Edu.uz
131K subscribers
24.1K photos
5.09K videos
239 files
13.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#хизмат_сафари

Таълимда рақобат бўлиши учун аввало қатъий тартиб керак

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган олий ва профессионал таълим муассасалари, жумладан, ТДТУ ҳамда “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиаллари ва Олмалиқ кон металлургия коллежи фаолияти билан танишиб, профессор-ўқитувчилар, талабалар билан очиқ мулоқот қилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#галстуксиз_учрашув

⚡️Вазир ижтимоий тармоқларда ўқишни кўчириш билан боғлиқ турли хил талқин қилинаётган фикрларга муносабат билдирди

Бу ҳақда ТДТУ Олмалиқ филиали талабалари билан бўлган учрашувда сўралди

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Водийда яна бир чет тилига ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этилди

🔰 Президент қарори (ПҚ–275-сон, 09.06.2022 й.) билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти ташкил этилди.

🔛 Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:

чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.

🔹 Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.

🔸 Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

➡️ 2023 йилдан бошлаб Институтга докторантура бўйича қабул квоталари ажратилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниши ташкиллаштирилади;
Институт талабаларининг ўқув ва илмий амалиётлари хорижий давлатларда ташкил этилади.

✔️ Шунингдек, Институт Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг таълим ҳамкори этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
“Бир миллион ўзбек дастурчилари”: энг фаол университет ва энг фаол талаба тақдирланди

Бугун Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма лойиҳаси – “Бир миллион ўзбек дастурчилари” якуний босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали лойиҳанинг “Энг фаол университет” номинацияси, Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Фаррух Солиев эса “Энг фаол талаба” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Ғолиблар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан тақдирланди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Барча олийгоҳлар 2022 йилнинг ўзидаёқ тежамкор энергиядан фойдаланишга ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Президент ушбу масала умуммиллий аҳамиятга эгалигини қайд этиб, муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида қуёшдан қувват олувчи 100 киловаттли ускуна ва 36 та сув иситиш қурилмаси ўрнатилганлиги натижасида йилига қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалиши жойлардаги ижобий тажрибалар сифатида кўрсатиб ўтилди.

Олий таълим вазирлигига ушбу тажрибани барча олийгоҳларда 2022 йилнинг ўзида жорий қилиш топширилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_форум

📹 Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари форумидан видеолавҳа

✔️ Маълумот ўрнида, халқаро форумнинг илк кунида 50 га яқин келишувлар имзоланди

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

Аджу университети президенти билан ҳамкорлик истиқболлари

Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Корея Республикасининг Аджу университети делегацияси билан бўлган учрашувда муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Республика олий таълим кенгаши раиси этиб тайинланди.

Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, республика олий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлиги бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.

Одил Абдураҳмонов бир вақтнинг ўзида Тошкент давлат транспорт университети ректори ҳам ҳисобланади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Ўзбекистон давлат консерваторияси 85 ёшда

Бугун ушбу юбилей муносабати билан "Оpen air" шаклидаги классик мусиқа гала-концерти бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Давлатимиз раҳбарининг шонли тарихга эга ушбу даргоҳ жамоасига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан Президент фармонига кўра, Ўзбекистон давлат консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube