Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Ялпи_мажлис

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ялпи_мажлис

Вазир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида ўқишни кўчириш ("ички перевод") билан боғлиқ масалага муносабат билдирди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ялпи_мажлис

Талабалар турар жойлари билан боғлиқ юзага келган муаммолар қандай ечилди?

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ялпи_мажлис

⚡️Магистратурага икки маротаба қабул бўлиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган ялпи мажлисда магистратурага чет тили сертификатига эга бўлиш талаби юзасидан билдирилаётган турли хил фикрларга изоҳ берилди

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

🔰 Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июндаги 296-сон “Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

➡️ Унга кўра:

👉 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари узлуксиз равишда ўз малакаларини ошириб борадилар;

👉 малака ошириш кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

👉 малака ошириш жараёнларини узлуксиз назорат қилиш ва шахсий ҳисобни юритиш имкониятини таъминловчи электрон платформа тизими яратилади;

👉 малака оширилганлик ҳақидаги сертификатларни электрон бериш тартиби жорий қилинади;

👉 ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан ажралган ҳолда бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

✔️ Шунингдек, малака оширишда уч ёшга тўлмаган боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун курслар масофавий шаклда ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️1 226 нафар академик лицей ўқувчисига чет тилидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади

🔰 Президент қарорига кўра, академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчилари учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини (В2) бериш бўйича бепул тест синовлари ташкил этилиши белгиланган.

✔️ Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель-май ойларида ДТМ томонидан академик лицейларнинг 2021/2022 ўқув йили битирувчиларидан икки босқичдан иборат саралаш имтиҳонлари ўтказилди.

👏 Унда иштирок этиш учун махсус электрон платформадан рўйхатдан ўтиб, имтиҳонда қатнашган 4065 нафар академик лицей ўқувчиларидан 1 226 нафари В2 сертификатига эга бўлишди. Ушбу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан икки баробарга ортган.

☝️ Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан ушбу сертификатга эга бўлган академик лицей ўқувчилари (абитуриентлар)га ОТМга ўқишга киришда белгиланган имтиёз, яъни ушбу фандан имтиҳонсиз максимал балл берилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Олий таълим муассасалари сони 165 тага етди

🔰 Президент қарори (269-сон, 06.06.2022 й.) билан Олий спорт маҳорати институти фаолияти йўлга қўйилди.

🏛 Институт профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🤼‍♂ Унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрланади.

🆕 Таълим фаолияти 2023/2024 ўқув йилидан бошланиб, талабаларни қабул қилиш Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари асосида амалга оширилади.

☝️Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

👨‍🎓 Битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади.

👨🏻‍💻 Институт талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.

📍Институт Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзилидан жой эгаллайди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#малака_ошириш

Айрим тоифадаги академик лицей раҳбарлари ва педагог ходимлари учун малака ошириш курслари масофавий шаклда ташкил этилади

Бу ҳақда Ҳукумат қарорининг ижросига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Мақола

🗞Бугун “Янги Ўзбекистон” газетасининг навбатдаги сонида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхоновнинг “Олийгоҳ ҳам, тадбиркор ҳам, талаба ҳам бирдек манфаатдор” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

📎Унда айни вақтда юртимизда талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш ва давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойларини қуриш борасида амалга оширлаётган ишлар ҳақида таҳлилий маълумотлар берилган.

📌Мақола билан
👉 ҳавола орқали танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ялпи_мажлис

Куни кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида берган ахбороти "UzReport" телеканали томонидан таҳлил қилинди.

📹 Вазир ҳисоботини тўлиқ кўриш 👈

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_форум

Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари форуми бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда техник ҳамда инженерлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган 20 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректор, проректорлари ва вазирлик масъулларидан иборат делегация Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб турибди.

Улар айни дамда бўлиб ўтаётган техника йўналиши бўйича Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари форумида иштирок этишмоқда.

Форум жараёнларини ушбу ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Хизмат_сафари

⚡️Қўқон давлат педагогика институтида IT-парк очилди

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов айни кунларда хизмат сафари билан Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

➡️Дастлаб, Қўқон давлат педагогика институти қошида ташкил этилган нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш, кулолчилик, мебель ишлаб чиқариш ва тикув цехлари кўздан кечирилди. Вазир ўринбосари IT-парк очилиш маросимида иштирок этди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_конференция

Қўқон университети нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда

“Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни”
мавзусида ўтказилаётган конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирок этди.

Туркий давлатчиликнинг ривожланишида Қўқон хонлигининг тутган ролини ўрганиш, бу даврдаги тарихий воқеалар билан чуқурроқ танишиш, хонликнинг минтақадаги халқаро жараёнларга кўрсатган таъсирини аниқлаш, маданий ва меъморий меросини дунёга тараннум этиш – бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири.

➡️ Батафсил ушбу
ҳавола орқали танишинг.

📹 Видео форматда 👈

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube