Edu.uz
160K subscribers
20K photos
4.3K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#муҳокама

4 млн дан ортиқ адабиётлар рақамлаштирилади

Вазир ўринбосари Р.Ҳакимов бошчилигидаги экспертлар иштирокида барча давлат ОТМ кутубхона фондидаги ўқув адабиётлар тўлиқ рақамлаштириладиган “Электрон кутубхона” платформаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Профессионал_таълим

Янги ўқув йилидан касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар рейтинги жорий этилади

Илк маротаба бундай форматда ўтказилган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида профессионал таълим тизимида малакали мутахассислар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қoнунчилик_янгиликлари

⚡️Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди

🔰Президентнинг тегишли қарори билан Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти фаолияти йўлга қўйилди.

➡️Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.

✔️Бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Бунда:

чет тилини билиш даражаси B2 ва ундан юқори миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга имтиҳонсиз максимал балл берилади;

чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

◽️Магистратурага киришда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.

◾️С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

▶️Ўқув жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади.

📌Талабалар амалиёт ўташи учун уларни ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чоралари кўрилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
“University Portfolio Review” нима ва у нима учун муҳим?

Шу каби саволлар доирасида Янги Ўзбекистон университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Times Higher Education рейтинг агентлиги масъул раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

➡️Батафсил 👉 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Очиқ_маълумотлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайтида жойланган ижтимоий аҳамиятга молик очиқ маълумотлар билан танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

Мехатроника ва робототехника бакалавриат таълим йўналиши модернизация қилинади

Куни кеча Литвадаги Гедиминас номидаги Вильнюс техника университетида (Vilnius Gediminas Technical University) бошланган лойиҳанинг навбатдаги йиғилиши мазкур масалалар муҳокамасига бағишланди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

ОТМнинг нуфузли халқаро рейтинглардан жой олиш имкониятлари муҳокама қилинди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Р.Ҳакимов ва Буюк Британиянинг нуфузли THE рейтинг агентлигининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

📌Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube