Edu.uz
162K subscribers
19.9K photos
4.25K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​ҚҚДУда вазир ўринбосари томонидан вебинар дарс ташкиллаштирилди

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ОТМларда ёшларга оид давлат сиёсати, маънавий-маърифий, тарбиявий ва спорт-соғломлаштириш, ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш йўналишини ривожлантириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, ёшлар масалалари ва тарбиявий ишлар бўйича барча раҳбар ва масъул ходимлари қатнашди.

Тадбирни ҚҚДУ ректори А.Реймов бошқариб борди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов, вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаровлар қатнашди.

Жорий йил 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди.

Мазкур учрашувда Ю.Абсоатов давлатимиз раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғоясини илгари сурган эди.

Мазкур ташаббус Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, ҚҚДУда вазир ўринбосари бошчилигида кимё дарси бўйича тест режимида биринчи вебинар дарс ташкиллаштирилди.

Вебинарга Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларнинг кимё фани ўқитувчилари иштирок этишди. Шунингдек, ушбу вебинар дарсни онлайн тарзда ЎзМУ, СамДУ, БухДУ, УрДУнинг тегишли фан ўқитувчилари кузатиб боришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​«Йил талабаси-2019»: тақдирлаш маросими Қорақалпоғистонда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йил талабаси-2019” республика танловининг ғолиблари аниқлангани ҳақида маълумот берган эдик.

Жорий йилги танлов ғолибларини тақдирлаш маросими вазирлик томонидан 23-24-февраль кунлари мамлакатимизнинг энг чекка тумани ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтказилмоқда.

Куни кеча танлов ғолиблари Нукус шаҳрига келди ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Республиканинг 17 та олий таълим муассасасидан келган талабалар дунёга машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан танишдилар.

Бугун Мўйноқда «Йил талабаси-2019» танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

АндДУ ўқитувчилари мактаб ўқувчиларига тасвирий санъатни ўргатувчи бепул тўгарак ўтиш ташаббуси билан чиқишди

Андижон давлат университети Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири Бахтиёр Ҳақбердиев 5 та муҳим ташаббус доирасида кафедра аъзолари биргаликда барча ёш тоифасидаги санъатга қизиққан ёшларига тасвирий санъат сирларини бепул ўргатишга тайёрлигини маълум қилишди.

Бу ҳақда университет Санъатшунослик факултети талабаларининг ижод намуналари кўргазмасида маълум қилинди. Кўргазмада Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ҳамда Рангтасвир йўналиши талабалари Мухаммаджон Олимов ва Жумабой Пўлатовларнинг рассомчиликни турли хил йўналишларига оид 200 дан зиёд ишлари тақдим этилди.

Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари санъатга қизиққан мактаб ўқувчиларига дарсдан ташқари бўш пайтда кўнгилли равишда рассомчилик ва кулолчиликни ўргатишмоқчи.

Ҳозирда кафедра ўқитувчилари томонидан ушбу тўгаракларга қизиқиш билдираётган ўқувчилар гуруҳи шакллантирмоқда. Ўқувчилар сонига қараб машғулотлар жадвали тузилади. Ушбу бепул тўгаракларга андижонлик ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Чемпион_талабалар

ТДПУ талабаси - чемпион

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 3-курс талабаси Камрон СОБИТОВ БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган ИРОНМАН мусобақасида бронза медали соҳиби бўлди.

ИРОНМАН - Бутунжаҳон Триатлон Корпорацияси (WТC) томонидан ўтказиладиган мусобақалар серияси бўлиб, спортчилар сузиш, велосипед пойгаси ҳамда марафон йўналишларида ғолиблик учун беллашадилар.

Мазкур мусобақа 55 та давлатда ўз ваколатхонасига эга ва ҳар йили дунё бўйича 235 та халқаро спорт тадбирларини уюштириш орқали дунёдаги энг катта спорт брендларидан бирига айланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Онлайн

“Йил талабаси-2019” ғолиблари Мўйноққа етиб келди

Бугун эрталабдан «Йил талабаси-2019» республика танловининг ғолиблари Нукус шаҳридан йўлга чиқиб, Мўйноқ туманига етиб келишди.

Меҳмонларни туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани Кенгаши вакиллари ҳамда бир гуруҳ фаол ёшлари нон-туз билан кутиб олишди.

Дастлаб, барча тадбир иштирокчилари Мўйноқ шаҳри Маданият саройи олди ва марказий кўча бўйига манзарали дарахт кўчатларини экишди.

- Оролни, Қорақалпоғистонни ўз кўзим билан кўришга қизиқардим. Тақдирлаш маросимининг айнан Мўйноқда ташкил этилгани эса мен каби ижодкор талабаларни янада руҳлантиради,-дейди тадбир иштирокчиси, ФарДУ талабаси М.Қурбонова.

Тадбирлар давом этмоқда...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Чемпион_талабалар

СамДУ талабалари дзюдо бўйича Дьюселлдорф Катта дубулға турнирида ғолиб бўлишди

21–23 февраль кунлари Германиянинг Дьюсселдорф шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилди.

Мусобақанинг 3-кунида -90 ва -100 кг вазн тоифаларида татамига чиққан Самарқанд давлат университети талабалари Давлат Бобонов ва Муҳаммадкарим Хуррамовлар олтин медални қўлга киритиб, Токио олимпиадаси учун муҳим бўлган очколарни қўлга киритишди.

Қайд этиш лозим, -90 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Бобонов украиналик Набали Кеджауни мағлубиятга учратган бўлса, -100 кг вазнда Хуррамов озарбайжонлик Элмар Гасимовга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​“Йил талабаси-2019” ғолиблари муносиб тақдирланди

Олдин хабар берганимиздек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Йил талабаси-2019” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов очиб берди:

- Тақдирлаш маросимининг Мўйноқ туманида ўтказилишининг катта маъноси бор. Чунки, муҳтарам Президентимизнинг “Маданият Мўйноқдан бошланади”, деган фикрлари ҳам бежиз эмас, албатта. Йўл бўйи Қорақалпоғистон халқининг миллий мерослари, ёдгорликлари ва маданияти бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Айниқса, менда қорақалпоқ халқ қўшиғи “Айдынлар” ўзгача таассурот қолдирди,-дейди вазир ўринбосари.

Танловнинг барча ғолибларига “Йил талабаси-2019” статуэткаси, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

- Вақти келиб шу фестиваллар Mўйноқда ўтказилади. Бу ернинг ҳеч кимникига ўхшамаган атласи, қалпоқлари бор. Бугун юртимизда ҳамма Tошкентга оқяпти. Вақти келиб ҳамма Mўйноқда ишлашни, Mўйноқда яшашни истаб қолади. Mен яқин келажакни шундай тасаввур қиляпман. Энди бу тасаввур эмас, ҳатто ишоняпман десам ҳам бўлади. Aна шундай масканда турганимдан хурсандман. Сизларга ҳам “Хуш келибсиз!”, дейман.

Бугун “Йил талабаси” танлови финалини ўтказиш учун келдик. Бунда рамзий маъно бор. Бугун Mўйноққа ажойиб илм аҳли келди. Зиё, нур келди. Зиё келган жойга, сув ҳам келади. Яқин келажакда “Йил талабаси“ танловини кемада ўтказамиз, Худо хоҳласа
, - дея қайд этди вазир ўринбосари.

Тақдирлаш маросимида вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи О.Базаров, вазирликнинг маънавият ва маърифат маркази директори О.Худайназаров, туман ҳокимлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистондаги барча ОТМ ректорлари иштирок этди. ОТМ ректорлари томонидан Мўйноқ тумани мактаб ўқувчилари учун китоблар совға қилинди.

Сўнгра тадбир иштирокчилари тумандаги “Future Muynak” IT марказига ташриф буюриб, Марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида “Кемалар қабристони” ва туманнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Урганч давлат университети жамоаси ҳам экологик акцияда иштирок этди

Шу йилнинг 20-21 февраль кунлари Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Қорақалпоғистонга сафар уюштириб, республика ОТМлари бошлаб берган экологик акцияда қатнашди.

Университет делегацияси биринчи куни Нукус шаҳри бўйлаб саёҳат қилишди. Ўзининг нодир асарлари ва тарихий буюмларидан иборат бой экспонатлари билан жаҳонга машҳур бўлган И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан танишдилар.

Сафарнинг иккинчи куни университет жамоаси Мўйноққа ташриф буюриб, ҳунармандлар маркази, Экология музейи, Орол денгизи тарихи музейларига боришди. Маҳаллий аҳоли томонидан “Кемалар қабристони” деб номланган ҳудудда талабалар бир пайтлар мавж уриб турган денгизнинг қанчалар чекингани, фожианинг кўламини яққол ҳис қилишди.

Шундан сўнг Мўйноқ шаҳридаги экотуристик объект сифатида ташкил этилган Балиқчилар уй музейи билан танишдилар. Университет делегацияси музей ҳовлисига арча кўчатларини ўтқаздилар ҳамда ҳудуд экотизимини яхшилаш йўлида ОТМлар томонидан бошланган ўзига хос “Яшил эстафета”да қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан республика ОТМлар профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талабалари иштирокида Оролбўйи минтақаси экотизимини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида ҳудудга кўчат экиш акцияси уюштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Вазирлик делегацияси Бокуда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

2020 йил 25-26 февраль куни Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги Хазар университетида Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасида амалга оширилган PAWER лойиҳаси якунларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда PAWER (Paving the way to interregional mobility and ensuring relevance, quality and equity of access – Минтақалараро мобилликни йўлга қўйиш ҳамда унинг долзарблиги, сифати ва тенглигини таъминлаш) лойиҳаси доирасида бажарилган ишларнинг умумий ҳисоботи ва ҳар бир ҳамкор университетнинг лойиҳа ишига қўшган ҳиссаси баҳоланади.

Жумладан, лойиҳаси доирасида минтақалараро мобилликни таъминлаш учун ажратилган фанлар бўйича қайта тайёрланган ўқув-услубий материаллар, баҳолаш мезонлари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

– Сўнгги вақтларда мамлакатимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар халқаро ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотмоқда, — деди вазирлик бошқарма бошлиғи Мақсуджон Ҳамраев. – Конференцияда минтақалараро мобилликни ривожлантириш бўйича нафақат қўшни давлатлар, балки Европа давлатларининг нуфузли университетлари билан ҳам ҳамкорликни ўрнатиш бўйича конструктив мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Бакуда бўлиб ўтаётган конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари, Термиз давлат университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали вакилларидан иборат делегация иштирок этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида соҳадаги ислоҳотларни давом эттириб, тиббий хизмат сифатини ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, адолат ва рақобатни таъминлаш бўйича ўз мулоҳазаларини баён этган эди.

Бугунги йиғилишда ушбу вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Тегишли халқаро сертификатга эга талабгорлар магистратуранинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралда "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Фарғона политехника институтларида тажриба-синов тариқасида “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича тезлаштирилган тарзда ўқитиш жадвали тасдиқланади.

2020 йил 1 августга қадар бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари тасдиқланиб, таълим жараёнига жорий этилади.

2021 йил 1 январга қадар “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлар аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилади, шунингдек, ОТМларнинг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида таҳсил олган педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва доимий равишда янгилаб борилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” ёки “АХС бўйича аудит” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилади.

Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар олий таълим муассасалари магистратурасининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
DIQQAT E’LON!

📣 Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi Ma’naviyat va ma’rifat markazi tomonidan "Yoshlar auditoriyasi" loyihasi amalga oshirilmoqda.

🎥 "Yoshlar auditoriyasi" loyihasi hayotda amaliy ahamiyati yuqori bo’lgan ko’nikmalar - birinchi tibbiy yordam, kiyinish madaniyati, turli davrlarda o’zini tutish, suzish texnikasi kabi qator mavzularda animatsion yoki sahnalashtirilgan roliklarni tayyorlashni ko’zda tutadi.

👨‍🎓👩‍🎓 Loyihada ishtirok etish istagidagilar Talabalar media ijtimoiy va madaniyat maskaniga tashrif buyurib, bepul internet, kompyuter xizmatlari, fotokameralar, ovoz yozish studiyasi, tarjimonlar va boshqa mutaxassislar yordamidan bemalol foydalanishlari mumkin.

💻 Talabalar tomonidan ilmiy yondashuv asosida tayyorlangan, tarbiyaviy ahamiyatga ega, ta’sirchan ijtimoiy roliklar hamda ijod namunalari ijtimoiy tarmoqlar orqali namoyish etib boriladi!

👩‍💻Bizni kuzatib boring! 👇

@yoshlar_auditoriyasi

☎️Telefon: (99) 854-63-45

@eduuz
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Times Higher Education халқаро рейтинингга кириш бўйича амалий семинар ўтказди

Бугун, 26 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Times Higher Education (THE) экспертлари иштирокида олий таълим муассасаларининг халқаро университетлар рейтингига кириши бўйича амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда THE компаниясининг Европа, Яқин Шарқ мамлакатлари, Россия ва Марказий Осиёда стратегик ечимлар бўйича директори Майкл Каруана, "Е-квадрат" консалтинг ва медиа компанияси директори Егор Яковлев, Урал федерал университети "Наукомедиа" лабораторияси директори Марк Акоевлар тақдимот қилдилар.

Семинар-тренингда дунёнинг нуфузли университетлари глобал рейтинги – Times Higher Education World University Rankings мезонлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ривожланиши ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилди.

Жумладан, ОТМлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар ривожланган давлатлар ва минтақанинг етакчи олий таълим муассасалари билан қиёсий таҳлил қилинди.

Шунингдек, объектив маълумотлар асосида ОТМ рақобатбардошлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун THE DataPoints ахборот-таҳлил хизматидан фойдаланиш бўйича зарур кўникма берилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Times Higher Education ўртасида имзоланган стратегик битимга мувофиқ, халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари маҳаллий ОТМларнинг нуфузли халқаро университетлар рўйхатига киритишда ёрдам беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагогларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича мақсадли қабул амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий таълим соҳасида профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича салоҳиятли олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМларда педагог кадрлар асосий ва қўшимча мутахассислик бўйича тайёрланади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Талабаларга педагогик амалиёт даврида дарс бериш учун шароит яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда педагогик амалиёт даврида талабаларга дарс беришлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

5 та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди.

Жумладан, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги педагогика институтлари ташкил этилди:

👉 Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Қўқон ва Чирчиқ давлат педагогика институтлари фаолияти такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарорига мувофиқ, уч ой муддатда Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДПУга педагогика бўйича илмий унвонлар бериш ҳуқуқи берилди

Президентнинг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори билан Тошкент давлат педагогика университетига мунтазам илмий-педагогик фаолият билан машғул бўлган, юқори малакали, тегишли соҳада чуқур касбий билим ва ютуқларга эришган ходимларга педагогика ва ўқитиш методикаси ихтисосликлари бўйича доцент ва профессор илмий унвонлари бериш ҳуқуқи берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг олтита таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. (2020 йил 27 февраль, ПҚ–4623-сон)

Қарор билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг 6 та бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

👉 Мусиқа таълими;
👉 Жисмоний маданият;
👉 Технологик таълим;
👉 Чақириққача ҳарбий таълим;
👉 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Бунда Президент қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ