This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари
Zamon.uz | Тошкент давлат транспорт университетида олиб борилаётган ўқув жараёнларидан репортаж.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#OTM_maktab_hamkorligi
Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилоятидаги иккита мактабни оталиққа олди
“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш йўлида республикадаги барча ОТМлар ўз ҳудудидаги мактаблар билан ҳамкорликни ўрнатмоқда.
Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 9-сон ва Нурафшон шаҳридаги 62-сон умумтаълим мактабларини ўз оталиғига олди.
Ректор Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида институт жамоаси Ўзбекистон санъат арбоби Ортиқали Қозоқов билан биргаликда Оҳангарон шаҳридаги 9-мактабда «Бешта муҳим ташаббус куни» маданий-марифий тадбири ташкил этилди.
Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчилари Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ҳамда Бобур Ваҳобжоновлар томонидан тасвирий санъатга қизиқадиган истеъдодли ўқувчилар учун маҳорат дарслари ҳамда кўрик-танлов ўтказилди. Мазкур танловда ўқувчилар эркин мавзуда ўз истеъдодларини намоён этдилар. Танлов якунида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Институт профессор-ўқитувчилари ушбу умумтаълим мактабларидаги мослаштирилган кутубхонани замонавий ҳолатга келтириш бўйича амалий ёрдам бериши, дизайн ва ҳайкалтарошлик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда битирувчи курс талабаларини жалб этиб, мактаблар ҳудудининг ландшафт дизайни лойиҳасини яратиш режалаштирилган.

Фарғона политехника институти талабаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
Жорий йилнинг 4-9 декабрь кунлари Сурхондарёда бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада иштирок этган Фарғона политехника институти талабаси Ҳасанжон Мирзараҳимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. У катталар ўртасидаги бел олишнинг чалиш йўналишида 72 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этди. Шу тариқа тўғридан-тўғри келаси йили Россия Федерациясида ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақаси йўлланмасига эга бўлди.

#Rasmiy
Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.
2021 йил 11 январь - ўқишнинг биринчи куни.
ОЎМТВ Ахборот хизмати
📍Lotin alifbosida o'qing.

Forwarded from Raqamli ta'lim texnologiyalarini rivojlantirish markazi
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасини бир йиллигини нишонлашга таклиф этамиз!
🎉 16 декабрь куни соат 11:00да «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг бир йиллиги онлайн тарзда нишонланади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад Бин Абдуллоҳ Ал-Гергави, Dubai Future Foundation директори ўринбосари Абдулазиз Ал-Жазири ва бошқалар иштирок этади.
✔️Тадбирда бир нечта мусобақаларнинг ғолиблари эълон қилинади:
1️⃣ IT Park Cup
2️⃣ Students Cup
3️⃣ Open Data Challenge 2020
Шунингдек, талабаларни code.org президенти ўринбосари Леонардо Ортиз Виллакорта томонидан кутилмаган совғалар кутмоқда.
🥳 Жонли эфирни биз билан томоша қилинг!
Жонли эфирга ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=5ni-51168_0
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFLFypj1KkaGQU14Dg

YouTube
One Million Uzbek Coders Annual Ceremony
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_maktab_hamkorligi
ОТМ матбуот котиблари хабарлари:
Андижон машинасозлик институти жамоаси вилоятдаги олтита мактаб билан таълим сифатини яхшилаш йўлида ҳамкорлик қилади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ОТМ матбуот котиблари хабарлари:
Андижон машинасозлик институти жамоаси вилоятдаги олтита мактаб билан таълим сифатини яхшилаш йўлида ҳамкорлик қилади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Xalqaro_reyting
Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси QS`нинг 2021 йил учун энг яхши университетлар рейтингидан жой олди
Айни дақиқаларда Лондонда Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги (QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings) эълон қилинди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли рейтингда мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба мамлакатимизнинг бир йўла тўртта олий таълим муассасаси энг кучли университетлар қаторидан ўрин эгаллади. Булар:
👉 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251-300);
👉 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400);
👉 Самарқанд давлат университети (351-400);
👉 Тошкент давлат техника университети (351-400).
QS халқаро рейтинг агентлиги кучли университетлар рейтингини тузишда уларнинг академик нуфузи (30%), иш берувчилар ўртасидаги нуфузи (20%), ўқитувчилар ва талабалар миқдори мутаносиблиги (10%), профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаоллиги (10%), илмий мақолаларнинг ўқилиши, уларга нисбатан берилган иқтибослар сони (5%), хорижий ўқитувчи ва ходимлар (2.5%) ҳамда талабалар (2.5%) улуши ва шу каби бошқа муҳим жиҳатлар асос қилиб олинади.
❗️Рейтингни тузишда дунёнинг 102 минг нафардан ортиқ олимлар, ўқитувчи ва ОТМлар раҳбарлари, 52 минг нафардан зиёд иш берувчи компаниялар вакиллари, қолаверса, QS мутахассислари ҳам эксперт сифатида иштирок этган.
- Бу йил Ўзбекистон университетлари кўп жиҳатдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва университетларнинг тизимли фолияти туфайли ҳудудий рейтингдаги иштирокини кенгайтирди, - дейди QS таҳлилий маркази директори Бен Саутер. - Биз Ўзбекистон Ҳукумати ва вазирликнинг мамлакат олий таълимининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ОТМларнинг халқаро академик гуруҳларда танилишига эришиш йўлида олиб бораётган ишларини юқори баҳолаймиз.
Рейтингда энг юқори ўринларни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия), Тартус университети (Эстония), Санкт-Петербург давлат университети (Россия) ва Карлов университети (Чехия) эгаллаган.
Маълумот учун, дунёда таълим сифатини баҳоловчи кўплаб рейтинг тизимлари бўлиб, улардан халқаро миқёсда тан олинадиган Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds (QS) ва Academic Ranking of World Universities (ARWU) Шанхай рейтинг компаниялари ўзининг нуфузи билан дунёга машҳур.
2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS ва Times Higher Education халқаро рейтинг агентликлари билан республика ОТМларини халқаро рейтингларга киришга тайёрлаш бўйича стратегик шартнома имзолаган.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Четыре вуза Узбекистана вошли в региональный рейтинг лучших университетов QS 2021 года
Лондон, 16 декабря 2020 года. QS Quacquarelli Symonds, глобальное аналитическое агентство в области высшего образования и составитель наиболее популярного рейтинга лучших университетов мира, опубликовало сегодня ежегодный список лучших университетов развивающихся стран Европы и Средней Азии 2021 года – QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings 2021, в который вошли 400 лучших вузов региона, в том числе, четыре вуза из Узбекистана.
По сравнению с предыдущим годом количество узбекских университетов в региональном рейтинге выросло с одного до четырёх: Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства (впервые вошёл в рейтинг в прошлом году), Национальный университет имени Мирзо Улугбека, Самаркандский государственный университет и Ташкентский государственный технический университет.
– В этом году узбекские университеты расширили своё присутствие в региональном рейтинге во многом благодаря системной работе, проводимой Министерством высшего и среднего специального образования и университетами Республики Узбекистан, – комментирует директор аналитического центра QS Бен Саутер. – Мы очень высоко ценим работу правительства страны и министерства по повышению глобальной конкурентоспособности системы высшего образования и повышению узнаваемости вузов страны в международных академических кругах.
QS использует десять показателей для составления рейтинга, так как академическая репутация (30 %), репутация среди работодателей (20 %), соотношение количества преподавателей и студентов (10 %), количество публикаций на одного преподавателя и сотрудника (10 %), доля иностранных преподавателей и сотрудников (2,5 %) и студентов (2,5 %), глубина международных научных коллабораций (10 %) и другие.
Рейтинг основан на результатах опросов среди более чем 102 000 учёных, преподавателей и руководителей вузов, а также 52 000 представителей компаний-работодателей со всего мира.
Региональный рейтинг университетов QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings, составленный глобальным научно-исследовательским консультационным центром QS Quacquarelli Symonds, рейтингует 400 лучших университетов региона. QS является наиболее популярным и самым упоминаемым в мире источником сравнительной информации об университетах, а их ведущий веб-сайт www.TopUniversities.com получил более 149 миллионов просмотров в 2019 году.
Подписывайтесь на телеграм-канал 👇👇👇

#Эълон
Эртага коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинади
2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.
Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.
Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

#Matbuot_anjumani
Бугун, 17 декабрь, соат 15:00 АОКАда «Олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда масофавий таълимни жорий этиш муаммолари ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъуллари томонидан мавзу бўйича батафсил маълумот ва журналистлар саволларига жавоб берилади.
Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.
Манзил: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА мажлислар зали (4-қават)

#Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича дастлабки имтиҳонлар бўлиб ўтди
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби ва сертификат бериш тизими жорий қилинди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази мутахассислари томонидан Низом талаблари асосида синов имтиҳони топшириқлари ишлаб чиқилди.
2020 йил 10 декабрь куни ташкил этилган дастлабки имтиҳонларда республика миқёсида Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагидаги 258 нафар талабгор иштирок этди.
Синов имтиҳонлари тест, ёзма, оғзаки шаклларда ўтказилди. Тестларда талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан танишиш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган мантиқий саволларга жавоб бериши, ёзма синовда талабгорнинг содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олиши, расмий хат, иш юритиш қоғозларини ёза олиши талаб этилди.
Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган мавзуларда ўз фикрини билдира олиш, ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинди.
Яқин муддатларда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қулайлик яратиш мақсадида давлат тилини билиш даражасини аниқлашда масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон тарзда олиш тизими йўлга қўйилади.
Дастлабки синовларда қатнашган 258 нафар фуқаронинг барчаси имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди ва уларга сертификатлар топширилди.

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари “Technoways” марафонида ғолиб бўлишди
2020 йилнинг 15 декабрь “TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафонининг II мавсуми куни якунига етди. Унда ОТМ талабалари ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этди ва ғалаба қозонишди.
Жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчилари ва талабалари ҳам ушбу марафонда муваффақиятли иштирок этиб, марафон ғолиби бўлишди.
❇️ Шоҳруҳ Бегматов, ассистент — “Кўзи ожизлар учун телефонга клавиатура” лойиҳаси учун. Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун смартфондан фойдаланиш имконини берувчи махсус клавиатура ишлаб чиқиш. Бунда анъанавий Брайл алифбосидан фойдаланган ҳолда исталган русумдаги смартфонларга USB интерфейси орқали уланиб, улардан фойдаланиш имкони бўлади;
❇️ Азизбек Ҳайитов, ўқитувчи – “Робототехника асослари” лабораторияси лойиҳаси учун. Виртуал реаллик технологиясини қўллаган ҳолда таълим олувчиларга турли мураккаб ва қимматбаҳо қурилмаларнинг кўриниши, ишлаш принципи ҳақида максимал даражада билим бериш ва улардан фойдаланиш имкониятини беради;
❇️ Феруз Ғуломов, талаба — “Эшитиш қобилиятида нуқсони борлар учун овоз кучайтиргич” лойиҳаси учун. Овозни микрофон ёрдамида қабул қилиб транзисторлар ёрдамида кучайтириб фойдаланувчига тақдим этувчи ускуна;
❇️ Отамурод Тоғаев, Жавоҳир Низомиддинов, талабалар — “Транспорт воситаларини бошқарув ва кузатув тизими" лойиҳаси учун. Юк машиналарининг маршрути, локацияси, ёқилғи сарфи, юкларининг бутунлигини назорат қилувчи махсус илова.
ТАТУ вакиллари томонидан ишлаб чиқилган ҳар бир лойиҳа учун Ҳайъат комиссияси томонидан 30 млн. сўмгача рағбатлантириш белгиланди ва микромолиялаштириш мақсадида шартномалар тузилди.

#Соҳа_ислоҳотлари
ОТМларда “Рақамли университет” лойиҳаси жорий этилмоқда
Бугун, 17 декабрь куни АОКАда «Олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда масофавий таълимни жорий этиш муаммолари ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида вазирликнинг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер АБДУЛЛАЕВ тизимдаги замонавий АКТни жорий этиш бўйича янгиликлар хусусида маълумот бериб ўтди.
- “Рақамли университет” лойиҳаси доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS - Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Ушбу ахборот тизими “Маъмурий бошқарув”, “Ўқув жараёни”, “Илмий фаолият” ва “Молиявий бошқарув ва статистика” ахборот тизимларини ўз ичига олади.
Лойиҳанинг «Ўқув жараёни» ва “Маъмурий бошқарув” ахборот тизимларининг дастлабки босқичи 2020/2021 ўқув йилида кредит-модуль тизимига ўтказилган 46 та ОТМда жорий этилмоқда.
➖ Ахборот тизимида ОТМлар педагоглари, бакалавриат, магистратура талабаларига оид маълумотларини (Student Record System) ўзида акс эттиради. Ушбу ахборот тизимида ҳар бир талаба ўзининг профили орқали фанларнинг электрон ресурслари, дарс жадвали, назорат жадвали, давомати ва ўзлаштириши тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти мавжуд.
❗️Ушбу ахборот тизимини жорий этиш орқали 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари босқичма-босқич бекор қилинади.