Edu.uz
161K subscribers
19.9K photos
4.27K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#биласизми

ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани қандай олса бўлади

☝️Сизда ҳеч қандай харажат қилмасдан Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганингизни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш имконияти бор.

👉🏻 Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да авторизациядан ўтинг ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдиринг. Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишда ЯИДХПдаги шахсий кабинетингизга юборилади.

❗️Хизмат мутлақо бепул.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👉🏻 https://my.gov.uz/uz/service/369

©️@manaviyateduuz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи «Ўзелтехсаноат» уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Қарши давлат университетида талабалар бандлигини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда

🎥 Батафсил қуйидаги видеолавҳада👇🏻

🔗 Telegram | Instagram | Facebook
#Қонунчилик_янгиликлари

Талабалар турар жойи қуриш учун субсидия ажратилади

🔰 Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан “Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

💰Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

❗️ Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.

📋 Низомга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

📁 Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.

Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.

⚠️ Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Edu.uz
​#Қонунчилик_янгиликлари Талабалар турар жойи қуриш учун субсидия ажратилади 🔰 Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан “Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги…
#Ҳукумат_қарорига_шарҳ

Энди ётоқхона қурган тадбиркор йиллик 3 млрд.га яқин субсидия олиши мумкин

🔰 Ҳукумат қарори билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган талабалар турар жойи (ТТЖ)даги бир ётоқ ўрни учун уларга Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди. Жумладан:

✔️ ТТЖларини барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан эркин келишилган шартлар асосида амалга оширилганда, унга давлат шериги (олий таълим муассаcaси) томонидан ҳар бир талаба учун БҲМнинг йиллик 10 баравари ҳамда Давлат бюджетидан субсидия асосида БҲМнинг йиллик 15 баравари, жами 25 баравари миқдорида тўлов кафолатланади;

✔️бундан ташқари, камида 400 ўринли ётоқхона қурилиши тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда, унга ТТЖда яшаган ҳар бир талаба учун битимда белгиланган муддат давомида Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши бир йил учун аввалги БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараварига оширилди.

❗️Энг асосийси, олий таълим муассасаларида юқоридаги шарт асосида ётоқхона қурадиган тадбиркор учун қурилган бино ва иншоотларнинг 20 фоизидан ошмаган қисмини қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун хусусийлаштириш имкони яратилди.

➡️ Шунингдек, тадбиркор томонидан ўзига тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли ётоқхона ташкил этилганда, ҳар бир талаба учун унга битимда белгиланган муддат давомида бир ўқув йили учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил, яъни БҲМнинг 5-10 баравари ўрнига 15 баравари этиб белгиланди.

⚠️ Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойи (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Хизмат_сафари

Янги ректор жамоага таништирилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Сурхондарёда бўлиб, ҳукумат қарори билан Термиз муҳандислик-технология институти ректори лавозимига тайинланган Аҳмедов Ўрал Чориевични таълим муассасаси жамоасига таништирди. Янги раҳбарга олий таълим тизимида ҳалол меҳнат қилишига ишонч билдирилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирга китоб ўқиймиз” лойиҳасига марҳамат!

📚 Талаба-ёшлар ўртасида китоб ўқишни тарғиб қилиш ҳамда китобхон ёшларни рағбатлантириш мақсадида "Бирга китоб ўқиймиз" лойиҳасига старт берилди.

📖Китобхонлар ўзлари севиб мутолаа қилган асарларини ушбу лойиҳа орқали видео-интервью кўринишида бошқа китобсеварларга тавсия қиладилар.

🖊Лойиҳада барча иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ўзингиз севиб ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилмоқчи бўлган китобингиз ҳақида қуйидаги 👉 сўровномани тўлдиришингиз керак бўлади.

✔️Энг яхши жавоб эгалари лойиҳани суратга олиш жараёнига таклиф қилинади. Иштирокчилар сертификат ва энг яхши изоҳ қолдирган кузатувчилар эса китоблар билан тақдирланади.

☝️Китобхонликни тарғиб қилишга ўз ҳиссангизни қўшинг ва эълонни дўстларингизга улашишни унутманг.

©️Бирга китоб ўқиймиз

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#9_май_хотира

Хотира – муқаддас, қадр – улуғ!

🇺🇿Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази масъуллари нуронийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш, кўнгилларини шод этиш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги қошидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида бўлиб, кекса, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро университет ташкил этилди

🏢 Президент қарори билан Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолияти йўлга қўйилди.

✔️ Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

➡️ Таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади:

▫️Ақлли қишлоқ хўжалиги;
▫️Агрономия;
▫️Биотехнология;
▫️Агроиқтисодиёт;
▫️Чорвачиликни ривожлантириш;
▫️Озиқ-овқат хавфсизлиги;
▫️Агрологистика.

🧾 Битирувчиларга ҳамкор университетнинг дипломи берилади.

☑️ Шунингдек, университетда Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилди.
__
👉 @Eduuz
#Хушхабар

⚡️ Талаба жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлди

🏋️‍♂️Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Самарқанд давлат университетининг 3 нафар талабаси муносиб ҳимоя қилди.

🥇🥈Мусобақа якунига кўра, Самарқанд давлат университети талабаси Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтариш баҳсида олтин, даст кўтариш бўйича кумуш медални қўлга киритиб, Жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлди.

🥈Хожиакбар Олимов эса кумуш медални қўлга киритди.

✔️Университетнинг яна бир талабаси Оғабек Тўхтаев халқаро экспертлар томонидан энг яхши спортчи деб топилди.

Умумҳисобга кўра, Самарқанд давлат университети талабалари 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

💐
Биз сизлар билан фахрланамиз!

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube