#Қонунчилик_янгиликлари
⚡️Водийда яна бир чет тилига ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этилди
🔰 Президент қарори (ПҚ–275-сон, 09.06.2022 й.) билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти ташкил этилди.
🔛 Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
🗓 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:
➖ чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
➖ чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.
🔹 Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸 Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
➡️ 2023 йилдан бошлаб Институтга докторантура бўйича қабул квоталари ажратилади.
🗓 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
➖ Институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниши ташкиллаштирилади;
➖ Институт талабаларининг ўқув ва илмий амалиётлари хорижий давлатларда ташкил этилади.
✔️ Шунингдек, Институт Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг таълим ҳамкори этиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

“Бир миллион ўзбек дастурчилари”: энг фаол университет ва энг фаол талаба тақдирланди
Бугун Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма лойиҳаси – “Бир миллион ўзбек дастурчилари” якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали лойиҳанинг “Энг фаол университет” номинацияси, Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Фаррух Солиев эса “Энг фаол талаба” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Ғолиблар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан тақдирланди.
➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Барча олийгоҳлар 2022 йилнинг ўзидаёқ тежамкор энергиядан фойдаланишга ўтади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Президент ушбу масала умуммиллий аҳамиятга эгалигини қайд этиб, муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида қуёшдан қувват олувчи 100 киловаттли ускуна ва 36 та сув иситиш қурилмаси ўрнатилганлиги натижасида йилига қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалиши жойлардаги ижобий тажрибалар сифатида кўрсатиб ўтилди.
Олий таълим вазирлигига ушбу тажрибани барча олийгоҳларда 2022 йилнинг ўзида жорий қилиш топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Республика олий таълим кенгаши раиси этиб тайинланди.
Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, республика олий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлиги бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.
Одил Абдураҳмонов бир вақтнинг ўзида Тошкент давлат транспорт университети ректори ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистон давлат консерваторияси 85 ёшда
Бугун ушбу юбилей муносабати билан "Оpen air" шаклидаги классик мусиқа гала-концерти бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Давлатимиз раҳбарининг шонли тарихга эга ушбу даргоҳ жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан Президент фармонига кўра, Ўзбекистон давлат консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.
➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Бугун ушбу юбилей муносабати билан "Оpen air" шаклидаги классик мусиқа гала-концерти бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Давлатимиз раҳбарининг шонли тарихга эга ушбу даргоҳ жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан Президент фармонига кўра, Ўзбекистон давлат консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.
➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОЛҒА_ЎЗБЕКИСТОН
#чорак_финал
🏆 Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон У-23 терма жамоаси ярим финал йўлланмаси учун навбатдаги баҳсга киришади. Вакилларимиз ушбу босқичда ироқлик тенгдошларига қарши майдонга тушадилар.
🇺🇿 Ўзбекистон — Ироқ 🇮🇶
📆 11.06.2022
🕰 21:00
🏟 “Пахтакор” стадиони
🆓 КИРИШ БЕПУЛ
👐 Ушбу муҳим учрашувда ёшларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча ишқибозларни стадионга чорлаб қоламиз!

#кўпчилик_сўраган_эди
⚡️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
🗓 Бугун, 11 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб @xushnudbek каналида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил этилади.
✔️ Суҳбат давомида сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган ўқишни кўчириш ҳамда магистратурага қабул жараёнларида кутилаётган ўзгаришлар муҳокама қилинади.
➡️ Вазир А.Тошқуловга савол ва таклифларингизни мана бу ердаги изоҳларда ёзиб қолдиринг.

#ТАНИШУВ
Президент топшириғи ижроси амалда
Куни кеча Президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни дамда пойтахтимиздаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва масъуллар Тошкент шаҳридаги «Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали кампусини вазир бошчилигида кўздан кечиришмоқда.
Улар қуёшдан қувват олувчи тизим фаолияти билан яқиндан танишишмоқда. Мақсад барча олий таълим муассасаларида мавжуд энергия ресурсларини босқичма-босқич муқобил энергия ресурслари билан алмаштириш борасида ўзаро тажриба ва фикр алмашиш.
Бироздан сўнг эса, вазир А. Тошқулов раҳбарлигида бу борадаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.