Edu.uz
135K subscribers
22.8K photos
4.87K videos
232 files
12.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Муҳокама

Туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш давр талаби

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест
#20—26.06.2022

📹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга оширилган энг муҳим хабарлар

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

Европа таълим фонди вакиллари билан янги лойиҳа тақдимоти ўтказилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Садоқат Сидиққова билан Европа таълим фонди (ЕТФ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида Европа таълим фонди вакиллари томонидан “DARYA” номли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Айни дамда Президент раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ректор этиб тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан:

- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди.

Тўқимачилик технопаркини янги инновация олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.

👉@eduuz
#Семинар

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди

Президент раҳбарлигида 2022 йил 10 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Олий таълим муассасаларида энергия ресурсларини тежаш, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш” мавзуида онлайн форматдаги семинар ташкил этилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube