Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Хизмат_сафари

Гулистон давлат университетининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Рахимжон Хакимов томонидан Гулистон давлат университетининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни кўздан кечирилди ва бу йилги қабул, ижодий ва магистратура имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

✔️ Бундан ташқари, вазир ўринбосари Жаҳон банки ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида ташкил этилган университетнинг экспериментал биология лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишиб, илмий ходимлар билан лаборатория фаолиятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

👉 Батафсил
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

16-САВОЛ:
Кредит модул тизимида ўқиётган 1-курс талабаси ўқув йили якунида (2-семестрда) 1 та фандан қарздор бўлиб қолса, ўқишини кўчиришига рухсат бериладими?

ЖАВОБ:
Талаба фақатгина биринчи курснинг биринчи семестридаги фанлардан қарздорлиги бўлганда унинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди. Шунга кўра, кредит модул тизимида ўқиётган биринчи курс талабаси биринчи курснинг иккинчи семестридан қарздор бўлганда ҳам ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин.

17-САВОЛ:
Мен 2020 йил февраль ойида ўқишимни Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирдим. Ҳозирги кунда Жиззах политехника институтининг 2-курсини сиртқи таълим шаклида битирдим. Шунда ўтган йилги Қозоғистондан ўқишимни кўчирганим халақит бермайдими? Ҳозирги кунда мен ўқишимни Тошкент шаҳрига айрим сабаблар туфайли кўчирсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бир олий таълим муассасасидан (шу жумладан хориждан) бошқа олий таълим муассасасига ўқиши кўчирилиб, талабаликка қабул қилинган талабанинг ўқишини иккинчи марта кўчирилиши бўйича чеклов мавжуд эмас. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни Жиззах политехника институтидан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

18-САВОЛ:
Жияним Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хотин-қизлар учун берилган тавсияномасини олди. Жияним ушбу тавсиянома билан олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадими?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилига хотин-қизлар учун жами 2000 та алоҳида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида ажратилди. Ушбу қабул кўрсаткичларига тегишли тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар орасидан энг юқори балл тўплаганлари қабул қилинади.
Тавсияномага эга бўлган аммо ажратилган алоҳида давлат грантига тавсия этилмаган хотин-қизлар тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари билан танлаган бештагача бакалавриат таълим йўналишларига умумий танловда иштирок этиши мумкин.

19-САВОЛ:
Ҳарбий қисм тавсияномасини олдим. Шу тавсияномам сиртқи таълим шаклига ҳам ўтадими?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилига ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар учун олий таълим муассасалари ҳамда таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) кесимида алоҳида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриент сиртқи таълим шакли учун ажратилган қабул кўрсаткичига даъвогар бўлиши мумкин.

20-САВОЛ:
Мен Навоий давлат педагогика институтининг биология йўналишини тугатганман. Иккинчи мутахассисликка тиббиёт институтларида ўқисам бўладими? Иккинчи мутахассисликка қачондан ҳужжатлар қабули бошланади? Давлат грантида ўқиган абитуриент ҳам иккинчи мутахассисликка ўқиса бўладими ёки дипломнинг асл нусхаси сўраладими?

ЖАВОБ:
Иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга таълим муассасалари рўйхати Давлат комиссияси томонидан белгиланади. Давлат тиббиёт институтларида иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш тўғрисидаги таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Амалдаги тартиб бўйича иккинчи олий маълумот олиш (иккинчи мутахассислик) учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади. Иккинчи олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига таълим муассасаси ректори номига ариза ҳамда олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги дипломни (асл нусхаси) иловаси билан тақдим этишлари лозим.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ|5-7 САВОЛ-ЖАВОБ| 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ| 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuzни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Статистика | #Кунлик_қабул | #Профессионал_таълим

2021/2022 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилар сони тўғрисида маълумот (14.07.2021 йил соат 20.00 ҳолати)

▪️Маълумки, ҳудудлардаги 339 та касб-ҳунар мактабларига касб эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

📈 2021 йилнинг 14 июль ҳолатига кўра, тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан энг кўп ҳужжатлар Фарғона вилояти (11721 нафар), Тошкент вилояти (8958 нафар), Андижон вилояти (8798 нафар) ва Қашқадарё вилояти (7535 нафар)даги касб-ҳунар мактабларига келиб тушган.

☑️ Бугунги кунда қадар 339 та касб-ҳунар мактабларига жами 84227 нафар умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари қабул қилинди.

☝️Эслатиб ўтамиз ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 2021 йил 25 июль куни (шу куни ҳам)га қадар давом этади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
www.admission.iiau.uz орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!

🔰Маълумки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ҳужжат топшириш учун www.admission.iiau.uz орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар 14-16 июль кунлари ўтадиган дастлабки имтиҳонларда онлайн-масофавий тарзда иштирок этадилар.

☝️Бу жараёнда абитуриент ўзига тегишли бўлган логин ва пароль орқали сайтга киради.

✔️Логин ва пароль бу — абитуриентнинг ўз паспорт ёки ID-картасининг серияси ҳамда рақами ҳисобланиб, уни паспортда кўрсатилганидек тўғри ва тўлиқ расмийлаштириш зарур.

🔚 Дастлабки имтиҳон 16 июль кунига қадар (шу куни ҳам) онлайн тарзда https://test.iiau.uz/ сайти орқали ўтказилади.

🕐 Шу кунлари сайт 24 соат давомида тўлиқ ишлайди, абитуриент ўзига қулай вақтда дастлабки имтиҳонда иштирок этиши мумкин.

Натижалар 17 июль куни эълон қилиниб, дастлабки имтиҳондан 50 фоиздан юқори балл олган йигит-қизларнинг ҳужжатлари dtm.uz сайтига киритилади.

☎️ Батафсил 71-244-00-42, 71-244-50-76, 71-244-96-13
———
👉@eduuz
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

21-САВОЛ:
Мен 2-курсни тамомладим, ўқишимни бир ОТМ ичида факультетдан факультетга кўчирмоқчиман. Бу йилги ўқув даврида ўқишимни кўчирсам 3-курсдан ўқишимни давом эттираманми ёки яна 2-курсдан?

ЖАВОБ:
Ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабани курсини белгилашда мутахассислик (ўқув режа бўйича умумкасбий ва ихтисослик блокидаги) фанлари фарқи солиштирилади ва фанлар фарқи 4 тагача бўлса талаба ўзлаштирган семестридан навбатдаги семестридан ўқишини давом эттиришига рухсат этилади. Фанлар фарқи 4 тадан ортиқ бўлган ҳолатда талабанинг ўқиши муайян курсга тавсия этилмайди. Ушбу ҳолатда талаба қуйи курсга тавсия этилиши мумкин, яъни фанлар фарқи 4 тагача камайгунча курс тушади.

22-САВОЛ:
Нодавлат университетдан давлат университетига кўчириш ва баллари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш ҳам хориждан ўқишни кўчириш учун белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан имтиҳонлар ўтказилади.

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома ёхуд транскрипт нусхаси (биттаси бўлса кифоя);
- паспорт нусхаси.

23-САВОЛ:
Мен бакалавриатда давлат гранти асосида таҳсил олдим. Эндиликда магистратурани чет элда давом эттирмоқчиман. Бундай ҳолда менга бакалавр дипломининг асл нусхаси бериладими? Магистрлик даражасини олиб келганимдан сўнг ҳам 3 йил ишлаб беришим керакми? Агар худди шу тартибда Ўзбекистонда магистратурада ўқисам, тартиби қандай бўлади?

ЖАВОБ:
Амалдаги тартибга кўра, барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига тақсимланади.
Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг амалга оширилади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Халқаро_ҳамкорлик |#Профессионал_таълим

🇺🇿 Халқаро ташкилотлар вакиллари билан қишлоқ ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

▪️
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва ЮНЕСКО томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасининг амалий ижроси ва мўлжалланган тадбирларнинг техник тафсилотлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
👉Батафсил
〰️
🇷🇺Обсуждая вопросы трудоустройства в сельских регионах Узбекистана с международными организациями

▪️Состоялась встреча, посвященная запуску этапа реализации проекта «Развитие навыков для трудоустройства в сельских регионах Узбекистана».
👉Подробно
〰️
🇬🇧Discussing Employability in Rural Areas of Uzbekistan with international organizations

“Skills Development for Employability in Rural Areas of Uzbekistan”
project funded by the European Union (EU) and implemented by UNESCO...
👉 read more
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz
#Халқаро_конференция_доирасида

🇺🇿 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган ЮНЕСКО Бош директорининг таълим масалалари бўйича ўринбосари Стефани Джаннини хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

👉Батафсил
———
🇷🇺 В Министерстве высшего и среднего специального образования состоялась встреча с делегацией ЮНЕСКО во главе с госпожой Стефания Джаннини, заместителем Генерального директора Организации по вопросам образования, прибывшей в республику также для участия в международной конференции высокого уровня.

👉Подробно
———
🇬🇧 А meeting was held in the Ministry of Higher and Secondary Specialized Education with a UNESCO delegation headed by Ms. Stephanie Giannini, Assistant Director General for Education, who also arrived in the republic to participate in the international high-level conference.

👉read more
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz