Edu.uz
151K subscribers
20.6K photos
4.43K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Иномжон Мажидов: миллат келажаги йўлида бирлашишимиз керак

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Нагоя университетида халқаро илмий форум бўлиб ўтди.

Форумда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжоновлар Япониянинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талабалар, илмий изланишлар билан шуғулланаётган ёш тадқиқотчилар ва олимлар билан мулоқот қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистонда илм-фан соҳасини ривожлантириш, умуммиллий аҳамиятга эга бўлган долзарб вазифа ва муаммоларни ҳал қилиш учун илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

– Илм-фан соҳаси вакиллари, ёш олимлар – барчамиз миллат келажаги билан боғлиқ муҳим масалалар атрофида бирлашишимиз лозим, - деди Иномжон Мажидов. – Бу ерда таҳсил олаётган талабалар, ёш олимларимизни ўз илмий салоҳиятини Ўзбекистондаги ёшларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга йўналтириш, биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қиламиз.

Ушбу форум, шубҳасиз, мамлакатимиз олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот соҳасини ривожлантириш, олиб борилаётган изланишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Урганч давлат университетидаги “Аграр менежмент” қўшма магистратура дастури халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди

Жорий ўқув йилида Урганч давлат университетида Германиянинг Вайнштефан амалий фанлар университети билан ҳамкорликда очилган “Аграр менежмент” қўшма магистратура дастури Европанинг нуфузли халқаро аккредитация ташкилотларидан бири ACQUIN (Аккредитация, сертификация ва таълим сифатини таъминлаш институти) томонидан аккредитациядан ўтказилиб, халқаро таълим стандартларига мувофиқлиги тасдиқланди.

Халқаро аккредитация жараёнидан муваффақиятли ўтган “Аграр менежмент” магистратура мутахассислигида ўқув жараёни 1,5 + 0,5 тартиби асосида ташкил этилиб, дастлабки 3 семестридаги барча ўқув фанларни тўлиқ ўзлаштирган талабалар охирги семестрда Германияда бепул ўқиш ҳамда бир вақтни ўзида иккала университетнинг ҳам дипломларини олиш имкониятига эга бўладилар.

Аккредитация давомида халқаро экспертлар УрДУдаги мазкур магистратура мутахассислигида ўқув жараёни билан боғлиқ барча жиҳатларни ўрганиб чиқишди:

👉 ҳар бир фан ва модулнинг мазмуни;
👉 моддий-техник таъминоти;
👉 маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчиларнинг компетентлик даражаси;
👉 магистрлик диссертациялар мавзуси дорлзарблиги;
👉 йирик иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан алоқаларнинг ўрнатилгани, битирувчиларни ишга жойлашиши имкониятлари.

ACQUIN УрДУ ва Вайнштефан амалий фанлар университети билан ҳамкорликдаги “Аграр менежмент” қўшма магистратура дастурига 2023 йилгача бўлган даврда амал қилиш муддатига эга сертификат берди.

Ҳозирда Германия билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу қўшма дастурда 6 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Маълумот учун, ACQUIN ўз навбатида EQAR (European Quality Assurance Register for Higher Education) халқаро аккредитация тармоғининг аъзоси бўлиб, ҳозирги кунгача дунёнинг 197 та олий таълим муассасаларида турли дастурларни аккредитация жараёнидан ўтказган нуфузли аккредитация агентликларидан бири ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабалар турар жойидан ҳеч ким сабабсиз чиқариб юборилмайди

2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари қишки таътилга чиқишади.

Қишки таътил муддати талабаларга конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловларида иштирок этишлари учун ўзгартирилди.

Бундан кўзланган мақсад талаба-ёшлар ўзлари яшаб турган ҳудуддан туриб сайловларда иштирок этиши ҳамда узлуксиз дам олишлари учун имконият яратишдир.

Тошкент шаҳридаги талабалар турар жойларида 89 мингдан зиёд ёшлар истиқомат қилади. Муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан 2019 йил 21 декабрь куни барча талабалар турар жойлари ёпилади.

Бунда гуруҳ раҳбарлари талабалар турар жойида истиқомат қиладиган ҳар бир талаба билан мулоқотда бўлган ҳолда уларнинг қишки таътилни мазмунли ўтказишларида кўмаклашади.

Янги йил ва сайлов муносабати билан авиа ва темир йўл чипталарига талабнинг ортиши ҳамда бошқа узрли сабабларга кўра доимий яшаш манзилига кетишга кечикадиган талабаларга шароит яратилади.

Талабалар турар жойида ҳеч ким сабабсиз чиқариб юборилмайди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Талабалар учун Японияда бир йил таҳсил олиш бўйича грант

Япония ҳукумати мамлакатдаги нуфузли олий таълим муассасаларида бир йил давомида япон тили, ўлкашунослиги ва маданияти бўйича хорижлик талабалар билимини оширишга йўналтирилган “Япон тили ва маданияти” дастурини тасдиқлади.

Номзодлар тест синовлари ва суҳбатдан ўтадилар.

Ҳужжат топширишнинг сўнгги санаси 2020 йил 27 январь.

Батафсил:
https://www.uz.emb-japan.go.jp/itpr_ru/programMEXT.html

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Хорижий ОТМлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича сохта маълумотларни тарқатиш давом этмоқда

Хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини кўчириш борасида тарқалган ёлғон ахборотлар тўғрисида хабар берган эдик.

Айрим консалтинг фирмалар, турли хусусий ширкатлар хориждаги ватандошларимизга Ўзбекистонга ўқишни кўчириш бўйича пуллик “қонуний кафолатланган” хизматларини таклиф қилишда давом этмоқда.

Хўш, ўқишни кўчириш жараёнида қўшимча консалтинг хизматига эҳтиёж борми? Бизнингча, бунга ортиқча эҳтиёж йўқ.

Сабаби номзод ариза топшириш жараёнида атиги 3 та ҳужжат тақдим этади: ариза (жойида тўлдирилади), паспорт нусхаси ҳамда рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха (таҳсил олаётган ОТМдан берилади).

Хорижий ОТМдан Ўзбекистондаги ОТМга кўчириш истагида бўлган ватандошларимиздан ўқишга кириш фанлари бўйича махсус синовга тайёрланиш талаб этилади, холос. Улар ўз мутахассислиги бўйича имтиҳон (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширадилар.

Имтиҳон жараёнлари жамоатчилик назорати остида масофавий онлайн тарзда амалга оширилади.

Қолаверса, жорий йил 28-30 август кунлари хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган номзодлар учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказилди. 2019 йилда ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича имтиҳонлар ўтказилмайди!

Бугун, 20 декабрдан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Ҳамюртларимиздан ўқишга кўчириш борасида барча саволлар билан ҳудудий ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари ёки вазирликнинг расмий саҳифалари орқали керакли маълумотлар билан танишишларини сўраб қоламиз.

Вазирлик хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчиришда хусусий сектор вакиллари, консалтинг фирмалар билан ҳамкорлик қилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муҳим_хабар

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари) ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Муҳим_хабар Контракт тўлаш муддати узайтирилди Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги…»
#Муҳим_хабар

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулидан тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади:

👉 Биринчи бўлимга – барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фанона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади.

Мазкур учала фандан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади, максимал балл – 94,5 балл.

👉 Иккинчи бўлимга – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита фан киритилади.

Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3,1 балл билан баҳоланади. Максимал балл – 186 балл.

Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 балл.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
2020/2021 ўқув йили қабулидаги тест синовлари учун фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Профессионал_таълим_янгиликлари

Халқаро ассоциация президенти Ўзбекистон коллежлари фаолияти билан танишди

WorldSkills International
ассоциацияси президенти Йос де Гой Тошкент шаҳридаги Меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон муассасада яратилган шароитлар, ўқув жараёнларининг ташкил этилиши, айниқса, ўқувчиларда касб компетенцияларини шакллантириш юзасидан ишларнинг олиб борилиши билан танишди.

Учрашувда коллеж ўқувчилари жаноб Йос де Гойга меҳмон кутиш қоидалари ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини амалда кўрсатиб беришди.

Маълумот учун, президенти Йос де Гой шу йилнинг 16-17 декабрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган ишчи касблар бўйича Ўзбекистон биринчи очиқ чемпионатида иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Test-2020.pdf
11.4 MB
2020/2021 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган
ФАНЛАР МАЖМУАСИ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан тасдиқланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#OTM_янгиликлари

Россия Давлат думаси Фан ва таълим қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ТТА фахрий профессори бўлди

Бугун, 21 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясига Россия Давлат думаси Фан ва таълим қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Россия Федерацияси фанлар академияси академиги Геннадий Григорьевич Онищенко ташриф буюрди.

Ташриф доирасида россиялик академик Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчиларига “Замонавий шароитда биохавфсизликни таъминлаш” мавзусида маъруза қилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Геннадий Онищенкога Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#OTM_янгиликлари

ТДИУ мактаб ўқувчилари учун бепул “Winter school” лойиҳасини йўлга қўймоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мактаб ўқувчилари учун “Winter school” лойиҳаси ташкил этилади. У қуйидаги дастурларни ўз ичига олади:

❄️ Start UP лойиҳаларини бошқариш

❄️ Робототехника

❄️ 1С Бухгалтерия

Шунингдек, “Мен ўқитувчи бўлсам”, “Маҳсулотни бренд қилиш”, “Стол серверовкаси ва мижозларга хизмат кўрсатиш” ҳамда “Тайм менежмент” каби мавзуларда қизиқарли маҳорат дарслари ҳам ташкил қилинади.

Лойиҳанинг фаол иштирокчилари махсус сертификат билан тақдирланади.

Лойиҳада иштирок этиш бепул, унда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактбаларининг ўқувчилари қатнашишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш 2019 йил 30 декабрь санасигача амалга оширилади.

“Winter school” лойиҳаси машғулотлари 2020 йил 6-10 январь кунлари бўлиб ўтади.

Мурожаат учун: @Xasanov_Xayrulla (97) 778-82-07, (90) 972-88-80

Манзил: Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 49-уй.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

2019 йил 20 декабрдан
бошлаб республиканинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан келгуси йилнинг 20 январига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);

2️⃣ Паспорт нусхаси;

3️⃣ Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.

Талабалар ўқишини баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин кўчиришда узрли сабаблар инобатга олинади.

Жумладан, республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда ўқишни кўчириш ( кўчириб тиклаш)га рухсат берилиши мумкин.

Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Чемпион_талабалар

ЎзДЖТСУ талабалари Осиё чемпионлигини қўлга киритишди

Шу йилнинг 18-22 декабрь кунлари Тайланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтди.

Қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг биринчи курс талабалари Евгений Агафонов ва Давржон Давронов ғолибликни қўлга киритди.

Евгений Агафонов 1 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, Давржон Давронов 3 та олтин медалини эгаллади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Ректор_минбари

Муаммоларга илм-фан тили билан ечим топишимиз керак

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Марказий Осиёда ушбу соҳа бўйича юридик мақомга эга ягона олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Юртбошимиз бу олий ўқув юртини ташкил этишга қарор қилганида, озиқ- овқат хавфсизлиги масаласи Ер юзи аҳолиси учун глобал муаммога айланиб бораётганини, унинг ечимини ўзимизнинг табиий захираларимиз, имкониятларимиздан излашимиз лозимлигини теран англаган.

Нима учун бизда гўшт етиштириш оқсаяпти? Аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабини қайси манбалар ҳисобига қоплашимиз мумкин? Асрлар давомида устазода деҳқон ва чорвадорлар яшаган заминда бугун соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар нималардан иборат?

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, биология фанлари доктори, профессор Худайназар ЮНУСОВ билан суҳбат.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/1844

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Коррупциясиз_соҳа

Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этишга масъул тренерлар тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 майдаги Фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мазкур лойиҳа доирасида тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши бартараф этишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Навбатдаги ташаббус – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ҳамкорлигида ОТМлар бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли тренерлар тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 17-21 декабрь кунлари бўлиб ўтган ушбу курсларда 90 та олий таълим муассасаcидан жами 121 нафар тренерлар тайёрланди.

Тренерларга малакали мутахассислар томонидан олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг мазмун –моҳияти, олий таълим соҳасида коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва баҳолаш масалаларига бағишланган маърузалар ташкил этилди.

Курс якунида тингловчиларга электрон шаклдаги ўқув-услубий материаллар тўплами ҳамда сертификатлар тақдим этилди.

Мазкур тренерлар жойларда олий таълим муассасалари бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун даврий равишда касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиб боришлари кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ