Edu.uz
164K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

ЎзДКда «Ректор стипендияси» таъсис этилди

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясида иқтидорли талабалар учун илк маротаба «Ректор стипендияси» жорий этилди.

Стипендия халқаро ва республика танловлар (конференция)да муваффақиятли иштирок этган, чет тилларини ўзлаштирган ва аъло баҳоларга ўқийдиган ЎзДК талабаларига берилади.

«Ректор стипендияси» ғолибларига ўқув йили давомида қўшимча ойлик стипендия тўланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Акрамжон Юлдашев, Андижон давлат университети ректори:

– Андижон вилоятида барча тадқиқотчилар учун умумий фойдаланишга мўлжалланган олий таълим муассасалариаро комплекс табиий фанлар илмий лабораториясини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Лаборатория қурилиши ва жиҳозланиши учун маблағлар орттирилган контракт тўловларидан тушган тушумларнинг бир қисмини йўналтириш орқали қопланади.

Бу Фарғона водийсида кимё, физика, биология ва бошқа шу каби табиий фанлардаги илмий тадқиқотлар ривожини янги босқичга кўтаради.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌 Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди.

➡️ Институтда солиққа тортиш ва молиявий назорат соҳалари учун бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича кадрларни кредит-модуль тизими асосида тайёрланади, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари такомиллаштирилади.

Институт:
👉 солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси;

👉 молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек, иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган олий таълим муассасаси ҳисобланади.

👉 Институтга қабул параметрлари белгиланган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган эҳтиёжни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида таҳлил қилиш асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан мустақил белгиланади;

👉 Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 128 тага етди 👏
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули давом этмоқда

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 24 ноябргача қабул қилинади.

Ҳужжатларни топшириш учун: https://admission.ajou.uz/

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этган абитуриентлар инглиз тили имтиҳонидан озод этилади.

Таълим йўналишлари:

👉 Архитектура (Architecture) – 7,8 млн. сўм;

👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн. сўм;

👉 Қурилиш муҳандислиги (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн. сўм.

❇️ Онлайн рўйхатдан ўтишда зарур ҳужжатлар:

паспорт;
умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар ҳужжатларни онлайн топширишлари мумкин. Улар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида университет биносида оффлайн қабул ҳам ташкил этилган.

‼️ Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида тўлов амалга оширилади (223 000 сўм).

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил: телеграм, веб-сайt

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Профессор_минбари

“Давлат тили” ҳақидаги қонуннинг нуфузи

Нусратулло ЖУМАХЎЖА,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори:

- “Қонун” деган тушунчанинг ўзига хос хусусиятларидан бири — қатъиятлиликдир. Қатъияти бор экан – у қонун кучлидир. Қатъиятини йўқотган қонун заифлашади. Қатъиятсизлик раҳна солса, қонун устуворлиги тантана қилолмайди. Шу жиҳатдан, 2019 йил 21 октябргача ўтказилган айрим ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар шундоқ ҳам қатор моддалари ишламаётган “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг нуфузига ижобий таъсир этмади.

“Давлат тили ҳақида”ги қонунга яна бир қўшимча ва ўзгартишлар киритилса-ю, лотин ёзувига ўтиш яна беш-ўн йил орқага сурилса, унгача биз авлодимиз билан нафақага чиқиб кетамиз, ўрнимизга лотинда савод чиқарган авлод келиб ўрнашади, дея хулоса чиқариб юрган тоифа кишилар ҳам йўқ эмас. Қонунда қатъиятдан чекиниш уларнинг шундай тахмин-гумонларига асос бериб қўйди.

Янги ташкилотларни номлашда юз бераётган хатоларни тўхтатиш лозим. Кейинги 15-20 йиллар мобайнида ҳукумат қарорларида янги ташкил этилаётган муассасалар номида имловий хатолар ўтиб кетмоқда ва уларнинг номлари хато ёзилмоқда. Ҳукумат қарорида шундай бўлгани учун уни тузатиш имконияти йўқ.

Масалан, “Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти” номини олайлик. Бу номдаги “Ғафур Ғулом” нашриёт номи эмас. Нашриёт Ғафур Ғулом номига атаб, унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида, ҳурмати учун очилган. Нашриётнинг ҳақиқий номи эса “Адабиёт ва санъат”. Чунки у адабиёт ва санъат соҳасидаги китобларни нашр этишга ихтисослаштирилган. Шунинг учун бу номда “Адабиёт ва санъат” – атоқли от. У бош ҳарф билан ёзилиши керак.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2320

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Иқтибос

Ғофур МУҲАМЕДОВ, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

- Институтнинг стратегик йўналишлари доирасида Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари билан физика, математика, психология, биология, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих фанларини ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликда “Таълимда Чирчиқ тажрибаси” лойиҳаси бошланди.

Ушбу лойиҳа Халқ таълими билан Олий таълимни бир-бирини тўлдирувчи, ягона мақсадга йўналтирилган бўғинлар орасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлашдек долзарб ишларни амалда бажаришга қаратилган.

Бу билан замонавий дунёқарашга эга педагог кадрларни тайёрлаш орқали Президентимиз илгари сураётган Учинчи Ренессанснинг пойдеворига камтарона ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Шароф Рашидов таваллудининг 103 йиллигига

Халқимиз қалбига абадий муҳрланган буюк сиймо

«Ҳеч шубҳа йўқки, Шароф Рашидов номини ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмайди. Шароф Рашидов ўз халқига ва Ватанига фидойи фарзанд эди», дея эътироф этганди Шароф Рашидовнинг 100 йиллик тантанасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Бугун Шароф Рашидов таваллуд куни муносабати билан Жиззах политехника институти жамоаси атоқли адиб, давлат ва жамоат арбоби ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Институт педагоглари ва талабалари Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик уй-музейига ташриф буюрдилар. Бу ердаги давлат арбоби ҳаёти ва фаолиятининг муҳим воқеалари, тарихий қарорлар ва жараёнлар ёш авлод учун ибрат мактабидир.

Орадан йиллар, асрлар ўтади. Шароф Рашидовнинг Ўзбекистонимиз, халқимиз учун қилган фидойи хизматларини, ҳалол ва покиза номини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. Яқин ўтмишимиздаги жуда мураккаб, оғир ва таҳликали йилларда юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, тақдир синовларидан муносиб ўтиб, ўз вазифасини шараф билан адо этган Шароф Рашидов қисмати барчамизни мустақилликнинг қадрига етишга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундайди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат транспорт университетида Мақсуд Шайхзода ижодига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Parlament

Ахборот 24 | Қонунчилик палатасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ахбороти тингланди.


Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

National Education Policy-2020

2020 йил 5 ноябрь куни Урганч давлат университети ва Ҳиндистоннинг Бхарати Видияпит Таълим ва тадқиқот институти ўртасида халқаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Шартномада профессор-ўқитувчиларни илмий ва академик фаолиятини фаоллаштириш ҳамда Ҳиндистоннинг етакчи илмий институтлари билан алоқани кучайтириш асосий мақсад қилиб белгиланди.

Шу муносабат билан жорий йил 7 ноябрь куни Бхарати Видияпит Таълим ва тадқиқот институти томонидан «2020 йил - Миллий таълимни рақамлаштириш дастури» бўйича симпозиум ташкил этилди. Унда УрДУ ректори Баҳром Абдуллаев бошчилигида университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Симпозиумда университет талабалари, магистрлар, докторантларининг Ҳиндистоннинг нуфузли ОТМлари ва илмий тадқиқот институтларида билим олишлари, университет қошида халқаро қўшма, илмий ва амалий лабораториялар яратиш, улардан самарали фойдаланиш, ҳиндистонлик олимлар билан биргаликда илмий мақолалар чоп этиш, қўшма ўқув дастурларида бакалавр ва магистрларни ўқитиш тартибларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Ўзбекистон ОТМ ректори Беларусь академияси фахрий профессори бўлди

Айни кунларда Самарқанд ветеринария медицинаси институти жамоаси ректор Худойназар Юнусов бошчилигида Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Институт делегацияси Беларусь Республикаси Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг 95 йиллик юбилейи тантаналарида иштирок этмоқда.

Маросим доирасидаги тадбирда институт ректори, биология фанлари доктори, профессор Х.Юнусовга Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг “Фахрий профессори” унвони берилди.

Марказий Осиёда ягона бўлган Самарқанд ветеринария медицинаси институти бугунги кунда дунёнинг етакчи 84 та ОТМ билан халқаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган.

Жумладан, Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилган бўлиб, унда 30 нафардан ортиқ талаба таҳсил олади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнлари электронлаштирилади

"Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (696-сон, 06.11.2020й.) қабул қилинди.

Олий таълимдан кейинги таълим тизимида қуйидагилар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида амалга оширилади:

🔻 қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш;
🔻 ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш;
🔻 фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси ташкил этилади.

2021 йил якунига қадар
Миллий базага республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклдаги матнлари киритилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_табриги

Касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли тиббиёт ходимлари!

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Бухоро дaвлaт университетидa бизнес aкселерaтор очилди

Бугун, 8 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Бухоро бизнес акселераторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов иштирок этди.

Мазкур бизнес акселератор “Ёшлар — келажагимиз” жамғармасининг 150 млн. сўм, БухДУнинг 108 млн. сўм маблағлари эвазига ташкил қилинди. Мазкур бизнес акселераторда бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини тадбиркорликка ўқитиш мумкин.

- Стартапларни йўлга қўйиш осон иш эмас. Aйниқса, катта капитал ёки зарур малака бўлмаса. Aйрим хатолар қимматга тушиши ҳам мумкин. Буни ҳаммамиз биламиз. Лекин бу дегани Турғунбойнинг, Қиличбекнинг ўғли катта бизнес қилмасин, у буни эплолмайди дегани эмас. Ёш ишбилармонларга мана бизнес-акселераторлар ёрдам қўлини чўзади, - деди очилиш маросимида вазир ўринбосари Юсуф Абсоатов.

Муассасанинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектларига ўз бизнесини юритишда яқиндан ёрдам бериш, илғор ахборот, инновацион ва педагогик технологиялар ёрдамида тадбиркорлик курсларини ташкил этишдир. Бунда университет ва республиканинг етакчи мутахассислари таълим ва маслаҳатлашув жараёнларига жалб қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва AҚШнинг Питсбург университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Иқтибос

Илҳомжон ТЎХТАСИНОВ, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори:

- Институтимизда вилоятнинг 16 та туман ва шаҳаридаги 1255 та мактабда фаолият олиб бораётган хорижий (инглиз, немис ва француз) тиллар бўйича 5337 нафар ўқитувчининг малакасини ошириш ва янги ўқитиш методикаси юзасидан институт базасида педагогик таълим ХAБини ҳамда электрон ўқитиш ва баҳолаш платформасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу асосида, аввало, тажрибали профессор-ўқитувчилар таркибидан методист-тренерларни шакллантириш, ҳар бир туман ва шаҳар мактабларидаги малакали ўқитувчилар орасидан тренерларни аниқлаш ва уларни ўқитиш, каскад усулида бошқа ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва доимий баҳолаб боришни мақсад қилиб олдик.

Институтимиз Нуробод туманидаги 10 та мактабни оталиққа олиб, ушбу мактабларнинг педагогик салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМларга халқ таълими соҳаси ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармон билан, 2021 йил 1 майдан бошлаб педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилди.

ОТМлар ва НТТларнинг педагог кадрлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу мақсадлар учун Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармонга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади;

👉 дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ иш ҳақи тўланади;

👉 профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилинади ва ишчи касблар бўйича ”WorldSkills Uzbekistan” мусобақалари ўтказилади;

👉 профессионал таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни ташкил этиш ваколати берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Миллий рейтингда юқори ўринни эгаллаган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармонга мувофиқ, миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.

Шунингдек, миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат ОТМ ташкил қилинади

Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим муассасаси ташкил қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g