Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.21K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Талаба_эътиборда

Талабаларни қизғин кутиб олиш жараёнларидан Фото&Видеолавҳа

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​#ТАЪЗИЯ

Тиббиёт соҳасида таниқли олим, фан арбоби Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, академик Даминов Турғунпўлат Обидовичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Даминов Турғунпўлат Обидович 1941 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида турли раҳбар лавозимларда ҳам фаолият олиб борган, кўплаб юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган.

“Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор” фахрий унвони, “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда “Алберт Швейцер” халқаро олтин ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Польша Тиббиёт академиясининг ҳақиқий аъзоси.

Т. Даминовнинг олим, етук мутахассис сифатидаги илмий фаолияти нафақат мамлакатимиз, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам муносиб эътироф этилган. У тиббиётнинг “Педиатрия” ва “Юқумли касалликлар” каби муҳим йўналишларда ҳам ўзига хос мактаб яратган.

Даминов Турғунпўлат Обидовичнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

Вазирлик жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
#Талабага_енгиллик

⚡️⚡️МУҲИМ

КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИ 1 МАРТГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

🔰 Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

➡️ Ушбу муддат қуйидагилар:

тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Edu.uz pinned a photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМда_ислоҳотлар

Вазир Абдуқодир Тошқулов Қарши давлат университетида амалга оширилган туб ўзгариш ва янгиланишлар билан танишди


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Хизмат_сафари

Тантанали маросимда вазир ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, институт жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Келгусида институтнинг 5 қаватли, 1250 ўринга мўлжалланган янги талабалар турар-жойлари қурилиши режалаштирилган.

👉 Батафсил
📌 Lotin

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Хизмат_сафари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган докторант ва таянч докторантлар билан учрашди.

👉 Батафсил
➡️ Lotin


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#анъанавий_таълим

Талабалар турар жойларида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган

Маълумки, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилмоқда.

Ҳудудлардан келиб таҳсил олаётган талабаларнинг жойлашиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига исталган вақтда етиб келишларини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалар турар жойларида жадвал асосида тьюторлар жамоасидан иборат 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган.

Бундан ташқари, талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш сектори томонидан ижара уй топишга қийналаётган талабалар муаммоларини бартараф қилиш учун маҳалла раислари ва ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 032 нафари олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларига, 18 204 нафари ижара хонадонларига, 8 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инновация

⚡️Наманганда микро ГЭС ишга туширилди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти олимлари
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Чуст инновацион ҳудудида ажойиб лойиҳага қўл урди: туманнинг Ҳисорак маҳалласида тунги ёритиш эҳтиёжини қоплайдиган микро ГЭС ишга туширилди.

Батафсил “ZO‘RTV” телеканали видеолавҳасида. 👆👆

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Комплекс_ўрганиш

Вазир Сирдарёдаги ОТМ фаолиятини ўрганмоқда

Аввал хабар берилганидек, айни кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан олий таълим муассасаларидаги таълим сифати ва самарадорлиги билан боғлиқ жараёнлар танқидий, таҳлилий ўрганилмоқда.

Айни дамда ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятидаги Гулистон давлат университетида бўлиб, таълимдаги ислоҳотлар, илм, фан ва ишлаб чиқаришдаги интеграциялар, ахборот-ресурс марказлари фаолияти, илмий салоҳият, таълим жараёнининг қай даражада ташкил этилгани, масофавий таълим, кредит-модуль тизими, талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмлари жорий этилганлигини комплекс ўрганмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда Сирдарё вилоятида 2 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Инфографика

📊 7 февраль куни республика бўйлаб 70 мингга яқин талаба ўзлари таҳсил олаётган ҳудудлардаги турар жойларга жойлаштирилди

🔺Улардан энг кўп:

✔️Тошкент шаҳрига 36 738 нафар,
✔️Самарқанд вилоятига 9 033 нафар,
✔️Навоий вилоятига 4 318 нафар,
✔️Қорақалпоғистон Республикасига
4 030 нафар талаба келиб жойлашди.

Талабаларнинг келиб жойлашиши давом этмоқда. Бу жараёнлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube