Edu.uz
140K subscribers
21.9K photos
4.72K videos
232 files
12.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Онлайн
#Халқаро_учрашув

Шу кунларда Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар (Эrol Özvar) бошчилигида кенгаш аъзолари ва нуфузли олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Айни вақтларда делегация билан илк учрашув икки мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга академик ва профессор-ўқитувчилар ўртасида давра суҳбати билан бошланди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, тадбирда Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар ўз нутқлари билан иштирок этишмоқда.
___
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_нутқидан
#LIVE

Абдуқодир Тошқулов:

Маълумки, Ўзбекистонда олий таълим соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги учрашувимизнинг айнан шундай паллада бўлиб ўтиши бежиз эмас. Чунки Ўзбекистон томони республикада олий таълимни янада ривожлантириш мақсадида турли хорижий ҳамкорлар билан яқиндан иш олиб бормоқда ва шулар қаторида Туркия алоҳида ўрин тутади.

Олий таълим соҳасида икки томонлама ўзаро ҳамкорлигимиз ҳақида сўз юритар эканман, шу пайтгача у жуда муваффақиятли бўлганини ва бундан кейин ҳам ишончим комилки, ушбу ҳамкорлик ҳар томонлама кенгайиб боришини мамнуният билан таъкидламоқчиман.
___
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_нутқидан
#LIVE

Абдуқодир Тошқулов:

– Соҳадаги ҳамкорлигимиз давомли бўлиши, албатта, муштараклик маҳсулидир.

Ўйлайманки, Ўзбекистон ва Туркия олий таълим вакиллари сифатида, бизнинг кейинги мақсадимиз – биргаликда эришган натижаларимизнинг давомли ва янада сермаҳсул бўлишини таъминлаш бўлиши лозим.
Пандемия билан боғлиқ ноқулайликларга қарамай, туркиялик ҳамкасбларимиз бугунги учрашувимизни ташкил этиш учун ташаббус кўрсатдилар ва ҳамкорлигимизни яқиндан муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.

Бунинг учун мен ўз номимдан ва даврамизда иштирок этаётган Ўзбекистон олий таълим муассасалари номидан Туркия Олий таълим кенгашига ва шахсан раис Эрол Ўзвар жанобларига яна бир бор ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
___
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Давра_суҳбатидан
#LIVE

Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар:

– Бугунги кунда Ўзбекистон-Туркия алоқалари иқтисодий-тижорий соҳада кенг ривожланди. Эндиликда олий таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун табиий шарт-шароитлар аллақачон юзага келди. Бу соҳадаги ҳамкорлик доирасида биз фақат янги олий таълим муассасаларини очиш билан чекланмаймиз, балки олий таълим муассасалариаро амалий алоқаларни янги сифат даражасига олиб чиқиш ҳам бизнинг асосий мақсадларимиздан бирига айланади. Бу масалани Туркия олий таълим тизимининг етакчиси сифатида шахсан ўз назоратимга оламан.
__
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Давра_суҳбати
#LIVE

Айни дамларда тадбир Ўзбекистон-Туркия 20 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари, таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга профессорлар ўртасида давра суҳбати форматида давом этмоқда.

Давра суҳбатида икки мамлакатнинг олий таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни янги босқичга кўтариш имкониятлари муҳокама этилмоқда.

Хусусан, юртимизда Туркиянинг етакчи университетлари филиалларини ташкил этиш, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Туркия олий таълим муассасаларида таълим олиш учун грант ажратиш, таълим ташкилотлари ўртасидаги ҳамда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, техника ва муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш, математика, физика, химия, геология каби йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилмоқда.
__
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Давра_суҳбати
#LIVE

Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасаларининг давра суҳбати жараёнидан фотолавҳалар
__
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube