Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМларга халқ таълими соҳаси ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармон билан, 2021 йил 1 майдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

ОТМлар ва НТТларнинг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармонга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади;

👉 дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ иш ҳақи тўланади;

👉 профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилинади ва ишчи касблар бўйича ”WorldSkills Uzbekistan” мусобақалари ўтказилади;

👉 профессионал таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни ташкил этиш ваколати берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Миллий рейтингда юқори ўринни эгаллаган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармонга мувофиқ, миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.

Шунингдек, миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат ОТМ ташкил қилинади

Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим муассасаси ташкил қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Психология соҳаси бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6108-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ҳам имзоланди (ПҚ-4884-сон, 06.11.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Президент қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

ОТМларнинг педагог бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун ихтиёрий равишда ўзлаштириладиган педагогик тайёргарлик модулларни ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Хорижий талабаларни давлат ОТМларига ўқишга қабул қилиш йилда икки марта ташкил қилинади

Президент қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

👉 барча ОТМларда ахборот-ресурс марказлари базасида мавжуд дарслик, ўқув-услубий ва бошқа қўлланмаларни рақамли форматга ўтказилиб, уларнинг электрон платформаси шакллантирилиш ҳамда улар бўйича рақамли ягона ахборот қидирув тизимини жорий қилиш;

👉 ҳар бир фан кесимида маъруза, амалий (семинар) ва лаборатория машғулотлари, мустақил ишлар бўйича электрон модулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

👉 давлат ОТМларига хорижий талабаларни жалб этиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида таълим хорижий тилларда олиб бориладиган гуруҳлар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш;

👉 хорижий талабаларни давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишни йилда икки марта - семестрнинг бошида ташкил қилиш белгиланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Наманган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Наманганда «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» маънавий-маърифий тадбирларини ўтказишга бағишланган республика семинари ташкил этилди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов иштирок этди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари тадбир тарғиботчиларига жойларда аҳолини юртимиз ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, пандемия даврини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг кайфиятини кўтаришга қаратилган маданий-маърифий, оммавий спорт мусобақалари ташкил этишга доир ўз мулоҳазаларини билдирди.

— Бугун биз янги Ўзбекистонни дунёга танитиш учун ишга киришдик. Бунинг учун аввало ҳар бир педагог ўзини ўзгартириши шарт. Халқимиз ҳаётига чуқур кириб боришимиз, уларнинг муаммоларини ўрганишимиз, энг асосийси юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни содда тилда тушунтириб беришимиз зарур, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ўктам Саломов. — Шунда бутун халқимиз ҳам ислоҳотларга хайрихоҳ бўлади.

Тадбирда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Вазир ўринбосари Бухорода иқтидорли талабалар билан учрашди

2020 йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов вилоят олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувни Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов очиб берди.

Учрашувда вазир ўринбосари бугунги кунда давлат миқёсида қаратилаётган эътибор натижасида ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб келажакда етук инсон бўлиб етишишлари бўйича ўзининг тавсияларини берди.

Шунингдек, талабалардан физика, кимё, биология фанлари бўйича эришган ютуқлари тўғрисида маълумот олиб келажакда ўз олдиларига қўйган мақсадлари билан қизиқди.

Учрашув давомида талабалар билан физика, математика, кимё, биология фанлари доирасида “Фан ва ҳаёт” мавзусида ўқув қўлланма яратиш доирасида фикр алмашилди ва келажакдаги истиқболли режалар белгилаб олинди.

Тадбир давомида ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Chempion_talabalar

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси жаҳон чемпиони бўлди

Хабарингиз бор шу кунларда Сербия давлатининг Нови-Сад шаҳрида Самбо бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур чемпионатда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ЎзДЖТСУнинг 2-босқич талабаси Бектош Назаров ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Юсуф Абсоатов иқтидорли талабалар ташаббусини қўллаб-қувватлади

2020 йилнинг 10 ноябрь куни Қарши давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов вилоят олий таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашди.

Мулоқот давомида Ю.Абсоатов талабаларнинг физика, математика, кимё, биология фанлари доирасида «Фан ва ҳаёт» мавзусида ўқув қўлланма яратиш бўйича фикр-мулоҳазаларини тинглади. Айтиш жоизки, бу ғоя илк бор вазир ўринбосарининг Бухоро давлат университети талабалари билан учрашуви чоғида муҳокама қилинган, ёш олимлар томонидан илиқ қарши олинган эди. Қашқадарёда уни қўллаб-қувватловчилар сонида янада кўпайганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Тадбир давомида вазир ўринбосари вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактабларда физика, математика, кимё, биология фанлари ҳамда ахборот технологиялари соҳасида олийгоҳда ўрганаётган билимларини мактаб ўқувчилари билан бўлишиш истагида бўлган талабаларнинг ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида иқтидорли ёшлар билан доимий мулоқотни таъминлаш, уларнинг таклиф, истак ва муаммоларидан бохабар бўлиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида алоҳида гуруҳ очишга келишиб олинди. Табиийки, ушбу мулоқот ёш вазир ўринбосарининг муваффақиятлари асносида иқтидорли ёшларни мақсад сари одимлаш учун янада руҳлантирди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Qonunchilik_yangiliklari

Олий маълумотга эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларига сиртқи таълимда алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади

2021/2022-ўқув
йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

Бу бўйича вазифа Президентнинг 2020 йил 6 ноябрда қабул қилган “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармонида белгиланган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​ЕИнинг Марказий Осиёдаги олий таълим бўйича лойиҳалари самаралари муҳокама қилинади

Жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Европа Комиссиясининг Таълим, аудиовизуал воситалари ва маданият Ижроия агентлиги (EACEA) томонидан Марказий Осиёда CBHE лойиҳаларининг таъсири мавзусидаги минтақавий кластер учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир EACEA, Таълим ва маданият Бош бошқармаси ҳамда Марказий Осиёнинг 5 та давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Erasmus+ миллий офислари томонидан ташкил этилмоқда. Тадбир Ўзбекистондаги Erasmus+ миллий офиси томонидан мувофиқлаштирилади.

Тадбирда CBHE лойиҳаларининг олий таълимда сифатни таъминлаш, ўқув дастурларини ислоҳ қилиш, университетларнинг халқаро илм-фан билан интеграциялашуви, ОТМлар ва бизнес ҳамкорлигига таъсири каби мавзулар муҳокама қилинади.

Учрашув Марказий Осиёда халқаро лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммоларни аниқлаш учун имконият яратади ҳамда минтақада Европа Иттифоқининг келажакдаги таълим дастурини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Андижон давлат университетида маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот ўқув курслари ўтказилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g