Edu.uz
130K subscribers
29.9K photos
6K videos
263 files
15.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
[email protected]

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Профессионал_таълим
#ўрганиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона ва Андижон вилоятларидаги профессионал таълим муассасаларида бўлиб, ўқув биноси ҳамда амалиёт хоналари, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этиш ҳолати билан танишди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍56🤔7😁5👏32
#Профессионал_таълим
#ўрганиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Садоқат Сиддиқова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги профессионал таълим муассасалари шарт-шароитларини ўрганди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍60🤔63🔥3😱2
📣ЭЪЛОН!

Осиё кубоги финал учрашувини ОТМда ҳам жонли кўриш мумкин!

🔰Маълумки Ўзбекистон У-23 терма жамоаси Осиё кубоги финалига қадар муваффақиятли йўлни босиб ўтди.

➡️ Бугун, соат 18.00 Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” ўйингоҳида терма жамоамиз Саудия Арибстони ёшлари билан финал баҳсига киришади.

✔️ Шу боис, профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасалари ҳудудлари ва талабалар турар жойида жойлашган катта LED экранлар орқали финал ўйинини тўғридан-тўғри томоша қилиш имконияти яратилади.

👏 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртдошларимизга омад тилаган ҳолда барчани ёшларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қолади!

🇺🇿 ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍210👏15😁12😢9🔥8
Тиббий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик

Тошкент тиббиёт академиясида халқаро эътирофга сазовор бўлган шифокорлар — профессор И.Стилиди ва профессор А.Акбаровларга “Фахрий профессор” унвони берилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍62👏114🥰4🤔1
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍51😁5👏4😢4🤔3
#Академик_лицей
#Қабул_2022

⚡️Бугундан академик лицейларга қабул бошланади

▶️ Бугун, 20 июндан эътиборан 2022/2023 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланади.

📌 Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

☝️Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини ҳам белгилайди.

✔️ Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

*Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган “Call-center” рақамлари орқали олишингиз мумкин.

➡️ Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей учун ҳужжатлар litsey.dtm.uz сайти орқали қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍115😢145🤔4😁1