Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
❗️Ijtimoiy tarmoqlarda xorijdan "perevod" qilish haqida YOLG‘ON AUDIOXABAR tarqalmoqda

Ijtimoiy tarmoqlarda xorijdan o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri A.Toshqulov ishtirokida videoselektor yig‘ilish o‘tkazilgani haqida tarqalgan xabarlar hech qanday asosga ega emas va YOLG‘ON.

Vazir ishtirokida oʻqishni koʻchirish mavzusiga oid hech qanday videoselektor yig‘ilishi boʻlgani yoʻq. Xorijdan o‘qishni ko‘chirish amaldagi normativ-huquqiy hujjatlardagi tartibga ko‘ra amalga oshirilmoqda.

Hurmatli ijtimoiy tarmoq faollari!

Har xil soxta axborotlarga ishonib qolmasliklaringizni yana bir bor soʻrab qolamiz va OTMga oʻqishni koʻchirishga doir har qanday xabarning haqiqiyligini avval vazirlikning telegramdagi @eduuz rasmiy kanali orqali tekshirib koʻrishingizni tavsiya etamiz.

Shu bilan birga, asossiz va yolgʻon axborotni tarqatganlik uchun qonunchiligimizda javobgarlik belgilanganini yana bir bor eslatib o‘tamiz.
___
➡️ @eduuz
ПФ-60.pdf
11.7 MB
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Комплекс_ўрганиш

Республикадаги барча олий таълим муассасалари комплекс ўрганилади

Бугундан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан республика олий таълим муассасаларининг барчаси 23 та мезон асосида танқидий, таҳлилий ўрганилади.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси этиб сайланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Шерзодхон Тожиддинхон ўғлини ушбу масъулиятли лавозимга сайлангани билан самимий табриклаб, янги вазифадаги фаолиятига муваффақиятлар тилайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Комплекс_ўрганиш

Олий таълим муассасаларини комплекс ўрганиш Қашқадарё вилоятидан бошланди

Аввал хабар берилганидек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ режа-графикка асосан Қашқадарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.

👉 Батафсил
🔖 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Мўмин Мамуржонович Ибодов вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланди.

Мўмин Ибодов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида ОАВ ва Ахборот хизматларида фаолият юритиб, катта тажриба орттирган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт24
#комплекс_ўрганиш

Ишчи гуруҳ республикадаги барча олий таълим муассасаларини комплекс ўрганишни бошлади

➡️ Матн шаклида ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Қабул
#Эълон

⚡️ “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига 2022 йил учун баҳорги қабул жараёни бошланди

🔰 Абитуриентлар қуйидаги бакалавр таълим йўналишларида кундузги таълим шакли бўйича олий маълумот олишга таклиф қилинади:

✔️ менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
✔️ туризм (фаолият йўналишлари бўйича).

👨🏻‍💻🗓 Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 24 февралгача (шу куни ҳам) университетнинг расмий веб-сайти admissions.univ-silkroad.uz ҳаволаси орқали онлайн амалга оширилади.

📌 Маълумот учун, университетда таълим инглиз тилида олиб борилади, шу сабабли IELTS (5.5 дан юқори) / TOEFL (46 баллдан юқори)/ CEFR (Б2 даражасидан юқори) сертификати талаб қилинади.

‼️ Абитуриентлар ўзлари танлаган йўналиш бўйича суҳбат асосида қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун:
📧 Электрон манзил: [email protected]
📞 Телефон: +998662406770,+998662408616, +998995922177,+998992749612, +998933483380

➡️ На русском
➡️ in English
📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Япония тиббиёт корпорацияси билан ҳамкорликда инновацион лойиҳа

Тошкент тиббиёт академиясида
тиббий радиология ва онкология соҳасини ривожлантириш мақсадида Мобил компьютер томография тизими ишга туширилди.

Ушбу тизим орқали нафақат радиология йўналиши бўйича, балки таҳсил олаётган талабаларни амалиёт асосида тайёрлаш ҳамда етакчи мутахассислар томонидан аҳолига бепул ташхис қўйишда ҳам фойдаланилади.

👉 Батафсил
📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​#Тезкор

⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ!!!

Республика махсус комиссияси томонидан
сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётганлиги юзасидан қарор қабул қилинди.

❗️Унга кўра, 2022 йил 7 февралдан бошлаб олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Авиа ва темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 7 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Ҳеч бир талаба ва ўқувчи чиптасиз қолмайди!

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 3 февралдан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги 71-230-64-64 Call-center ва 10-06 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 На русском

👉@eduuz
Edu.uz pinned «​​#Тезкор ⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ!!! Республика махсус комиссияси томонидан сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётганлиги юзасидан қарор қабул қилинди. ❗️Унга кўра, 2022 йил 7 февралдан бошлаб олий ва профессионал таълим…»
​​#Tezkor

⚡️DIQQAT! MUHIM!!!

Respublika maxsus komissiyasi tomonidan
soʻnggi kunlarda yurtimizda koronavirus infeksiyasi bilan kasallanish holati kamayayotganligi yuzasidan qaror qabul qilindi.

❗️Unga koʻra, 2022-yil 7-fevraldan boshlab oliy va professional taʼlim muassasalari, akademik litseylar hamda nodavlat taʼlim tashkilotlarida oʻquv jarayoni anʼanaviy shaklga oʻtkaziladi.

Bunda, barcha taʼlim tashkilotlarida niqob taqish, ijtimoiy masofani saqlash, shaxsiy gigiyena qoidalariga qatʼiy rioya etish va antiseptik vositalardan muntazam foydalanish talab etiladi.

Avia va temiryoʻl chiptalari tarif qismidan 50 foiz miqdorida chegirmalarini saqlab qolinadi va 2022-yil 7-fevralga qadar avia va temiryoʻl chiptalari bepul tarzda boshqa muddatga almashtirib beriladi.

Hech bir talaba va oʻquvchi chiptasiz qolmaydi!

Mazkur masalalarni muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlikda Maxsus shtab tashkil etilgan boʻlib, 3-fevraldan barcha tashkiliy masalalar yuzasidan quyidagi 71-230-64-64 Call-center va 10-06 ishonch telefonlariga murojaat qilishingiz mumkin.

👉 На русском

👉 @eduuz
#Ишчи_гуруҳ_хулосаси
#Қашқадарё_якун

Президентимизнинг озгина ташвишлари минг чандон тўғри эканлигига амин бўлиб кетяпман. Барчаси бўйича хулоса қилинади. Энди таълим сиёсатига ҳамма жавоб беради”.

👉 Батафсил
📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Муносабат

Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари мурожаати назоратга олинди

Кеча, 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги ҳақидаги эътирозли хабар тарқалди.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида мазкур масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан объектив ва батафсил ўрганилади ҳамда натижаси бўйича маълумот вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча эълон қилинади.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube