Edu.uz
158K subscribers
20.1K photos
4.34K videos
234 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

«Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.

Ушбу Қарордан кўзланган асосий мақсад — таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида хорижий тилларга ўргатишни ривожлантириш, соҳага малакали педагогларни жалб қилиш ва аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган мотивациясини ошириш.

▶️ Қарорга кўра 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

🔸 таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

👉 Батафсил

🔹2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМга қабул параметрлари (квота) икки бараварга, давлат гранти эса уч бараварга оширилади.

👉
Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Брифинг

🗓 Бугун, 20 май 13:00 да АОКА мажлислар залида ОАВ ва электрон нашрлар ходимлари иштирокида брифинг ташкил этилади.

🔰 Брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сардор Усманов "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан маълумот беради.

🎥 Брифинг UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндорлари тақдирланади

🗓 Бугун, 20 май куни
соат 18:00 да Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида “Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

🟢 Танлов шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришаётган ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ОТМда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

🎉 Танлов ғолиблари махсус диплом ва статуэткалар билан биргаликда:

🚘 1-ўрин учун — «Spark» енгил автомобили;
💸 2-ўрин учун — 30 млн. сўм;
💸 3-ўрин учун — 15 млн. сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

🎥 Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Facebook саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

👉 https://www.facebook.com/mvsso/

Обуна бўлинг: @EDUUZ
#Live_Briеfing

🔰 АОКА мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сардор Усманов иштирокида "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан брифинг бошланди.

🎥 Брифинг UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

👉 https://youtu.be/S1lsx8IDXbI

Матн шаклида ўқиш 👉 https://edu.uz/uz/news/view/2548

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live_JARAYON

4-кун — “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги

▶️ Айни дамларда олий таълим муассасалари талаба-ёшлари иштирокида Адиблар хиёбони майдонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида “Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот” шиори остида республика талаба-ёшлари фестивали бўлиб ўтмоқда.

⚜️ Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари томонидан шоир ва адибларнинг ижоди ҳамда ҳаётига оид китоб ва ижодий иш намуналари, “Энг яхши фотосуратлар” фотокўргазмаси намойиш қилинмоқда.

Шунингдек, турли жанрдаги шоир ва ёзувчилар ижодидан, жумладан, анъанавий, бахшичилик, эстрада, хореографик, миллий ва замонавий рақс ижро йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини жонли намойиш этишмоқда.

☝️ Мазкур ҳафталик доирасидаги тадбирлар жорий йилнинг 22 май кунига қадар давом этади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​Меҳнатларнинг муносиб эътирофи: “Илҳом” мукофоти республика танлови ғолиблари тақдирланди

🎉 “Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

✔️ Танловнинг асосий босқичи иштирокчиларини баҳолаш натижалари бўйича Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра ғолиблар аниқланди:

1-ўрин
– Маликов Акром Абдуҳамидович – Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти;

2-ўрин – Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ижодий жамоаси;

3-ўрин – Шерматов Қобилжон Отақўзи ўғли – Фарғона давлат университети 3-босқич талабаси;

3-ўрин – Палимбетова Малика Жанабаевна – Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиёти кафедраси таянч докторанти.

✔️ Танловда юқори натижаларга эришган қуйидаги иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофотларга муносиб деб топилди:

1. Отабоев Акбар Иноятович – Урганч давлат университети талабаси;
2. Қаҳҳарова Мадина Музаффаровна – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси;
3. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
4. Низомов Фарход Мусо ўғли – Навоий давлат педагогика институти талабаси;
5. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ниҳол” талабалар театр студиясининг ижодий жамоаси;
6. Жамалова Хонзодахон Шахабиддин қизи – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 21 апрелдаги буйруғи билан академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативлари белгиланди.

Батафсил 👉 https://lex.uz/pdfs/5424973

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#ЭЪЛОН

⚡️ Академик лицейлар учун дарслик ва ўқув адабиётлар яратиш бўйича муаллифлар таркиби танловига старт берилди

🔰 Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (ёки муаллифлар жамоаси) қуйидаги ҳужжатлардан иборат таклифларни танлов комиссиясига тақдим этадилар:

иштирок этиш учун буюртманома;
қатнашчининг сўровномаси;
ўқув адабиёти концепцияси
(0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача);
битта бобнинг намуна матни.

🔰 Танловда иштирок этиш учун тайёрланган таклифлар жорий йилнинг 10 июнь кунига қадар асл нусхада ва электрон шаклда қабул қилинади.

👉 ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

👉 ФАНЛАР РЎЙХАТИ

👉 ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Батафсил маълумот 👉 https://edu.uz/uz/news/view/2545

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Эълон

2021 йил 26-27 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари” мавзусида анъанавий IV халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

❗️ Барча мутахассис ва тадқиқотчиларни таклиф этамиз!

Қўшимча маълумотларни қуйидаги конференция сайтидан олишингиз мумкин:👇
https://tsue.uz/uz/harakatlar-strategiyasi-2021/

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#5_ТАШАББУС_2021

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасидаги очиқ мулоқотда.

⚡️«Олий таълим муассасасига ўқишга киришда абитуриентлар Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтишади. Мен истайманки, талабалар ўқишни битираётганда ҳам Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтиши керак» — A.Тошқулов

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5_ТAШAББУС_2021

Ҳозиргача қайси ОТМда “online” таълимга ўтилган бўлса, ўқув йили охиригача талабалар қайта чақирилмайдиА.Тошқулов

⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ОТМнинг “online” таълимга ўтишидаги турли ёндашувлар бўйича ўз муносабатини билдирди.

ОТМда пандемия муносабати билан “online” таълимга ўтиш турлича бўлмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

Бизни кузатишда давом этинг 👇https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j