Edu.uz
161K subscribers
19.9K photos
4.27K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021
#Қайси_ўқишни_танласам_экан?🧐

Танишув: Муваффақиятингиз тарихини Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан бошланг!

Марказий Осиёнинг иқтисодий тараққиёт марказларидан бирида таълим олиш истагида бўлсангиз, унда бу 👆Сиз учун.

Веб-сайт | Telegram |Facebook |Instagram |YouTube
#Live

ДИҚҚАТ!!!

Сўнгги кунларда
ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари ва репетитор ўқитувчилар маълум ҳақ эвазига жавобларни пуллаётгани, натижада тестга кириб чиққанлар 90-100 фоиз натижа кўрсатаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Айни дамда ушбу масала бўйича муҳокама бошланди. Муҳокамага қуйидаги ҳавола орқали қўшилишингиз мумкин:

👉 https://t.iss.one/xushnudbek?voicechat

Овозли чатда иштирок этишади:

• Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев;
• Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев;
• Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев;
• ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов;
• Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов.

👉 @eduuz
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

ОТМдан хабарлар

🔸Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
бокс бўйича “Тошкент вилояти ҳокими соврини” учун республика мусобақаси бўлиб ўтди.

🔸Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари маҳаллаларда эътибордаги хотин-қизлар, ёшлар муаммоларини ўргандилар.

🔸ТAТУ Фарғона филиали талабалари Қўқон давлат университетидаги “Technoways” марафонида ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этдилар.

🔸Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Россиянинг МОНИКИ институти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

🔸Тошкент давлат транспорт университети талабаси Тошкент шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совринли ўринни эгаллади.

Самарқандда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бошланди.

🔸Жиззах давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

🔸Тошкент тиббиёт академиясида бирламчи тиббий-санитария бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.

🔸Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича ТИҚХММИ Бухоро филиали “Ректор кубоги” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

🔸Жиззах вилоят прокуратураси ва вилоятдаги учта олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔸Навоий давлат педагогика институтига бириктирилган маҳаллаларда ёшлар иштирокида спорт турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

🔸Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг “Илк қадам” номли кўргазмаси очилди.

🔸Урганч давлат университетида "Маданиятлараро мулоқот: тилшунослик, адабиётшунослик, фольклоршунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

🔸ЎзДЖТСУ талабалари бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритишди.

🔸«Ўзбек нутқ синтезатори» яратилди.

🔸Жиззах давлат педагогика институтида "Ёшлар ойлиги" доирасида уч кунлик талабалар форумига старт берилди.

🔸"ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖЛAНИШ ФОРУМИ" мадҳияси учун шеърлар танлови ғолиби аниқланди.

🔸“Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” фестивалига старт берилди.

🔸Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтига ректорлар тайинланди.

🔸Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Йилнинг энг ораста қизи” кўрик танлови ғолиби аниқланди.

🔸Сурхондарё вилоятидаги ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ТДТУ Термиз филиали директори очиқ кубоги мусобақаси ўтказилди.

🔸Самарқандда 11-13 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали якунига етди.
#Биласизми
#қайси_йўналишни_танласам_экан🧐

⁉️2021/2022 ўқув йилида қайси ОТМ филиаллари ва янги йўналишларга қабул бошланади?

🔸 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультетига.

🔸 Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига.

🔸 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига.

🔸 Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалига.

🔸 “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларига.

🔸 Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига.

🔸Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетларига.

#кичиксир_янгиочилганйўналишдабаллпастбўладидейишади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Вазир А.Тошқулов билан очиқ суҳбат: олий таълим соҳасидаги бугунги ислоҳотлар, муаммолар ва ечимлар

▪️“MFaktor” медиа-лойиҳасининг навбатдаги кўрсатувида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов меҳмон бўлди.

✔️ Учрашув давомида олий таълим соҳасидаги бугунги ислоҳотлар, муаммолар ва ечимлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

🕐 Cуҳбатни бугун соат 14:00 дан бошлаб “MFaktor” медиа-лойиҳасининг You Tube каналида кўришингиз мумкин.

👉 @eduuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021
#Қайси_ўқишни_танласам_экан?🧐

Танишув: Тошкент давлат юридик университетига хуш келибсиз!

👉 Университет юриспруденция соҳасида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда энг етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🎉 Жорий йилда ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлаётган университет Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилотининг Impact Ranking-2021 рейтингида дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари орасида 401-ўринни эгаллади.

👉 @eduuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021
#Қайси_ўқишни_танласам_экан?🧐

Танишув: видеолавҳа орқали Тошкент кимё-технология институти ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, 2021-2022 ўқув йили учун 19 та бакалавриат, 19 та магистратура ва 5 та сиртқи таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича абитуриентларни қабул қилиш режалаштирилган.

✔️ Жорий йилда институт ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлади.

👉 @eduuz
#Гендер_тенглик

Гендер тенглик масаласида илк маротаба Республика семинар-тренинги ўтказилди

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ташаббуси билан минтақада илк маротаба Фарғона давлат университетида “Гендер тенгликка эришиш стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда хотин-қизларнинг роли” мавзусидаги Республика семинар-тренинги ташкил этилди.

Ушбу семинар-тренинг очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент давлат шарқшунослик университети мутасадди вакиллари гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича ўз нутқлари билан иштирок этдилар.

✔️Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов онлайн шаклида иштирок этиб, ҳар бир олий таълим даргоҳларидаги барака, ривож – шу жойда ишловчи аёлларимизнинг покиза ва фидойи меҳнатлари меваси эканлигини таъкидлади.

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гендер_тенглик

Гендер тенгликка эришиш стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда хотин-қизларнинг роли

Гендер деган масалани оддий маҳалладаги оддий ходимлар ҳам биляпти.
Сенат раиси Танзила Норбоева

Коррупциянинг олдини олишда ҳам, муросасиз муҳитни таъминлаб, яратиб берадиганлар ҳам бу аёллар.
Вазир Абдуқодир Тошқулов

🖇 Ҳозирда олий ва ўрта махсус таълим тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг 41 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлиб, уларнинг 476 нафари фан доктори, 2080 нафари фан номзоди, 624 нафари фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади.
Шунингдек, 3 нафари ректор, 41 нафари проректор, 62 нафари факультет декани лавозимида ишламоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

▪️“Университет фазилатхонага айланиши керак ...”

Ⓜ️анба: MFaktor

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

— Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нечта олий таълим муассасаси очилди?

— Бугун юртимизда жами қанча талаба бор?

Ⓜ️анба: MFaktor

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

— Магистратурани битирган ёш ўқитувчи ишини қанча ойликдан бошлайди?

— Профессорнинг маоши қанча?

Ⓜ️анба: MFaktor

👉 @eduuz
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (372-сон, 15.06.2021 й.) билан Бахтиёр Шухратович Махкамов Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

👉 @eduuz
#Қабул_2021 | #Биласизми

💥Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда айрим абитуриентлар беш турдаги имтиёзга эга.

✔️ Булар
:

— квотадан ташқари имтиҳонсиз талабаликка тавсия этиладиган;

— квота доирасида имтиҳонсиз талабаликка тавсия этиладиган;

— тегишли фандан имтиҳондан озод этилиб, маълум миқдорда балл бериладиган;

— тўпланган баллга нисбатан қўшимча балл бериладиган;

— қўшимча квота доирасида танловда иштирок этиш учун бериладиган имтиёзлардир.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 15 июндаги буйруғи билан Бахтиёр Махмуджонович Расулов Андижон давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Расулов 1966 йил Андижон вилоятида туғилган. 1990 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2001 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

Тарих фанлари доктори, доцент.

👉 Шу кунга қадар Андижон давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаган.

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Жони узилган инсонни эмас, унинг фарзандлари ҳолига ачиндим

▪️Ота оламдан ўтса-ю, фарзандлари фейсбукда ўтирса. Бу қандай кўргилик? Фарзандларимизга қандай тарбия беряпмиз?

👁‍🗨 Видеони тўлиқ кўриш ➡️ MFaktor

👉 @eduuz