Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Tayinlov

O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirining buyrug‘i bilan Jabbor O‘raqovich Muxammadiyev O‘zbekiston milliy universitetining yoshlar masalalari va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha prorektori lavozimiga tayinlandi.

Jabbor Muxammadiyev 1963-yil Qashqadaryo viloyatida tug‘ilgan. 1991-yilda Toshkent davlat universitetini hamda 2007-yilda Toshkent davlat yuridik institutini tamomlagan.

Ilmiy darajasi va unvoni: fizika-matematika fanlari nomzodi, dotsent.

Shu kunga qadar O‘zbekiston milliy universitetining amaliy matematika va kompyuter tahlili kafedrasi professor vazifasini bajaruvchisi lavozimida ishlagan.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Foydali |#Professional_taʼlim

⚡️MUHIM! 2021/2022-o‘quv yili qabulida kollej va texnikumlarga o‘qishga tavsiya etilmagan abituriyentlar diqqatiga!

🔰2021/2022-o‘quv yili qabulida
kollej va texnikumlarga kirish test sinovlarida ishtirok etib, o‘qishga tavsiya etilmagan abituriyentlarga istisno tariqasida, ularni bergan arizalariga muvofiq imtihon topshirgan fanlar majmuasi bir xil bo‘lgan kasb yoki mutaxassisliklarning vakant o‘rinlariga to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilishga ruxsat etildi.

❗️Quyida kollej va texnikumlardagi vakant o‘rinlar hamda fanlar majmuasi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni yuklab oling👇🏻

💾 Kollejlar
💾 Texnikumlar
💾 Fanlar majmuasi

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
| #Ҳайъат мажлиси

Айни дақиқаларда Геология фанлари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида 2021 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси йиғилиши бошланди.

Йиғилиш дастурига мувофиқ вазир А.Тошқулов йиғилишни очиб бериб, олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_ҳисоботидан

Олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган
ишлар тўғрисида

Охирги йилларда асосий эътибор ёшларимизга олий таълим олиш учун кенг имконият ва шароит яратишга қаратилди. Натижада, ўтган 5 йилда 22 та хорижий ҳамда 21 та нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилиб, олийгоҳлар сони 65 тадан 156 тага етди, олийгоҳларга қабул 3 бараварга ортди.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 28 фоизга оширилди.
Жорий 2021 йилда ҳам самарали ишлар амалга оширилиб, 25 та янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, давлат олий таълим муассасалари сони 106 тага етди.

2021 йилда 2 та филиал ва 3 та педагогика факультетлари негизида Педагогика институтлари, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус ҳамда Термиз филиаллари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали алоҳида институтларга айлантирилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети унинг Бухоро ва Қарши филиалларига алоҳида институт мақоми берилди.

Шунингдек “Янги Ўзбекистон” университетининг ташкил этилганлиги бу иқтидорли ёшларимиз учун яратилган алоҳида имкониятдир.

Етакчи хорижий университетлар филиаллари ташкил этилди. Бунда “Санкт-Петербург давлат университети” филиали, Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиали, Қозон федерал университети филиали ҳамда Италиянинг Пиза университети филиалини алоҳида айтиб ўтмоқчиман.

Бундай салоҳиятли хорижий олийгоҳларнинг фаолияти маҳаллий олийгоҳларнинг ривожланишига ҳам ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 28 фоизга етказилиб, 170 минг нафардан ортиқ ёшларимиз олий таълимга қабул қилинди. Давлат грантлари 7 250 тага ёки 25 фоизга оширилди.
2022 йилда: Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 32 фоизга етказиш мақсадида нодавлат олий таълим муассасалари сонини 25 тадан, жами олийгоҳлар сонини 160 тадан оширамиз.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти, Андижон давлат чет тиллар институти фаолияти йўлга қўйилса, Навоий давлат кончилик институти негизида Навоий политехника университети ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазирҳисоботи
#Инфографика

Олий таълим муассасалари сони ва қабул параметрлари рақамларда

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_ҳисоботидан

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ҲАЛҚАРО ТАЛАБЛАРГА МОСЛАШТИРИШ

Олий таълим жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қисман, жорий ўқув йилидан бошлаб тўлиқ кредит-модуль тизимига ўтказилди. Асос сифатида Европанинг ECTS (European Credit Transfer and Accumulation System) тизими қабул қилинди.
Мазкур 2 та стандарт – “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар” ва “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” 2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар ЮНЕСКО томонидан жорий этилган “Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси” (ТХСК 2011) ҳамда “ТХСК: Таълим ва касбий тайёрлаш соҳалари” (ТХСК-С 2013) асосида қайта ишлаб чиқилди, тасдиқланди ва Давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўқув режа ва ўқув дастурлар таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши амалиёти бекор қилинди. Олий таълим муассасаларига академик мустақиллик берилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча ўқув режалар ва ўқув дастурлар ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан мустақил ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши тартиби жорий этилди.
Янги стандартлар ва малака талаблари асосида кредит-модуль тизимига мос равишда ОТМлар томонидан 625 та бакалавриат таълим йўналиши ва 634 та магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режалар ҳамда 4,7 мингдан зиёд ўқув дастурлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Келгуси йилларда:
олий таълимнинг меъёрий-услубий тизими халқаро стандартларга мувофиқ жорий этилади ва бунинг натижасида:
мамлакат олий таълим тизими жаҳон таълим маконига тўлиқ интеграция қилинади;
халқаро академик ва илмий мобиллик ҳуқуқий асосга эга бўлиб, кескин кенгаяди;
дипломлар, академик ва илмий даражалар “конвертацияси” учун кенг имкониятлар яратилади;
таълим дастурларини халқаро миқёсда уйғунлаштириш имкониятлари кенгаяди;
мамлакат олий таълим муассасалари халқаро рейтингларда тенгма-тенг иштирок этиши имкониятлари янада ошади;
таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари кенгаяди;
халқаро академик ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш кўлами кенгаяди;
қўшма дастурлар асосида ўқитиш имкониятлари кенгаяди.
Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Кредит-модуль тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш” бўйича қисқа муддатли тренерлар тайёрлаш курси ташкил этилди. Мазкур курсларда бугунгача 222 нафар тренерлар тайёрланди.
Ўқув машғулотлари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер, Тошкент давлат иқтисодиёт ҳамда юридик университетлари базасида олиб борилмоқда. Курсларга модераторлар сифатида ушбу соҳада юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларининг тажрибали мутахассислари жалб этилди.
Профессор-ўқитувчиларнинг мутахассислик йўналишлари бўйича малакаларини ошириш билан бир қаторда ҳозирги кунда муҳим ҳисобланган “Масофавий таълимни ташкил этиш технологиялари”, “Инглиз тили (beginner)”, “Инглиз тили (interrmidiate)” йўналишлари бўйича масофавий курсларда ўқиш имконияти яратилган. Айни вақтда мазкур курслардаги тингловчилар сони 21 000 нафар.
2021 йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик ва грант дастурлари доирасида
1345 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилди. Уларнинг, 579 нафари Европа, 172 нафари Америка, 82 нафари Осиё, 512 нафари МДҲ мамлакатларига юборилди.
Олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2021 йилда 1793 нафар хорижлик мутахассислар ўқув жараёнига жалб қилинган бўлиб, уларнинг
481 нафари Европа, 97 нафари Америка, 263 нафари Осиё, 952 нафари МДҲ мамлакатлари профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари ҳисобланади.


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазирҳисоботи
#Инфографика

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАРГА МОСЛАШТИРИШ РАҚАМЛАРДА

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_ҳисоботидан

РАҚАМЛИ УНИВЕРСИТЕТ ЛОЙИҲАСИ

Таълим жараёнига олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизимини рақамлаштириш мақсадида Рақамли университет лойиҳаси доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS — Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Ушбу ахборот тизими “Маъмурий”, “Ўқув”, “Илмий” ва “Молиявий” жараёнларини бошқариш модулларини ўз ичига олади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич олий таълим муассасаларида жорий этиш орқали:

✔️“Ўқув жараёни” модулида гуруҳ журнали, дарс жадвали, имтиҳонлар жадваллари, талабанинг рейтинг дафтарчаси, ўзлаштириш қайдномалари, давомат ҳисоботлари, диплом ва академик маълумотномалар рақамлаштирилди;
✔️“Маъмурий жараёни” модулида олий таълим муассасаси структураси, талабалар контингенти ва уларнинг ҳаракати, профессор-ўқитувчилар таркиби тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш рақамлаштирилди;
✔️“Илмий жараён” модулида профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари ва илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ўқитувчилар ва кафедраларнинг илмий рейтингини баҳолаш масалалари рақамлаштирилмоқда;
✔️“Молиявий жараён” модулида талабаларнинг QR-кодли тўлов-шартномаларини шакллантириш, талабаларга электрон кўринишда тақдим этиш, шартнома тўловлари мониторингини юритиш, талабаларга стипендия белгилаш тўғрисидаги маълумотлар тизим орқали амалга оширилади. Молия вазирлигининг “ЎзАСБО” ахборот тизими билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча давлат олий таълим муассасаларида талабалар ўқув варақаси, рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома, дарс жадвали, давомат ва ўзлаштиришга оид маълумотлар, тўлов-контракт шартномалари рақамлаштирилди.

Ахборот тизими асосида шакллантирилган маълумотлар базалари Молия вазирлигининг “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ягона меҳнат тизими”, Солиқ қўмитасининг “Ижара” тизими, Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшлар дафтари”, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Геоахборот тизими”, Халқ таълим вазирлигининг attestat.edu.uz тизимига интеграция қилиш натижасида:

Молия вазирлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва таълим кредити берилаётган талабалар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Халқ таълими вазирлиги битирувчиларни олий таълим муассасаларига кирганлигини мониторинг қилиш;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги битирувчиларни ишга жойлашиш мониторингини юритиш;
Солиқ қўмитасининг “Ижара” тизими орқали ижара берувчилар учун талабалар билан электрон шартнома тузиш каби имкониятларга эга бўлди.

Электрон ҳукуматнинг ягона идоралараро тармоғи билан интеграция қилиш натижасида талабаларнинг ўқиш жойидан маълумотнома сўраш амалиёти бекор қилинди.

2022 йилда:

Олий таълим тизимида “Маъмурий”, “Ўқув”, “Илмий” ва “Молиявий” жараёнларни бошқариш тўлиқ электронлаштирилади.
Таълим жараёнига тегишли бўлган жараёнларни тўлиқ электронлаштириш орқали талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг асосий фаолияти ўқув жараёнига қаратилади. Ўқув жараёнини қоғозда тартибга солиш амалиётидан тўлиқ воз кечилади.
Дарс жадвалидан тортиб рейтинг дафтарчагача талаба ва унинг ота-онасининг телефонида бўлиши керак, биз бу ишни бошладик ва келгуси 2022 йилда якунига етказамиз.

Барча олий таълим муассасаларининг ахборот-кутубхоналарини бирлаштирган ҳолда Ягона рақамли кутубхона тизимини жорий этамиз. Бунинг учун мавжуд барча ўқув ва илмий адабиётларни рақамлаштириш, электрон, аудиокитоблар яратиш орқали кутубхона базасини бойитамиз.

Талабаларга ўз олий таълим муассасасида мавжуд бўлмаган китобларни бошқа олийгоҳда мавжудлигини кўриш ва ушбу китобни буюртма қилиш имкониятини яратамиз.

Кейинчалик "Рақамли кутубхона" тизимини халқаро илмий кутубхона тизимларига интеграция қилиш режалаштирилган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазирҳисоботи
#Инфографика

РАҚАМЛИ УНИВЕРСИТЕТ ЛОЙИҲАСИ РАҚАМЛАРДА

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_ҳисоботидан

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯХШИЛАШ ВА САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида 800 мингга яқин талабаларга 32 228 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда. Шундан илмий даражалилар – 12 686 нафар бўлиб, фан докторлари (DSc) – 2 657, фан номзодлари (PHD) – 10 029 нафарни ташкил этади.

Докторлик диссертация ҳимоя кўрсаткичи 3,6 баробарга оширилиб, илмий даражали педагоглар улуши республика бўйича 39 фоизга етказилди.

2021 йилда олий ўқув юртидан кейинги таълимга қабул квотаси 4 бараварга оширилди.
2022 йилда квоталар сони яна қарийб 100 фоизга оширилиб, вазирлик тизимидаги олийгоҳларга докторантура учун 1956 та квота (1218 та PhD, 124 та DSc, мақсадли докторантурага 204 та PhD, 10 та DSc) ҳамда стажёр-тадқиқотчиликка 292 та квота ажратилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда олий таълим муассасаларида 3 434 нафар докторант (3221 нафар таянч докторант – PhD, 213 нафар докторант – DSc) ва 400 нафар стажёр-тадқиқотчилар илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда.
Ҳозирги кунда 65 та олий таълим муассасаси ва 88 та илмий ташкилотларда (жами 153 та) докторантура фаолияти йўлга қўйилган.

Докторантларга илмий раҳбарлик қилиш сони чегараси (5 нафаргача тадқиқотчига раҳбарлик қилиш) оширилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб стажёр-тадқиқотчилар учун стипендия миқдори (3,913 млн. сўм);
таянч докторантлар учун стипендия миқдори (4,420 млн. сўм);
докторантлар учун стипендия миқдори (5,647 млн. сўм) этиб белгиланган.

2021 йил 1 декабрь ойи ҳолатига кўра 1405 та диссертация ишлари, жумладан, 182 та фан доктори, 1223 та фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинди.

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021 йилда ҳолатига кўра республика олий таълим муассасаларида умумий маблағи 165 млрд 447 минг сўм бўлган 403 та илмий лойиҳа бажарилмоқда.

Шу жумладан, умумий маблағи 21,698 млрд сўм бўлган 59 та фундаментал лойиҳалар, умумий маблағи 94,492 млрд сўм бўлган 193 та амалий лойиҳалар умумий маблағи 42,030 млрд сўм бўлган 101 та инновацион лойиҳалар, умумий маблағи 7,225 млрд сўм бўлган 50 та ёш олимларнинг фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалари бажарилмоқда.
2021 йилда умумий маблағи 72,8 млн доллар бўлган 337 та халқаро илмий-амалий лойиҳа бажарилмоқда.

Шунингдек, 27 та олий таълим муассасасида Жаҳон банки кредити доирасида Академик инновациялар фонди маблағлари (4 млн. АҚШ доллари) ҳисобидан 32 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Олий таълим муассасалари 2021 йилда корхона ва ташкилотлар билан умумий маблағи 101,7 млрд. сўм бўлган 3160 та хўжалик шартномалари асосида лойиҳалар бажариб келинмоқда.

2021 йилда 206 та халқаро ва 273 та республика миқёсидаги илмий ва илмий техник-тадбирлар режага асосан ўтказилди.

Республикада 15 та олий таълим муассасасида 39 та илмий лаборатория мавжуд бўлиб, 183 нафар ходим лаборатория хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Бироқ, ушбу илмий лабораторияларнинг фақат 30 фоизи халқаро стандартларга жавоб берадиган лаборатория ускуна ва жиҳозларига эга.

Олий таълим муассасаларида илмий фаолият инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида 7 та олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияларини ташкил этиш ва босқичма-босқич жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозлари хариди бўйича ўтказилган тендер танловлари натижасига кўра 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида умумий қиймати 10,3 млн АҚШ доллари бўлган шартномалар имзоланди.
Илмий-тадқиқот лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш натижасида 35 та олий таълим муассасаси ва 21 та истеъмолчи-ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳамкорлиги таъминланади.

Шунингдек, физика фанлари бўйича илмий тадқиқот фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларда 6 та олий таълим муассасалариаро илмий-ўқув марказларини ташкил этилди.

2021 йил декабрь ҳолатига кўра 1 819 та патент (жумладан, 226 та ихтиро, фойдали модель учун патент, 1593 та дастурий маҳсулотлар учун гувоҳнома) олинган.

Олий таълим муассасаларида Scopus илмий-техник маълумотлар базаси журналларида 3747 та мақола нашр этилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Илмий салоҳият соҳасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан вазир ўринбосари Рахимжон Хакимов маълумот берди.

2022 йилда:

➡️«Scopus», «ScienceDirect», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолалар сони 4 000 тага етказилади.
➡️«Scopus», «ScienceDirect», «Web of Science»
ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритилган олий таълим муассасалари илмий журналлар сони 5 тага етказилади.
➡️Олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган «Хирш» индекси (h-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини 250 тага етказилади.
➡️Олий таълим муассасаларида докторлик диссертация ҳимоялари сони 2 000 тага етказилади.
➡️Бухоро, Наманган ва Фарғона давлат университетлари ҳузурида Технопарк ташкил этилади.
➡️Илмий даража ва унвонларни бериш ваколатини босқичма-босқич олий таълим муассасаларига берамиз.
➡️Диссертациялар ҳимоя қилишнинг муқобил шаклларини амалиётга киритиш, жумладан, халқаро миқёсда нуфузли илмий журналларда камида 3 та мақола эълон қилган тадқиқотчиларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси танлови ғолибларига докторлик диссертацияларини тўғридан-тўғри илмий маъруза шаклида ҳимоя қилишларига рухсат бериш бўйича тартибни ишлаб чиқиш.

Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари докторантурасига олий таълим муассасалари учун мақсадли квоталар ажратиш, вилоят олий таълим муассасалари учун Тошкент шаҳридаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари докторантурасига мақсадли квоталар ажратилишини тизимли механизмини ишлаб чиқамиз.

Олий таълим муассасалариаро 7 та илмий лабораторияни ташкил этиш ва 39 та илмий лабораторияни зарур ускуналар, материаллар билан мунтазам равишда таъминлаш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазирҳисоботи
#Инфографика

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯХШИЛАШ ВА САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ РАҚАМЛАРДА

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Давлат олий таълим муассасаларига академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов маълумот берди

Давлат олий таълим муассасаларига академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрда “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-60-сон қарори қабул қилинди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб молиявий мустақиллик берилаётган 35 та олий таълим муассасаларига академик мустақиллик соҳасида қўшимча ваколатлар берилмоқда . Хусусан:

✔️касбий стандартлар асосида ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш ҳамда таълим тили ва шаклини белгилаш;
✔️таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун таълим давомийлиги муддатларини белгилаш;
✔️тўлов-контракт асосида докторантурада ўқиш қийматини белгилаш ва ўз маблағлари ҳисобидан грант ажратиш орқали докторантурага қабул қилиш;
✔️докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
Бугунги кунда бир вақтнинг ўзида фан доктори 4-6 нафар, доцент эса 2-3 нафар изланувчиларга илмий раҳбар бўлиши мумкин.
✔️магистратурада таълимнинг сиртқи, масофавий ва кечки шаклларини, қўш ва амалий малакалар бериш тизимини жорий қилиш;
✔️ўзаро келишувлар асосида республикадаги олий таълим муассасалариаро ички академик мобилликни амалга ошириш;
✔️олий таълим муассасаси ва унинг тузилмасидаги таълим муассасалари учун ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш;
✔️таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини жорий этиш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube