Edu.uz
160K subscribers
19.9K photos
4.27K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Профессор_минбари

Миллий қадриятлар - жамиятимиз осойишталиги ва барқарорлигининг муҳим омили

Жуманиёз РАМАТОВ
, ТТЙМИ профессори:

- Пандемия туфайли карантин ҳолатининг жорий қилиниши натижасида ҳаётимизда аҳамияти пасайиб бораётган баъзи қадриятларимизнинг асл ҳолига келиш жараёнини кузатиш мумкин. Хусусан, халқимизнинг асосий вақти энди уйда бўлганлиги боис “оила” деб номланувчи миллий қадриятимиз ўзининг том маънодаги моҳиятига қайтмоқда.

Минг йиллик қадриятлармиз негизида ҳаётимиз осойишталиги ва барқарорлигини таъминлаш ётади. Бугунги синовли кунларда маърифатли миллат сифатида зарурат туфайли жорий этилган карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилсак, юзага келган бўш вақтимизни эса фарзандларимиз тарбиясига сарфласак икки карра ютган бўламиз.

Ҳозир ягона мақсад йўлида бир тан-у, бир жон бўлиб жипслашиб, халқ сифатида карантин талабларига риоя қилиб, аввало ўзимизга, қолаверса Ҳукуматга кўмак беришимиз мумкин. Зеро, маърифатли халқларгина ҳар қандай синовни ақл ва сабот билан енгиб ўтади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2194

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Профессор_минбари

Онлайн дарснинг талабага фойдаси кўпроқ

Шарбат АБДУЛЛАЕВА,
Тошкент молия институти профессори:

- Ижтимоий тармоқларда онлайн дарслар орқали етарли билим олиш имкониятининг пастлиги, ўқувчи ва талабаларни синф ва аудиторияларга қайтариб, дарсларни ўтиш кераклиги тўғрисида турли фикрлар билдирилмоқда.

Бизнинг фикримизча, ўқувчи ва талабаларни синф ва аудиторияга қайтаришга шошилмаслигимиз керак, чунки бу ҳол вирус билан касалланиш ҳолатларини кўпайтириши мумкин. Биз фуқароларимизда вирусдан ҳимояланиш бўйича қоидаларга сўзсиз риоя қилиш кўникмасини ҳали тўлиқ шакллантира олмадик. Бу жараёнда биз, педагоглар зиммасига ҳам катта масъулият юкланади.

Яна бир муҳим масала – бу таълимда коррупция ва таниш-билишлик, ғирром йўл билан баҳо олиш жараёнларини чеклашга ёрдам беради.

Батафсил: https://t.iss.one/uza_uz/35556

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
​​#Профессор_минбари

Навоийга эҳтиром – миллатга эҳтиром демакдир!

Нафас ШОДМОНОВ,
Қарши давлат университети профессори:

"Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори халқимиз маънавий ҳаётига, руҳига янги ҳаётбахш насимлар каби бир фараҳбахш тўлқин олиб кирди.

...2020 – 2021 йиллар давомида Алишер Навоийнинг қўлёзма манбалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашрини яратиш ишларини амалга ошириш вазифаси топширилганидир. Ушбу вазифа жуда мураккаб иш бўлиб, уни амалга ошириш кенг миқёсдаги матншунослик ишлари олиб борилишни тақозо қилади.

Айтиш лозимки, бу борада ҳозиргача айрим ишлар амалга оширилган бўлса-да, улар мукаммал илмий нашр саналиши қийин. Чунки бизнинг адабиётимиз тарихи манбалари, жумладан Навоий асарлари матнининг илмий нашри хусусида сўз борганда уларнинг биз кўп таянадиган рус ёки Европа матншунослигидаги бу тушунча маъносидан кескин фарқ қилишини ҳисобга олиш зарур.

Афсуски, ҳозиргача ўзбек матншунослигида бу муаммонинг назарий методологик асослари ишлаб чиқилмаган. Қарорда белгиланган илмий нашрни амалга ошириш учун, албатта унинг назарий методологик асослари, лоақал унинг дастлабки тамойиллари ҳам вужудга келади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2314

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g