Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Абитуриентлар диққатига!

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига абитуриентлардан тўлов-контракт асосида вакант жойларга қўшимча ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 октябрь (соат 20:00)гача https://bumiptk.edu.uz сайти орқали қуйидаги таълим йўналишлари бўйича онлайн қабул қилинади.

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш;
👉 Тракторсозлик;
👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари;
👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти;
👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш;
👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси.

❗️Тест синовлари Тошкент давлат техника университетида математика ва рус тили фанларидан ўтказилади.

Тест синовларини ўтказиш санаси ва вақти https://t.iss.one/miptk канали орқали эълон қилинади.

▪️Ўқув муддати – 4 йил.
▪️Контракт нархи – 15 624 590 сўм.

Ўқув жараёни рус тилида бўлиб ўтади

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

☎️ Боғланиш учун:

+998951448801
+998951448802
+998951448803

❗️Эслатма
Ҳужжатларнинг қабул қилинганини https://bumiptk.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтишда берилган логин ва парол орқали билиш мумкин.

Онлайн тизимда ҳужжатлар нотўғри ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, улар қабул қилинмайди.

Kаналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Edu.uz pinned «#Сўровнома Ҳурматли талаба! Ҳурматли ота-она! Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттириш мақсадида талабалар ва уларнинг ота-она(васий)лари ўртасида ижтимоий…»
#Профессионал_таълим

Бугун коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш якунланади

2020 йил 20 октябрь
- коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилишнинг охирги куни.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатлари коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали бугун соат 23:59га қадар қабул қилинади.

Электрон платформа орқали рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Вазирлик расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ona_tilim_faxrim

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар танловининг ғолиблари тақдирланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ижтимоий_фикр

Сўровномада янада кўпроқ талабаларнинг иштирокини қамраб олиш мақсадида у 21 октябрь соат 15:00 гача узайтирилди.

Сиздан мазкур сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Сўровномага ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSchsUMH_qyoTZVaJlFKbgU6txA6arEXVFvWWGxjmyioqSmWEg/viewform

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Муҳтарам ватандошлар!

Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2302

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни!

Андижон давлат университети талабаларининг байрам табриги.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim

Она тилига қасида

Олий таълим муассасалари матбуот котиблари юртдошларимизни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан самимий қутлайди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

“...Бугунги кунда хорижий давлатлардаги 65 та олий ўқув юртида ўзбек тили ва адабиёти ўрганилмоқда, ушбу соҳада илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бораётган чет эллик олимлар сафи тобора кенгаймоқда.

Куни кеча Афғонистон Ислом Республикасида Ўзбек тили кунига бағишланган байрам тадбирлари биринчи марта давлат миқёсида нишонланганини мамлакатимиз жамоатчилиги, бутун ўзбек халқи катта мамнуният ва хурсандчилик билан олқишлади.

Фурсатдан фойдаланиб, қардош Афғонистон давлати раҳбариятига ўзбек тилига расмий тил мақомини бериб, унга кўрсатаётган юксак эътибор ва ҳурмати учун яна бир бор чин дилдан миннатдорлик билдираман.”

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригидан.

Вазирлик
телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

ОТМ матбуот котиблари хабарлари: Aндижон машинасозлик техникумига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Tavsiya

“Ma’rifat” gazetasiga 2021-yil uchun obuna boshlandi

2021-yil “Ma’rifat” sahifalarida:

👉 Ta’limga oid so‘nggi yangiliklar, farmonlar, qarorlar;

👉 Davlat test markazining aprobatsiyadan o‘tgan test savollari;

👉 Abituriyentlar uchun DTM testlari darajasidagi sinov testlari;

👉 “Ma’rifat” repetitori” ruknida test savollari;

👉 Ta’lim tizimidagi muammolar, savollarga javoblar va shu kabi qiziqarli maqolalar chop etiladi.

Gazetaga Click va Payme to‘lov tizimlari orqali obuna bo‘lish mumkin. Shuningdek, gazetaning mobil ilovasiga mazkur tizimlar orqali to‘lov qilib, nashrni kuzatib borishingiz mumkin. Ilovani Play Marketdan yuklab olishni unutmang!

O‘zingizning, farzandingiz va o‘quvchingizning kelajagiga befarq emasmisiz? Unday bo‘lsa, vaqtni yo‘qotmang! “Ma’rifat”ga obuna bo‘ling!

❗️Obunachilar uchun nashr indeksi — 149,150

📞 Tel.:(71) 233-42-92, 233-56-36.

Vazirlik kanaliga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Интервью

Аҳмад Саъд Даманҳурий: Буюк алломалар ворисларига сабоқ бериш — шараф!

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедрасида мисрлик мотуридийшунос олим, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий дарс ўтишни бошлади.

Биз таниқли исломшунос олимни академиядаги фаолиятини давом эттириш мақсадида юртимизга келгани билан қутлаб, у кишидан янги ўқув йилидаги дастлабки дарс машғулоти таассуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

– Маълумки, ҳозирда бутун дунёда таълим даргоҳларида дарс жараёнлари кўпроқ онлайн тарзда олиб борилмоқда. Талаба-ёшлар ҳам бундай машғулотларга мослашмоқда. Албатта, бошида озроқ қийинчиликлар пайдо бўлди. Ҳозир бу муаммолар бартараф этилган. Талабаларнинг таклифларини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида фан бўйича қўшимча тушунтириш ишларини ҳам олиб боряпмиз.

Мисрнинг “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Тоййибнинг: “Бизнинг руҳимиз Маккаи Мадинага интилса, ақлимиз Самарқандга ошиқади!”, дея юртингизга берган нозик таърифини ёдга олмоқчиман. Зеро, дунё цивилизациясига ўзининг тенгсиз ҳиссасини қўшган буюк алломалар, мутафаккирлар юрти ҳамиша қалбларга эзгулик, илм-маърифат нурини таратиб туриши, шубҳасиз. Бундай улуғ мерос эса, шубҳасиз, бугун камол топаётган ёш авлодлар тақдирида ҳам борлигига ишонаман!

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2305

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилди

2020/2021 ўқув йилидан
бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

Жумладан:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ona_tilim_faxrim

Кореялик Ли Джи Ин Тошкент давлат шарқшунослик университети докторантурасида таҳсил олган. Ҳозирда у Ханкук чет тиллар университетининг Марказий Осиё кафедрасида ўзбек тилидан сабоқ бериб келмоқда.

Яқинда Ли Джи Ин янги “Ўзбек тили” дарслигини яратди. Эндиликда Корея Ҳукумати кўмагида Кореяда тан олинадиган ўзбек тилидан босқичма-босқич имтиҳон ўтказиш тизимини ишлаб чиқишни режалаштирган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Талабалар диққатига! Тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш мумкин.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди

Тошкент шаҳридаги Аджу университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 24 октябрдан 24 ноябргача.

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этган абитуриентлар инглиз тили имтиҳонидан озод этилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн. сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

❇️ Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

‼️ Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

Ҳужжатларни топшириш учун:
https://admission.ajou.uz/

Мурожаат учун:
(71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил:

Телеграм: https://t.iss.one/ajou_uz,
Веб-сайт: https://www.ajou.uz/

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Live

​​Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида кучли 10 таликка кирган ОТМларга илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади – Президент фармони лойиҳаси

Айни дақиқаларда АОКАда "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирок этмоқда.

Вазир ўринбосари ҳужжатда олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотига мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилиши режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

Таъкидланишича, бу каби эркинликлар ва рағбатлантиришлар олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиради. Ўзини кўрсатган ҳамда фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги юқори бўлган олийгоҳлар учун кенг имкониятлар очилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Live

​​Миллий рейтингида 5 йил давомида биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга молиявий ва академик мустақиллик бериш режалаштирилмоқда

Айни дақиқаларда АОКАда "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирок этмоқда.

Фармон лойиҳасида, олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларига олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу ОТМларга мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#LIVE

2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил қилинади.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур янгилик Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Live

Президент фармони лойиҳасида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

👉 республика ОТМлар қарорига мувофиқ номутахассислик фанларини модуль тизими асосида ўқитиш;

👉 олий таълим дастурлари тегишли таълим соҳаси бўйича Давлат таълим стандартлари, Миллий малакалар рамкаси ва профессионал стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа
ва фан дастурларидан иборат меъёрий-услубий ҳужжатлар мажмуаси сифатида жорий этиш белгиланган.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов Президент Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g