Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Тайинлов

Бухоро давлат университети Кузатув кенгаши қарорига асосан Жумаев Рустам Ғаниевич Бухоро давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Р.Жумаев 1985 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетининг Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот методлари мутахассислигида магистратура босқичини тамомлаган.

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

👉 Шу кунга қадар Бухоро давлат университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти сифатида фаолият олиб борган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ШАРҲ

Қабул квоталари камаймайди, аксинча оширилиб, қамров 28 фоиздан 38 фоизга етказилади

Маълумки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022/2023 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унда кўзда тутилаётган айрим ўзгаришлар ижтимоий тармоқлар, жумладан “Qalampir.uz” интернет нашрида “ОТМга қабул ўринлари камайтирилмоқда” мазмунида нотўғри талқин қилинмоқда.

Аслида қандай?

Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари жами 123 460 (бакалавр – 112 378, магистратура учун – 11 082) нафар этиб белгиланмоқда.

Алоҳида эътибор қаратиш лозимки, бу кўрсаткичларда молиявий ва академик мустақиллик берилган 36 та олий таълим муассасасининг тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрлари кўзда тутилмаган.

Агарда ушбу параметрларни ҳам қўшиб ҳисобласак, 2021/2022 ўқув йилига нисбатан қабул квоталари 10 фоизга оширилиб, ўтган йилги 180 минг кўрсаткич бу йил 200 мингга етказилиши кутилмоқда.

Демак, қабул ўринлари камаймайди, аксинча оширилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Edu.uz pinned «​#ШАРҲ Қабул квоталари камаймайди, аксинча оширилиб, қамров 28 фоиздан 38 фоизга етказилади Маълумки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022/2023 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ

Ички аудит хизмати: 2022 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда шу мавзу бўйича вазирлик бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Тошматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда 2022 йил 1-чораги давомида вазирлик тизимидаги 73 та муассасада профилактика тадбирлар ўтказилиб, уларда қарийб 11,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчилик аниқлангани ҳақида маълумот берилди.

Молиявий камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 31 нафарига интизомий, 1 нафарига нисбатан жарима жазо турлари қўлланилди, 4 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани қайд этилди.

Батафсил матн шаклида 👈
___
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Халқаро_анжуман

Самарқандда халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда

Бугун Самарқанд давлат тиббиёт университетида «Фундаментал, амалий тиббиёт ва фармация ютуқлари» талабалар ва ёш олимларни анъанавий 76-чи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда “Стоматологияда эстетик реставрация маҳорати” II халқаро илмий-амалий олимпиада ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов онлайн форматда қатнашиб, бугунги анжуман халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда олий таълим муассасалари фаолиятида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши хусусида нутқ сўзлади.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Ўқув_семинар

Бугун “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида олий таълим муассасаларининг 130 нафардан ортиқ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари учун “Талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш” мавзусига бағишланган ўқув-семинар ишига старт берилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️Бугун “Илҳом” мукофоти совриндорлари тақдирланади

Айни дақиқаларда Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида олий таълим муассасалари талабалари иштирокида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

➡️ Унда талабалар томонидан шоир ва адибларнинг ижоди ва ҳаётига оид китоб ва “Энг яхши фотосуратлар” кўргазмалари, анъанавий, хореографик, миллий ва замонавий рақс, бахшичилик ҳамда эстрада ижро йўналишларида мусиқий чиқишлар намойиш этилмоқда.

✔️ Шунингдек, театр санъати йўналишида кўргазмали чиқишлар ва саҳна асарларидан лавҳалар, шоир, ёзувчилар ва ижодкорлар иштирокида “Шеърият кечаси” ҳамда мушоиралар барчани адабиёт оламидан баҳраманд айламоқда.

☝️ Ушбу тадбирлардан сўнг, куннинг энг ёдда қоларли воқелиги — “Илҳом” мукофоти республика танловининг 2022 йилги совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#live

“SPARK” автомобили кимга насиб этади?

Айни дамда “Илҳом” мукофоти совриндорларини тақдирлаш тадбири бошланди.

Маълумот ўрнида, жорий йилда 53 та олий таълим муассасаcи томонидан жами 115 та ҳужжат келиб тушди.

👉 @eduuz