Edu.uz
162K subscribers
19.9K photos
4.25K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Таълим_муассасаларида_ҳашар
#ДАЙДЖЕСТ

🔰Бугун юртимизда ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида вазирлик тизимидаги таълим муассасалари ҳам фаол иштирок этиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшдилар. Жумладан:

🔸Жиззах политехника институтида белгиланган режа асосида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўркамлаштириш ишлари олиб борилди.

🔹Термиз давлат университетида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан байрамона кайфиятда ўтказилди.

🔸ТАТУ Фарғона филиали академик лицейида ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар иштирокида “Лицейим обод масканим” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилди.

🔹Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ён атроф ҳамда кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🔸Бухоро давлат университетида хайрия ҳашарига университет ходимлари ҳамда талабалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.

🔹Тошкент молия институти асосий компуси атрофида ҳамда талабалар турар-жойларида манзарали гул кўчатлари ўтказилди.

🔸СамВМИ Нукус филиали жамоаси ҳамжиҳатликда енг шимариб ободонлаштириш ишларини амалга оширди.

🔹Наманган муҳандислик-технология институти ўқув бинолари атрофига 2000 тупдан ортиқ манзарали гул кўчатлари ўтказилиб, гулзорлар атрофлари юмшатилди.

🔸Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтаётган ҳашарда талабалар ҳамда тьюторлар фаол иштирок этдилар.

🔹БухДУ Педагогика институтида бўлиб ўтган ҳашар давомида ариқ-зовурлар тозаланиб, ерлар ағдарилди.

🔸Қўқон давлат педагогика институти ходимлари ҳашарни институт ҳудудига гул ва манзарали кўчатлар экиш билан бошлашди.

🔹Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти асосий компуси ва техно-парк ўқув биноси атрофига манзарали гул кўчатлари ўтказилиб, дарахтларга шакл берилди.

🔸Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида эрта тонгдан ўзи фаолият юритаётган бинода ҳамда кўчаларда тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🔹ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиалида ишчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан дарахтлар ва йўлаклар оқланиб, ариқ ва гулзорлар ёт ўтлардан тозаланди.

🔸Тошкент кимё-технология институтида ёзги спорт майдончасидаги енгил атлетика билан шуғулланиш майдони таъмирланди.

🔹Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ходимлари ва талабалар кун бошланиши биланоқ кўтаринки кайфиятда ҳашарга киришиб кетишди.

🔸Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтининг барча жамоаси ҳашардек ҳайрли ишга камарбаста бўлишди.

🔹ЎДЖТСУ Фарғона филиалида умумхалқ хайрия ҳашари ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамликда ўтказилди.

🔸ҚарДУнинг Педагогика институтида умумхалқ ҳашари фаоллик билан ташкил этилди.

🔹Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жамоаси ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар-жойларида тозалик ишлари фаоллик билан олиб борилди.

🔸Қарши давлат университети теварак-атрофи ободонлаштирилди.

🔹Самарқанд вилоятидаги профессионал таълим муассасалари жамоаси ҳам кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишди.

🔸Навоий давлат педагогика институти кўнгилли ёшлари, тьюторлари ва ходимлари томонидан барча биноларда тозалик, гул экиш, дарахтларга шакл бериш ишлари олиб борилди.

🔹“Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилган ҳашарда Тошкент давлат юридик университети жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

🔸
Фарғона давлат университети талаба-йигитлари томонидан “Мурувват” ногирон болалар интернат уйи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

🔹Чирчиқ давлат педагогика институтида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган манзарали дарахтлар ва гул кўчатларига ишлов берилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ДАЙДЖЕСТ

Вазирликнинг ҳафталик фаолияти

🔸Вазир Нижегород вилояти губернатори билан учрашди.

🔹 Тест топшириладиган фанлар тасдиқланди.

🔸 Ўқишни кўчиришга бағишланган матбуот анжумани.

🔹 Омск губернатори билан учрашув ташкил этилди.

🔸Техникум битирувчиларининг соҳага мос бакалавриат таълим йўналишлари тасдиқланди.

🔹30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингда.

🔸Илмий тадқиқот фаолиятига бағишланган матбуот анжумани.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Профессор_минбари

Профессор-ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари марказий нашрларда

🔹Яратгандан ватанимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўрадик”, — Р.Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор;

🔸Рақамли иқтисодиёт тараққиёт драйвери", — Б.Маҳкамов, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори;

🔹Талаба ишласа ҳаммага фойда”, — Д. Хўжаева, Қўқон давлат педагогика институти ректори;

🔸“Мой народ-ты гордость моя!”, — Г.Мансурова, профессор ТГПУ имени Низами;

🔹“Тенгсиз хазина”, — О.Иброҳимов, Фарғона политехника институти профессори;

🔸Илмда чархланиб, рақобатда тобланаётган инновациялар”, — П.Тожиев, Термиз давлат университети доценти;

🔹“Ижтимоий компетентли фуқаро Ватанга хиёнат қилмайди, бировнинг етовида юрмайди”, — А.Мухсиева, Тошкент давлат педагогика университети доценти;

🔸“Кўнгилга нур индиргувчи ҳикматлар”, — Л.Тўраев, Тошкент давлат шарқшунослик университети бўлим бошлиғи;

🔹"Иқтисодиёт университети – Ўзбекистонда тьюторлик ҳаракатининг бешиги", — Тошкент давлат иқтисодиёт университети бўлим бошлиғи А.Амоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилган мақоласига жамоатчилик муносабати.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Рамазон_ҳайити_муборак

“Дунёдаги ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган энг катта бойлик бу – билим ва тарбиядир”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригидан

👉 На русском

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#PREMYERA

🎭 KUNDUZSIZ KECHALAR SPEKTAKLI

🗓 BUGUN, 20:00 DA.

Usmon Azimning “Kunduzsiz kechalar” spektaklida xalqimizning sevimli yozuvchisi Abdulhamid Sulaymon O‘g‘li Cho‘lponning achchiq taqdiri, qatogʻon yillari, adolat uchun kurashgan damlari Chirchiq davlat pedagogika institutining “Nihol” talabalar teatr jamoasi tomonidan qoyilmaqom qilib sahnalashtirilgan.

📌 Spektaklni ushbu havola orqali ko‘rishingiz mumkin:👇
https://www.youtube.com/channel/UCRYnY1JgJFUb2wr5A1I5RLg
#Халқаро_ҳамкорлик

Эндиликда 170 нафар талаба Венгрияда таълим олиш имконига эга бўлади

Бу ҳақдаги меморандум Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг юқори даражадаги йиғилишида имзоланди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

👉 На русском

👉 In English

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 2021-2022 ўқув йилида мамлакатимизда жами талабаликка қабул қилинганларнинг 60 фоизи хотин-қизлардир;

👩🏻 Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

✔️2022-2023 ўқув йилидан эътиборан магистратура босқичида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджетидан тўлаб берилади;

➡️2022-2023 ўқув йилидан бошлаб базавий контракт асосида ўқишга кирган хотин-қизларга контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади;

👩🏻‍🎓 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб докторантурага хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади;

📌 Хотин-қизлар учун ажратиладиган грантлар сони келгуси йилларда 3 бараварга оширилиб, 6 мингтага етказилади;

📊 Бугунги кунда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчиларнинг 44 фоизини аёллар ташкил этади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир: Қизларимизни ўқитайлик!

Вазир Абдуқодир Тошқулов “Маданият ва Маърифат” телеканалининг “Бор гап” ток-шоусида хотин-қизларни таълим олиши борасидаги бор гапни айтди

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбияси — аёл учун бу ҳам битта лавозим”, — А.Тошқулов

#вазир #бор_гап #токшоу

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она китоб ўқисагина боласи ҳам ўқийди

Вазир ота-оналарга мурожаат қилди

#вазир #бор_гап #токшоу

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А.Тошқулов ҳозирда ёшларимизнинг интеллектуал имкониятларидан ўзлари ҳам, устозлари ҳам етарлича фойдаланмаётганлигини танқид қилди

#вазир #бор_гап #токшоу

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масаласида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тавсия

🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон ҲакимовнингЯнги Ўзбекистон” газетасида таълим сифатини таъминлашда илмий-инновацион фаолиятнинг ўрни борасида юритилган таҳлилий мулоҳазаси чоп этилди.

📰 Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️2020—2023 йилларда Венгрия стипендиялари дастури доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумига ўзгартириш киритиш бўйича баённома имзоланди

➡️ Батафсил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов “Ўзбекистон24” телеканали учун махсус интервью берди

👉@otv_press_sekretar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

🏛 Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейи 2022/2023 ўқув йилида 9-синф битирувчиларини ўқишга таклиф этади.

📌 Лицейда “Аниқ фанлар” йўналиши бўйича математика ҳамда инглиз тили (чет эллик профессорлар иштирокида) фанларидан чуқурлаштирилган ҳолда таълим берилади.

✔️ Академик лицейда немис ҳамда фин тиллари (Финляндиялик мутахассис иштирокида) қўшимча 2-тил сифатида ўқитилади.

Қўшимча маълумот учун:
☎️ +99871-245-22-64

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube