Edu.uz
159K subscribers
20K photos
4.32K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Набиев Дилмурод Хамидуллаевич facebook.com ижтимоий тармоғида “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” саҳифаси орқали олий таълим муассасалари фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш ва соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича "онлайн-мулоқот" кўринишида саволларга жавоб берди.

Батафсил: https://www.facebook.com/oliy.talim.5/videos/268484467225332/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Европа университетлари билан ҳамкорликда фан докторлари тайёрланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
​​Таълим барча учун: Ногироглиги бўлган абитуриентларга грант асосида имтиёзли квоталар ажратилади

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2% ли квота ажратилади.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
​​Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори саволларингизга жавоб беради.

2018 йил 13 июнь куни соат 16:00 га қадар таълим қонунчилигига доир масалалар бўйича саволларингизни телеграмдаги @tdyuubot манзилига юборишингиз мумкин.

13 июнь куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда таълим соҳасидаги саволларига жавоб беради.

13 июнь соат 16:00 да эса адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов facebook.com ижтимоий тармоғининг “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, таълим соҳасига оид (мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, нодавлат таълим муассасалари фаолияти ва х.к) бўлиши лозим.

Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
“Олимпиада юлдузлари” шиори остида ўтказилган мини-футбол мусобақалари якунланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

Янги ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ҳужжатлар Тошкент шаҳридаги Инха университети биносида қабул қилинади.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 9-уй

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тўрақурғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги қарор лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/ru/documents/2636) порталига жойлаштирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси президентининг «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорининг мазмун моҳияти ва ушбу қарор билан олий таълим муассасалари қабул жараёнларига киритилган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ва Давлат тест маркази директори М.Каримовлар O'zbekiston 24 телеканалида тўлиқ маълумотлар бердилар.

Батафсил: https://edu.uz/uz/media/video/17

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Вазирлик жамоаси қуёшли Ўзбекистон халқини ҳамда юртимиз меҳмонларини Рамазон Ҳайит айёми билан чин қалбдан қутлайди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/ru/documents/2668) порталига жойлаштирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​O‘zbekiston Respublikasining Londondagi elchixonasi bilan hamkorlikda “Buyuk Britaniya ta’lim muassasalari bilan hamkorlik o‘rnatish” mavzusiga bag‘ishlangan videoseminar bo‘lib o‘tdi

👉 Videoseminarda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri o‘rinbosari U.Begimkulov, Buyuk Britaniyaning O‘zbekistondagi elchisi Kris Allan, Xalq ta’lim vaziri o‘rinbosari S.Babaxodjayev, Turizmni rivojlantirish davlat qo‘mitasi o'rinbosari Sh.Shoraxmetov hamda boshqa vazirlik va idoralar rahbar xodimlari, shuningdek Toshkent shahridagi oliy ta’lim muassasalari o‘quv ishlari bo‘yicha prorektorlari qatnashdi.

👉Videoseminarda O‘zbekiston va Buyuk Britaniya oliy ta’lim muassasalarining o‘zaro kelishuvi va qo‘shma ta’lim dasturlari asosida talabalarni o‘qitishni tashkil etish, ikki tomonlama tan olinadigan diplom berish, o‘quv jarayoniga yuqori malakali xorijiy olimlar, o‘qituvchi va mutaxassislarning keng jalb qilish hamda O‘zbekistonda xorijiy oliy ta’lim muassasalari filiallarini ochish masalalari bo'yicha muhokama etildi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​ҲУРМАТЛИ АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

👉Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган олий таълим муассасаларининг қабул жараёнига оид саволларига жавоб олиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Мурожаатлар маркази (Сall center)га ҳафтанинг иш кунлари соат 9.00-19.00 гача мурожаат этишлари мумкин.

👉Мурожаат учун телефон: 246-38-57

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​«Ёшлик» талабалар шаҳарчасига хизмат кўрсатадиган юридик клиникаси шўбаси иш бошлади

👉Юридик клиника фаолиятини кенгайтириш, унинг жойлардаги шўбаларини ташкил этиш ҳамда аҳолига айниқса ёшларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникасининг «Ёшлик» талабалар шаҳарчасига хизмат кўрсатадиган шўбаси ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
ВУЗы Узбекистана стремятся вступить в международные рейтинги
26 июня, 2018 года в рамках программы развития «Наука 2020» была организована первая встреча с региональным директором по России и странам СНГ авторитетного рейтингового агенства университетов мира Times Higher Education Егором Яблоковым, региональным директором по Центральной Азии компании Elsevier Алией Оспановой и Министром высшего и среднего специального образования Иномджоном Маджидовым.
В ходе встречи, были обсуждены возможность вступления ВУЗов Узбекистана в международную систему рейтингов университетов, а также был проведён вводный семинар для ректоров. Были отмечены важность развития науки, как один из основных критериев, а также развитие публикационной активности учёных в авторитетной базе данных Scopus, компании Elsevier.
Рейтинг лучших университетов мира (THE World University Rankings) — глобальное исследование и сопровождающий его рейтинг лучших высших учебных заведений мирового значения рассчитан по методике британского издания Times Higher Education (THE) при участии международной научно-аналитической платформы Scopus, компании Elsevier и считается одним из наиболее влиятельных глобальных рейтингов университетов. Напомним, 23 марта 2018 года министерством Высшего и среднего специального образования и ведущей научной компанией Elsevier было подписано национальное стратегическое соглашение «Наука 2020», используемое всеми ведущими мировыми рейтинговыми агентствами.

Перейти на канал👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги тегишли қарорига мувофиқ Наманган давлат университети ректори лавозимига Иноятов Улуғбек Илясович тайинланди.
👉Иноятов Улуғбек Илясович 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1985 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Иш фаолияти давомида Тошкент Молия ва иқтисодиёт коллежи директори​, Тошкент давлат педагогика университети ректори​ ва Халқ таълими вазири лавозимларида ишлаган.​ Педагогика фанлари доктори, профессор.​


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Эълон!!!

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги олий таълим муассасаларида ташкил этилган ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан жорий йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

👉Изох: Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи талабаларнинг аризалари Тошкент давлат педагогика университетининг ЧИЛОНЗОР ТУМАНИ, БУНЁДКОР КЎЧАСИ, 27 уйда жойлашган корпуси (биноси)да қабул қилинади. Мўлжал: “Чилонзор” метро бекати.

👉Ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан қуйидаги ҳужжатларни ҳудудий Ишчи гуруҳларига тақдим этишлари сўралади:
1. Кўчириш (қайта тиклаш) тўғрисидаги ариза (ариза бланкалари ҳудудий Ишчи гуруҳлари томонидан берилади).
2. Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари.
3. Паспорт нусхаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

👉
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш Университетнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

👉Университет учун кундузги таълим шакли бўйича бир ўқитувчига талабалар сонининг нисбий нормативи 1:8,0 этиб белгиланади.

👉Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишилган ҳолда, Университетга сиртқи ва кечки бўлимларда таълим олиш учун абитуриентлар қабул қилиниши мумкин.

👉бюджет маблағлари ҳисобидан Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибига ҳар ой лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида, туризм соҳаси бўйича халқаро миқёсда тан олинган хорижий олий таълим муассасалари дипломига эга бўлган ва Университет ўқув жараёнига тўлиқ ставкада жалб қилинган ўқитувчиларга – 150 фоизи миқдорида устама тўланади.

👉Университет ректорига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Университет ходимларига уларнинг иш ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда улар лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Азиз ёшлар, қадрли фарзандларим!

Мана шу қувончли кунда сизларни, кўпмиллатли Ўзбекистон халқини ишонтириб айтмоқчиман: биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни устувор вазифа сифатида бугун давр талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Сизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз мустаҳкам ўрнингизни топишингиз, бахтли бўлишингиз учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз.

Сиз, жондан азиз ўғил-қизларимиздан фақат битта илтимосимиз, битта тилагимиз бор: ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингиз, халқимизнинг сизлардан кутаётган орзу-умидларини амалий ишлар билан рўёбга чиқариш йўлида ҳорманг, чарчаманг!

Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Мен сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини тилайман.

Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга янги ютуқлар, бахт ва омад тилайман.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз фарзандларим!

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Азиз талаба-ёшлар, Ватанимизнинг қадрли фарзандлари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан 30 июнь – Ёшлар куни билан чин юракдан табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон сиз ёшларнинг шижоатингиз, ғайратингиз, билим ва тафаккурингиз билан янада навқирон ва кучли давлатга айланиб бораётир. Мамлакатимиздаги ҳар бир ислоҳот ва эришилаётган ютуқларда сизнинг муносиб ҳиссангиз бор!
Давлатимиз “Юрт келажаги ёшлар қўлида”, “Ёшлар келажак бунёдкори” ғоялари рўёби сари сизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз мустаҳкам ўрнингизни топишингиз, бахтли бўлишингиз учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.
Бу эса қисқа муддатларда ўзининг самарасини берди ва натижада давлат бошқаруви тизимларида ҳар томонлама етук ёш раҳбарлар етишиб келмоқда.
Ватанимиз сизга ишонади! Ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳингиз бўлсин!
Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини тилаймиз!

Қадрли ёшлар!
Ҳар бирингизни Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга янги ютуқлар, бахт ва омад тилаб қоламиз.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, Буюк ва муқаддас Юртимизнинг фидойи фарзандлари!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q