Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Тиббий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик

Тошкент тиббиёт академиясида халқаро эътирофга сазовор бўлган шифокорлар — профессор И.Стилиди ва профессор А.Акбаровларга “Фахрий профессор” унвони берилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Академик_лицей
#Қабул_2022

⚡️Бугундан академик лицейларга қабул бошланади

▶️ Бугун, 20 июндан эътиборан 2022/2023 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланади.

📌 Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

☝️Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини ҳам белгилайди.

✔️ Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

*Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган “Call-center” рақамлари орқали олишингиз мумкин.

➡️ Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей учун ҳужжатлар litsey.dtm.uz сайти орқали қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2022

⚡️Онлайн рўйхатдан ўтиш бугундан бошланди

🔰Бугун, 20 июнь куни 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатини ҳам юклашлари мумкин.

✔️Таълим йўналишларини эса 2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

📌Рўйхатга олиш:

➡️Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;
➡️Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

☝️Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

🔖Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

👉@eduuz
#Профессор_минбари
#13 — 19.06.2022

Профессор-ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари марказий нашрларда

🔹Олий ва касб-ҳунар таълими: эврилиш ва юксалиш йўлидаги залворли одимлар” — Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбат;

🔸Миллий журналистика тараққиёти нафақат сўз эркинлиги таъминланиши, балки уни теран ҳис этадиган ва бундан унумли фойдалана биладиган кадрларга ҳам боғлиқ” — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа билан суҳбат;

🔹Сайланган жойида азиздир одам” — А.Мансуров, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори;

🔸Высшее образование в эпоху цифровизации: развивать и совершенствовать” — М.Джалолов, И.о. ректора Университета Инха в Ташкенте;

🔹Биз танлаган йўл улкан марралар йўлидан адашмасликка ундамоқда” — М.Ҳожиев, Гулистон давлат университети ректори;

🔸Мавжуд давлат ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш тежамкор ва замонавий усулларни қўллаш ҳосилдорликнинг асосий омилидир” — А.Жўраев, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори в.б.;

🔹Таълим инсонни, инсон эса бутун жамиятни ўзгартирадиШ.Эргашев, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори;

🔸От смелой идеи – к прибыльному производству” — М. Урозов, Проректор Термезского инженерно-технологического института;

🔹Юқори салоҳият, аниқ стратегик ёндашувН.Нормуродова, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори;

🔸Подготовим достойную смену выдающимся спортсменам Узбекистана” — С.Азизов, декан Наманганского государственного университета;

🔹Билимли она жамиятни маърифатли қилади” — Р.Холиқова, Тошкент давлат техника университети профессори;

🔸Тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи нима учун зарур?” — Н.Салаев, Тошкент давлат юридик университети профессори;

🔹Беруний: Катдан Ғазнагача” — У.Бекмуҳаммад, Урганч давлат университети ўқитувчиси;

🔸Ўқитишнинг янги тизими ўқувчига ҳам билим беради, ҳам даромад келтиради” — А.Аранжиев, ТДАУ қошидаги Бўка агротехнологиялар техникуми директори;

🔹Инвесторлар коллежга сармоя киритди” — А.Мустафоқулов, “Янги Ўзбекистон” газетаси журналисти;

🔸НамМТИ талабалари Туркияда илмий изланишлар олиб боради” — Қ.Нажмиддинов, “Халқ сўзи” газетаси мухбири.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилганига изоҳ бериб, бугун инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳар қачонгиданда устувор йўналиш эканлигига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари Конституцияга қуйидаги таклифларни киритишни билдирди:

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқлаш;

“Миранда қоидаси”, яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтириш;

Қариндошлари судланган шахсларнинг ҳуқуқлари, жумладан ишга қабул қилиш ҳуқуқини чекламаслик.

Шунингдек, Президент "снос"лар ҳақида:

"Халқимиз орасида “снос” деган ном билан машҳур бўлган муаммо бор.

Бундай ҳолатга бутунлай барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолатни белгилаб қўйиш лозим".

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
"Устозга бўлган юксак эҳтиром Конституциямизда ўз ифодасини топиши зарур" — Президент

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув чоғида таълим масаласини алоҳида тилга олди.

“Биз таълим, илм-фан ва инсон капиталини ривожлантиришга устувор эътибор бериб келмоқдамиз.

Чунки, бугунги шиддатли рақобат замонида фақат билимли, маърифатли миллат ва давлат муносиб тараққиётга эриша олади.

Улуғ аждодларимизнинг янги баркамол авлодини тарбиялаб вояга етказмоқчи эканмиз, бунинг учун боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини устувор тараққий эттиришни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйишимиз шарт.

Бош қомусимизда давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши билан боғлиқ нормалар ҳам бўлиши лозим.

Устозга бўлган юксак эҳтиром Конституциямизда ўз ифодасини топиши зарур.

Шунингдек, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаcлигини Конституция даражасида белгилаб қўйсак, ўйлайманки, адолатдан бўлади".
Президент халқимизга мурожаат қилди:

Азиз юртдошлар, бугун нотинч дунёда, ўта таҳликали замонда яшаяпмиз. Мамлакатимиз тараққиётида ғоят масъулиятли даврни бошдан кечирмоқдамиз.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган барча ислоҳотларимиз ҳар биримизнинг бугун ва келажакда фаровон ҳаёт кечиришимизни таъминлашга қаратилган.

Ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини улуғлаб, Ватани ва халқига тоғдек таянч бўлиб яшашга қодир, эркин ва азму шижоатли инсонлардир.

Шу боис барчамиз Конституцияга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларни онгу тафаккуримиз, қалбимиздан ўтказиб, уларга холис ва ҳаққоний муносабатимизни билдиришимиз лозим.

Барчамиз Асосий қонунимизда ўзимизни, оиламизни, маҳалламизнинг орзу-умидларини кўришга интилаётганимиз – бу табиий ва мутлақо тўғри
".
“Ўйлайманки, Конституцияга киритиладиган барча тузатиш ва қўшимчалар мамлакатимизнинг 14 та ҳудудий бирлигидан иборат ягона давлатни, миллати ва элатидан қатъи назар, ягона ва қудратли Ўзбекистон халқини янада жипслаштиради ҳамда улуғвор мақсадлар сари сафарбар этади.

Шу боис барча азиз ватандошларимизни конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол қатнашишга чақираман.

Ҳеч қачон унутмайлик, бу жараёндаги иштирокимиз билан ўзимиз, оиламиз, фарзандларимиз мана шу муқаддас заминда янада эркин ва фаровон яшаши учун мустаҳкам пойдевор яратамиз.

Қадрли ватандошларим!

Сизларни ишонтириб айтмоқчиман, давлатимиз янгиланаётган Конституциямиз моддаларини ҳаётда тўла қарор топтириш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этади.

Бу янгиликлар аниқ қонун ва кодекслар, амалий дастурлар ва режалар билан ҳаётимизда албатта ўз аксини топади. Ҳар бир конституциявий норма ижросини таъминлаш бўйича аниқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилади".
Президент Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида тўртта устувор йўналишга эътибор қаратиб, уларнинг ҳар бири бўйича таклифларини айтди.
Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш таклиф этилди.
Конституциявий комиссия аъзолари сўзга чиқиб, аҳолининг таклифлари, ислоҳотлар зарурати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Президент провел встречу с членами Конституционной комиссии. В своем выступлении глава государства обратил внимание на четыре приоритетных направления и выдвинул предложения по каждому из них.
Предложено рассмотреть проект Конституции на всенародном обсуждении и принять его путем референдума.
Выступившие члены Конституционной комиссии высказали свои мнение о предложениях населения и необходимости проведения реформ.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Konstitutsiya #takliflar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter