Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#OTM_xabarlari

ОТМларда бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш бўйича танловлар ўтказилмоқда

Тошкент молия институтида
Ҳукуматнинг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-бандига асосан бўш лавозимларни эгаллашга танлов эълон қилинди.

Институтнинг 19 та кафедрасидаги бўш лавозимларга чет тили ва замонавий АКТни ўзлаштирган педагог-ходимлар ишга таклиф этилмоқда.

«Статистика ва эконометрика», «Молия», «Иқтисодиёт», «Банк иши» ва шу каби жами 19 та кафедрада "кафедра мудири", "профессор", "доцент", "катта ўқитувчи" ва "ўқитувчи" (ассистент) лавозимларига танлов эълон қилинган.

Танлов муддати – эълон чиққан кундан бошлаб бир ой.

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй

Маълумот учун: (71) 234-45-86

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#OTM_xabarlari

Тошкентда нуфузли хорижий университетлар ва халқаро ташкилотлар экспертлари иштирокида очиқ виртуал семинарлар ўтказилмоқда

Тошкент халқаро Вестминстер университети
ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқотлари институти IFPRI (Вашингтон, АҚШ) ва Вестминстер ривожланиш стратегияси тармоғи WDPN (Вестминстер университети, Лондон, Буюк Британия) билан ҳамкорликда амалий иқтисодиёт бўйича қатор очиқ семинарлар ўтказилмоқда.

Шу йилнинг ноябрь ойи охиригача давом этадиган стратегик тадқиқотлар бўйича очиқ онлайн семинарларнинг иккинчи туркуми барча қизиқувчи тадқиқотчилар ва талабалар, шунингдек, иқтисодий ривожланиш стратегиясига қизиққанлар учун мўлжалланган.

Онлайн семинарлар Колумбия (АҚШ), Пекин (Хитой), Кардифф ва Вестминстер университетлари (Буюк Британия) профессорлари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Колумбия университети профессори Жеффри Сакс, “Sciences Po” профессори Сергей Гуриев (Франция), доктор Даниела Резник (IFPRI, АҚШ), Пекин университети профессори ва China Economic Review бош муҳаррири Сяобо Чжан, IFPRI Эфиопия дастури раҳбари доктор Алемаеху Таффесс (АҚШ), Вестминстер университети профессори Карен Жексон, доктор Серена Масино (Буюк Британия), Кардифф университети ўқитувчиси доктор Анна Кочановалар томонидан маъруза ва амалий машғуотлар ўтказилмоқда.

Виртуал семинарларимизнинг мақсади барча янги ва қизиқувчи олимлар ўртасида ҳам Марказий Осиёда, ҳам бутун дунёда муҳим бўлган стратегик масалалар бўйича суҳбатни янада ривожлантиришдир,- дейди ТХВУ ректори Баҳром Мирқосимов.

👉 Халқаро семинарларда рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://conference.wiut.uz

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Таълим-тарбия тизими: тараққиётнинг янги босқичи муҳокама қилинди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

– Бугун кўриб чиқилган масалалар ҳаммадан, мактаб директоридан бошлаб Бош вазиргача бўлган барча бўғиндаги раҳбарлардан юксак масъулият ва юқори даражадаги жавобгарликни талаб қилади. Бу – йиллар давомида кўринмайдиган, аммо натижаси яқин 10-15 йилда бутун мамлакат қиёфасини тубдан ўзгартиришга асос бўладиган қудратли манба, – деди Президент.

Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва қамровни ошириш, ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат олий билим юрти ташкил қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2316

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим муассасалари мактаб таълимини ислоҳ қилишда фаол иштирок этади

Бугун, 31 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва филиал директорлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида асосий масала сифатида куни кеча президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган учрашувда берилган вазифалар муҳокама қилинди.

Олий таълим муассасалари базасида мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш имкониятини яратиш, таълим сифатини таъминлаш учун зарур методик базани ишлаб чиқиш ҳамда педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари фаолиятини мактабларга жорий этилаётган янги тизимга мазмунан мослаштириш – асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.

– Мактаб таълимида қандай қандай ўзгаришлар қилинадиган бўлса, аввало, педагогика йўналишларида тайёрланадиган бўлажак ўқитувчиларни бунга тайёрлашимиз лозим, – деди вазир Иномжон Мажидов. – ОТМлар мактабларнинг ўқув жараёнларида фаол иштирок этиши, ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш, ўқитиш методикасини белгилаш, селекция ишларида яқиндан ҳамкорлик қилиши керак. Куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан бу бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2317

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_хабарлари

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга қабул қилинган таниқли хорижлик спортчилар:

👉 Илиас Илиадис – грециялик машҳур спортчи (дзюдо), Олимпия чемпиони (2004), Лондон-2012 олимпиадаси совриндори. 3 карра жаҳон чемпиони (2010,2011,2014), 3 карра жаҳон чемпионати совриндори (2005, 2007, 2013).

👉 Кахи Махарадзе - грузиялик машҳур футболчи, 2006-2015 йилларда футбол бўйича Грузия миллий терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган. «Пахтакор» клуби билан (2012), «Локомотив» клуби билан 2020 йилда шартнома имзолаган.

Маълумот учун, университетда Россия, Грузия, Қозоғистон ва Украина давлат фуқаролари дзюдо, оғир атлетика, енгил атлетика, эркин кураш, гандбол, футбол спорт турлари бўйича таҳсил олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#OTM_янгиликлари

ТДИУда Финляндия таълим тизими асосида кадрлар тайёрлаш режалаштирилмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети раҳбарияти ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган видеомулоқотда таълим ва илм-фан орқали мамлакатимизни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, мазкур университетлар ўртасида икки томонлама диплом берувчи қўшма таълим дастурини жорий қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Унга кўра, 2021 йил январь ойидан Турку амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастури доирасида дастлабки қабулни бошлаш режалаштирилди.

Дастурнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда Финляндия компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таълим оладилар. Ўқиш даврида талабалар фин компанияларида амалиёт ўтайдилар, битирувчилар ўз соҳалари бўйича Финляндия компанияларида ишга қабул қилинишлари белгиланган.

Дастлабки келишувларга кўра қўшма таълим дастури бакалавриат босқичида “Дастурий муҳандислик ва тадбиркорлик” ҳамда “Бизнес ахборот технологиялари ва тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича талабаларни қабул қилиши режалаштирилган.

Эcлатиб ўтамиз, ушбу дастур ҳамкорлари Европанинг энг машҳур тадбиркорларидан Питер Вестербака, Финляндиянинг Finest Future компанияси, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ҳисобланади. Дастурни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги яқиндан кўмак бермоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тавсия

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг — https://t.iss.one/vacancy_argos

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muhokama

Президент фармони лойиҳасига ОТМ ректорларининг муносабати

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов интервьюси.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Ўзбекистон олий таълими янгиликлари хорижликлар нигоҳида

Индонезиянинг
Гунадарма университети газетасида мамлакатимиз олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида Бухоро давлат университети ректори профессор Обиджон Ҳамидовнинг “Ўзбекистонда янги ўқув йили янги ютуқлар билан бошланмоқда” номли мақоласи чоп этилди.

Мақолада муаллиф олий таълимда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш, таълим сифатини ошириш, битирувчиларни меҳнат бозори талабларига мос равишда тайёрлаш, “Университет 3.0” тамойилларини жорий қилиш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш каби йўналишлар бутун олий таълим тизимининг эътиборида эканлигини, кейинги ўн йиллик давомида Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг таълим хабига айлантириш бош мақсад эканлигини маълум қилган.

Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча соҳалар қаторида олий таълимда ҳам самарали олиб борилмоқда. Бунда Гунадарма университетининг алоҳида ўрни бор. Гунадарма университети ректори, Эко Маргианти хонимнинг Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси сифатида ҳам фаолият олиб бориши бунга далолатдир.

Бухоро давлат университетида Гунадарма университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Рақамли туризм” қўшма магистратура дастури бугунги кунда жуда истиқболли бўлиб турган турган соҳа учун кадрлар тайёрламоқда. 2021 йилда ушбу дастурни илк магистрлар, шу жумладан 7 нафар маҳаллий ҳамда 11 нафар индонезиялик кадрлар битириб чиқишади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Афғонистон Ислом Республикасидан бир гуруҳ талабалар кутиб олинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таҳсил олаётган йигит-қизлар “Ҳайратон” чегара-божхона постида тантанали кутиб олинди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, Афғонистон Ислом Республикасининг Термиз шаҳридаги консуллик вакили Мухтор Азимий ва бошқалар иштирок этди.

Пандемия шароитида мамлакатимизда карантин чекловлари жорий этилгач, таълим муассасаси фаолияти вақтинча тўхталиб, афғонистонлик талаба-ёшлар ўз Ватанига кузатилган эди. Коронавирус таъсири жиловланиб, карантин қоидалари юмшатилгач, уларнинг ўқишни давом эттириш имконияти юзага келди.

Президентимиз ғояси асосида Термиз туманида ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида афғонистонлик ёшлар 17 та олий ва 20 га яқин ўрта махсус таълим йўналишида таҳсил олишади.

Айни пайтда ўқув даргоҳида яқин қўшни давлатнинг 20 та вилоятидан 172 нафар афғон йигит-қизлари тиббиёт, темир йўл, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси каби қатор йўналишларда таълим олиб, фан сирларини чуқур ўзлаштирмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Ўзбекистонлик ёш олим Италиянинг нуфузли ОТМда илмий ишини ҳимоя қилди

Бухоро давлат университети тадқиқотчиси Зиёдулла Нуров Италиянинг етакчи иқтисодчи олимларидан ташкил топган ихтисослашган кенгашда ўз диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди ва иқтисодиёт бўйича PhD илмий даражасига лойиқ деб топилди.

Тадқиқотчининг диссертацияси нусхалари Милан ва Флоренция шаҳарларидаги илмий кутубхоналарига жойлаштирилди.

Зиёдулла Нуров Эрасмус+ академик мобиллик дастури доирасида Италиянинг Л'Аквила университетига (Times рейтингида 501-600 гуруҳида) илмий сафарга юборилиб, унинг илмий изланишлари италиялик олимларда қизиқиш уйғотганлиги сабабли, унинг PhD диссертацияси учун қўш раҳбарликни амалга ошириш таклиф қилинган эди.

Имзоланган келишув асосида диссертацияга Л'Аквила университетидан профессор Луиджи Биджиеро, Бухоро давлат университетидан Аброр Жўраевлар илмий раҳбар сифатида тайинланди

30 октябрь куни Бухоро давлат университети илмий кенгашида университет ректори О.Ҳамидов Зиёдулла Нуровга PhD дипломини топширди ва келгуси илмий ишларида муваффақият тилади.

Ректор айни пайтда Испания университетлари докторантурасига яна икки нафар тадқиқотчи қабул қилинганлигини, хорижий ҳамкорлар билан қўш раҳбарлик асосида диссертациялар тайёрлаш ишлари давом эттирилиши ва қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Садриддин ТУРОБЖОНОВ, Тошкент давлат техника университети ректори:

Йиғилишда педагог кадрлар малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент давлат педагогика университети педагог кадрлар малакасини оширишда республикада етакчи олий таълим муассасаси бўлса, бошқа институт ва университетлар ҳам ўз йўналишларидан келиб чиқиб, мактаб ўқитувчиларининг малакасини оширишга яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Тошкент давлат техника университети пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги мактабларнинг математика, физика, кимё фанлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга ёрдам беради. Бу эса мазкур туманда халқ таълимини янада ривожлантириш, ўқувчиларнинг олий таълимга қамровини оширишга ҳисса қўшади, деб ўйлаймиз.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Гидрометеорология хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

– Гидрометеорология хавфсизлигимизни таъминлайдиган муҳим соҳалардан бири. Бугун энг асосий вазифа – тизимда хизмат сифатини ўзгартириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Соҳада илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Келгуси ўқув йилидан Ўзбекистон Миллий университетида гидрометеорология факультети ташкил этиш, Тошкент гидрометеорология техникумида замонавий ўрта бўғин мутахассислари тайёрлаш ва малакасини ошириш зарурлиги айтилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2319

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эълон

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги барча коллеж ва техникумларда жорий йилнинг 5-6-7 ноябрь кунлари тест синовлари бўлиб ўтади. Тест жараёни уч сменада ташкил қилинади.

Абитуриентлар тестга келиш вақти, бинога кириши учун рухсатнома олиш, тест ўтказиладиган бино манзили ҳамда бошқа маълумотларни ҳужжат топширган таълим муассасасидан олишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
📌 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди.

🔹 Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

👏 Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 127 тага етди.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw