Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қабул2020

Хотин-қизларнинг қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарорига мувофиқ хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилган эди.

Президент қарорига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилди.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, янги ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига қўшимча 940 та квота ажратилди.

Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ушбу имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўплаган балига қараб ҳудудлар кесимида ўтиш бали қуйидагича:

👉 Қорақалпоғистон – 154,5 балл;
👉 Андижон – 135,2 балл;
👉 Наманган – 151,5 балл;
👉 Фарғона – 151,6 балл
👉 Бухоро – 160,2 балл
👉 Хоразм – 154,9 балл
👉 Сурхондарё – 150,5 балл
👉 Қашқадарё – 157,3 балл
👉 Жиззах – 151,8 балл
👉 Навоий – 163,9 балл
👉 Самарқанд – 151,4 балл
👉 Сирдарё – 138,5 балл
👉 Тошкент вилояти – 138,7 балл
👉 Тошкент шаҳри – 136,3 балл

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юқоридаги бални тўплаган хотин-қизлар олий таълим давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Ундан паст олган абитуриентларга 4 фоизлик имтиёз қўлланмайди, улар умумий танловда иштирок этади.

❗️ Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

‼️ Тавсиянома абитуриент рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️ Қорақалпоғистонлик ёшлар учун яна бир имконият:

👉 Қорақалпоқ давлат университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️

👉 Онлайн ҳужжат топшириш ва қўшимча маълумот бу ерда: https://online.karsu.uz/

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Республика олий таълим муассасаларига бакалавриатига қабул бўйича давлат грантининг минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контрактнинг минимал ўтиш бали 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йили учун оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56, 7 баллдан кам “суперконтракт”) тўлов-контракт микдорлари:

👉 ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан;

👉иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

Илгари бир мартада тўланиши керак эди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

❗️2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома билан суҳбат асосида қабул қилинганлар учун тўлов- контракт миқдорлари мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати микдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланган.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ,

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛМАГАН БАКАЛАВРИАТ АБИТУРИЕНТЛАРИГА
рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ

Ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида:

❗️Бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АБИТУРИЕНТЛАРГА ўз хохишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

‼️Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
❗️Диққат, яна бир муҳим янгилик:

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган (“суперконтракт”) тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда ОТМ ТОМОНИДАН МУСТАҚИЛ белгиланиши кўрсатилган.

👉 Масалан, “Молия” йўналиши бўйича оширилган контракт базавий миқдорнинг 15 баробари этиб белгиланган бўлса, Тошкент молия институти мазкур кўрсаткични 17 баробар этиб белгилаши, Термиз давлат университети эса ўзгартирмаслиги мумкин эди.

Мазкур тартиб ўтган йилги қабулда амалиётга жорий этилган.

Пандемия шароитидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун истисно тариқасида олий таълим муассасалари томонидан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Давлат комиссияси томонидан ТАСДИҚЛАНГАН табақалаштирилган ("суперконтракт") тўлов-контрактнинг минимал микдорларидан ОШИРИЛМАЙДИ!

👉Қуйидаги ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар бундан мустасно, мазкур ОТМлар суперконтракт миқдорини ошириш ҳуқуқига эга: УрДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ТДЮУ, ТДИУ, ТМИ, ТДШУ, ТошФармИ, ЎзДЖТУ, ТТЙМИ - ҳозирги Транспорт университети.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⬆️ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди.

#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошлади

Тошкент шаҳридаги Аджу университети талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши: “Архитектура” (Architecture), “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering), “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради.

Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн.сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

❗️Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

Битирувчилар жаҳонда тан олинадиган Корея Республикаси Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўлади.

2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади.

Кириш имтихонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.

❗️Эслатма:
ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

❇️Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умутаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).;
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

Онлайн рўйхатдан ўтишнинг бошланиши ҳақида университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида хабар берилади.

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди

Тошкент шаҳридаги Аджу университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 24 октябрдан 24 ноябргача.

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этган абитуриентлар инглиз тили имтиҳонидан озод этилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн. сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

❇️ Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

‼️ Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

Ҳужжатларни топшириш учун:
https://admission.ajou.uz/

Мурожаат учун:
(71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил:

Телеграм: https://t.iss.one/ajou_uz,
Веб-сайт: https://www.ajou.uz/

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ