Edu.uz
134K subscribers
23K photos
4.93K videos
239 files
13K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📌 Фарғона вилоятида 33 та касб-ҳунар мактаби бўлиб, унда 21 126 нафар ўқувчи 50 дан ортиқ бошланғич касбларни ўрганмоқда.

➡️ Ушбу видеолавҳа орқали касб-ҳунар мактабларида яратилган шароитлар билан танишишингиз мумкин.

☝️Маълумот ўрнида, касб-ҳунар мактабларида бошланғич профессионал таълим IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шакли бўйича бепул амалга оширилади. Ўқиш умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида олиб борилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Бироздан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида аҳолини касб-ҳунарга тайёрлашни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, соҳага алоқадор ҳамкор ташкилот ва идоралар мутасаддилари, вилоятлар ҳокимлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.

Учрашувда мамлакатимиздаги профессионал таълим тизими билан боғлиқ катта янгилик ва ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Президент раислигида йиғилиш бошланди

Унда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникумдан иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди. Улар мавжуд қувватларнинг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда.

Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган.

Энг муҳими – коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.

Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди.

Бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид қилинди.

Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

👉 @eduuz
Касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилинади

Унга кўра
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, — деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.

👉@eduuz
Профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб ўтилди.

Ангренда
жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

👉 @eduuz
Дуал таълим шакли касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда ҳам йўлга қўйилади

Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.

Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бергани таъкидланди – педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимларни коллежда олади, қолган 4 кун эса боғчаларда амалиёт ўтайди ва ишлаб, ойлик олади.

Вилоят ҳокимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилди.

Эндиликда:

- дуал таълимни жорий этиш учун касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади. Бунда, ўқувчилар ушбу корхонада ишлаб, ойлик олади;

- корхонадаги устозларга асосий иш ҳақидан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қўшимча устама тўланади.

👉@eduuz
Олийгоҳлардаги айрим таълим йўналишлари техникумга берилади

Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.

Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига:

- олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;

- техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;

- техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

👉 @eduuz
Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

“Умуман, техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.

Молия вазирлигига олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредитини янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этиш топширилди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.

Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.

Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.

👉@eduuz
Айрим техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этиш амалиёти жорий қилинади

Йиғилиш давомида Президент Ширин шаҳри энергетика коллежидаги тажрибага ҳам тўхталди. Коллежда Саудия Арабистонининг “ACWA power” компанияси буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Компания 2,8 млн долларга замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

Ҳозирги кунда компания буюртмаси асосида 140 нафар ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган.

Вилоят ҳокимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тармоқ раҳбарлари билан биргаликда шу тажриба асосида ҳар бир туман, шаҳар кесимида:

- йирик иш берувчилар ва хорижий корхоналар билан музокара олиб бориб, техникумларни йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктириш;

- ҳар бир вилоятда камида 2 тадан техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш топширилди.

Айрим техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этиш амалиётини бошлаш вазифаси қўйилди.

👉 @eduuz
Профессионал таълим педагог ва усталарининг ойликлари оширилади

“Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қилаяпмиз”, деди Президент.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан:

- профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

- ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

- эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

👉@eduuz
Хусусий коллеж ёки техникум ташкил этиш учун имтиёзлар берилади

Давлатимиз раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.

👉 @eduuz
Битирувчилар бандлиги учун барча масъулдир

“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

- битирувчилар билан шахсан учрашади;

- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;

- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;

- битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

👉@eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Янги Ўзбекистоннинг янги конституцияси" мавзуидаги сессиясидан

Раҳимжон Ҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор:

Биз олимлар билан келишиб, конституциявий комиссия шундай фикрга келяптики, иложи борича конституциямизни амалдаги конструкциясини, яъни моддаларини, тузилишини бузмасдан имкон қадар мана шу доирага жойлаш лозим. Нимага, чунки қарийб 30 йил давомида халқимиз мана шу конституцияни ўрганди.

👉 Сессияни тўлиқ кўриш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Садоқат Сиддиқова мазкур тайинловга қадар Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори лавозимида фаолият юритиб келган.

С.Сиддиқова 2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Шунингдек, вазирлик тузилмасида профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ҳам ташкил этилмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
“Баркамол авлод – 2021”: Самарқанд вилояти жамоаси ғолиб

Бугун пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида “Баркамол авлод – 2021” спорт мусобақалари якуний тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов иштирокчи ва ғолибларга вазир А.Тошқулов табригини етказиб, “Президент совғасини” ўз эгаларига тантанали топширди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қабул_2022 | #Расман

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

2022/2023 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Президентнинг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди.

👉БАКАЛАВРИАТ – 110 707 нафар:

кундузги
таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

👉МАГИСТРАТУРА – 10 688 нафар.

✔️ Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт бўйича яна 50 мингдан ортиқ қабул параметрлари Кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланиши режалаштирилган. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметрлари ўтган йилга нисбатан ошади.

👉@eduuz
Edu.uz pinned a photo
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги
қарор қабул қилинди.

➡️ Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади;

бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;

магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

🔖 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади.

🔰 Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

➡️ Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро
талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube