Edu.uz
131K subscribers
24.1K photos
5.09K videos
239 files
13.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
“Shuhratli manzillar” - Farg‘onada!

ℹ️ 11-mart kuni Farg‘ona politexnika instituti Madaniyat saroyida farg‘onalik iste’dodli shoir Shuhrat Orif va xushovoz xonanda Shuhrat Daryo bilan “Shuhratli manzillar” nomli ijodiy uchrashuv boʻlib o‘tdi.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Vazir_tashrifidan_soʻng

Nukus davlat pedagogika institutida talabalarga qoʻshimcha imkoniyatlar yaratilmoqda

Xabaringiz bor, vazir Abduqodir Toshqulov Qoraqalpogʻiston Respublikasiga xizmat safari davomida oliy taʼlim muassasalarida yaratilgan shart-sharoitlar bilan yaqindan tanishgan edi.

Shu jumladan, vazir Nukus davlat pedagogika institutida boʻlib, yoshlarning mutolaa madaniyatini oshirish maqsadida axborot-resurs markazini dunyoga mashhur adabiyotlar bilan boyitish boʻyicha topshiriqlar bergan edi.

Ushbu topshiriqning amaliy natijasi oʻlaroq, institut ARM fondi inson hayotiga kerak boʻladigan 100 ta kitob va Nobel mukofotiga tavsiya qilish uchun adabiyotlar roʻyxatidan joy olgan 214 nomdagi 1500 dan ortiq adabiy kitoblar bilan boyitildi.

Қарақалпақша
👉 https://www.youtube.com/watch?v=m1FD5Y1YIm8

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#ИНФОГРАФИКА
#ИЛМИЙ_САЛОҲИЯТ

Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар рақамларда

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
🔰Бугун, 14 март соат 16:00 да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида олий таълим тизимида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилади.

Унда:

🔸Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш ҳамда Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияларида белгиланган вазифалар ижроси;

🔹ОТМнинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар;

🔸ОТМда диссертация ҳимоялари кўрсаткичи;

🔹докторантура соҳасида олиб борилган ишлар;

🔸илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолияти;

🔹илмий журналларни “Scopus” базасига киритиш;

🔸илмий лойиҳалар ва бошқа турли масалалар муҳокама қилинади.

➡️Йиғилишда ОТМ ректор ва филиал директорлари, проректорлар, илмий тадқиқот ва инновациялар бўлими (бошқарма) бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари иштирок этади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Ҳайъат_йиғилиши

Айни дамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим тизимида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бошланди.

Унда вазир А.Тошқулов сўзга чиқиб, олий таълим тизимида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

Онлайн форматдаги йиғилишда тизимдаги 3400 дан ортиқ масъуллар иштирок этмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️⚡️Наврўз байрами учун чегирмалар эълон қилинди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19-20-21-22-23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб қуйидаги чегирмалар жорий қилинди.

1. “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларга барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновлари учун:

- олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;

- коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;

- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун - 10 фоиз чегирмалар жорий қилинди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
28 нафар фаол хотин-қиз эътироф этилди

Маълумки аёлларни ижтимоий-сиёсий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида барча олий ва профессионал таълим муассасалари ҳамда академик лицейларда Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари фаолият кўрсатмоқда.

Бугун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тизимда фаолият юритаётган 28 нафар энг фаол, фидоий Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари раиси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирни очиб берган вазирнинг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов соҳа ривожида аёл ҳамкасбларнинг ўрни беқиёслиги, йил сайин уларнинг сони ва салмоғи ошиб бораётганлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек, вазирлик тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг 41 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Шунингдек, айни пайтда тизимда хотин-қизлар орасида 698 нафар фан доктори (DSc), 3599 нафар фалсафа доктори (PhD) фаолият олиб бормоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ТАНҚИДИЙ
#Ҳайъат_йиғилиши

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазир А.Тошқулов олиб борган онлайн форматдаги йиғилишда тизимдаги 3400 дан ортиқ масъуллар, хусусан, ОТМ ректор ва филиал директорлари, проректорлар, илмий тадқиқот ва инновациялар бўлими (бошқарма) бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари иштирок этди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️ТЕЗКОР! МУҲИМ!!!

Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди

Давлатимиз раҳбари раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралади.

Маълумот ўрнида
, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Edu.uz pinned a photo
#Вазир_назоратида

Ижтимоий тармоқлардаги ҳолатлар бўйича проректорларга чора кўрилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Абдуқодир Тошқулов бошчилигида ўтказилган йиғилишда сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳолатлар, жумладан Вестминистр университети ва Фарғона политехника институтида ўтказилган маънавий тадбирлар, кеча тунда Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети талабалар турар жойларидаги кузатилган негатив видеоматериаллар бўйича ректор, проректор ва масъуллар танқид қилинди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube