлади

Ҳукуматнинг 2020 йил 26 августдаги 516-сон қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 10 декабрь куни мазкур институт очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» маблағлари ҳисобидан институт ўқув биноларида жами 2 миллиард 485 миллион сўмлик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилган.

Жумладан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти учун ажратилган собиқ техникум биносидаги ўқув хоналарини жорий таъмирлашга 2 миллиард сўм, уларни жиҳозлаш учун 485 миллион сўм сарфланган.

Институтда ўқув жараёнлари бошлаган бўлиб, ҳозирда 338 нафар талаба 7 та йўналишда таҳсил олмоқда. Уларга 2 та кафедрада 22 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТПТИ талабалари Қашқадарёда ўтказилаётган тиббий хатловда қатнашмоқда

Президентнинг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон қарори ижроси доирасида Қашқадарёда амалга оширилаётган кенг қамровли тадбирларда тиббиёт ОТМлари талабалари ва магистрлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Тиббиёт йўналишидаги ОТМлари бакалавриатнинг юқори босқич талабалари, магистратура, шунингдек, клиник ординатура (резидентура)нинг 763 нафар қашқадарёлик талабаси, уларнинг 75 нафар мураббийси воҳада ўтказилаётган тиббий хатлов антропометрия тадбирларида иштирок этмоқда.

— Талабаларга ортиқча ташвиш туғдирмаслик учун улар имкон қадар ўз уйларига яқин ҳудудларга бириктирилди,— дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, Ботир Даминов. — Талабалар ўзларига бириктирилган мураббийлари ва тиббий бригададаги оилавий шифокорлар назорати остида антропометрия тадбирларига кўмаклашмоқда.

Мазкур жараёнга жалб қилинган юқори босқич бакалавр талабалари ва магистрлар ўз уйида яшаб, ўзларига яқин ҳудудлардаги поликлиникаларда олган назарий билим ва кўникмаларини амалиётда мустаҳкамламоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Matbuot_anjumani

Илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги

2020 йил 10 декабрь куни АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида илм-фан масалаларига бағишлаб 2020 йил 3 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида асосий эътибор олий таълим, фан ва инновация масалаларининг долзарб жиҳатларига қаратилди.

Жумладан, республикамиз ОТМларидаги мавжуд илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарувчилар, тармоқлар ва ҳудудлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги, ирригация, кимё саноати ва нефть-газ тармоқлари, энергетика, шунингдек фармацевтика саноатида мавжуд долзарб амалий масалалар ечимлари юзасидан фикрлар билдирилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган олий таълим муассасалари проректорлари ҳам ўзларини қийнаётган муаммоларга тўхталиб ўтдилар.

Жорий 7-9 декабрь кунлари тармоқларга жорий этишга тайёр бўлган илмий ишланмалар тақдимотида 17 та олий таълим муассасаси амалиётга жорий этишга тайёр бўлган 123 та илмий ишланмаси билан иштирок этган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Munosabat

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграм тармоғидаги айрим каналларда олий таълим тизимида энг яхши вазир ўринбосари, энг яхши ректорларни аниқлаш бўйича ўтказилаётган сўровномалар вазирликка алоқадор эмаслигини маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан турли ижтимоий сўровномалар ўтказиб келинади ҳамда бу ҳақда вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва бошқа ОАВ орқали ахборот бериб борилади.

Вазирлик соҳага оид долзарб мавзуларни ёритишда барча ОАВлар билан ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр ва бу борадаги ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлайди.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда айрим саҳифа ва телеграм каналларида вазирлик номидан оммани чалғитувчи нотўғри маълумот тарқатаётганлар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишини эслатиб ўтади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

📍Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Xalqaro_hamkorlik

«Олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» йиллик конференцияси

2020 йил 15 декабрь
куни соат 09:00 дан 13:00гача Эрасмус+ Миллий офиси ва Олий таълим экспертлар миллий гуруҳи томонидан йил давомида олиб борган фаолият якунлари бўйича республика ОТМлари учун анъанавий анжуман ўтказилади.

Конференция давомида мутахассислар иштирокида ўқитишнинг илғор усуллари ва олий таълимда самарадорликка эришиш, кредит тизимини жорий этиш ва таълимга оид бошқа масалалар муҳокамаси режалаштирилган.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқи делегацияси, Эрасмус+ миллий офиси ва Олий таълим Экспертлар миллий гуруҳи.

👉 Иштирок этиш: t.ly/PShw
👉 ID: 868 8734 4581, Pass: 15122020

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Тошкентда КАСКАД-2020 биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 10-11 декабрь кунлари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини ривожлантириш бўйича қишлоқ хўжалик университетлари консорциуми (КАСКАД)нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция ўтказилди.

Ушбу консорциумнинг асосий мақсади Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларида қишлоқ ва сув хўжалиги ОТМларда тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда илмий асосланган инновацион ғоя ва ишланмаларни яратишдан иборат.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2352

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТТЕСИда Хитой университети билан ҳамкорликда талабалар учун онлайн семинарлар йўлга қўйилди

2020 йил 10 декабр кунидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Шанхай политехника университети ҳамкорлигида онлайн семинар-тренинг машғулотлари бошланди.

Семинар-тренингни Шанхай политехника университети ректори Чэнь Бинь ҳамда ТТЕСИ ректори Илҳом Собировлар кириш сўзи билан очиб берди.

Ўзаро келишувга кўра, 2020 йил 10-24 декабрь кунлари ТТЕСИ “Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси” ҳамда Шанхай политехника университетининг “Матбаа” факультети ўртасида онлайн семинар-тренинг ўтказилади.

Шунингдек, муҳокамалар давомида институтнинг “Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси” кафедраси базасида Ўзбекистон-Хитой қўшма илмий лабораториясини ташкил қилиш ва уни Хитойнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш бўйича келишувга эришилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Rasmiy

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади, деган нотўғри хабарлар тарқалди.

Шуни расман маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган.

Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм канали орқали маълум қилинади.

Ахборот хизмати

📍Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g