Edu.uz
161K subscribers
19.9K photos
4.25K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

28-САВОЛ:
Мен ҳозирда кундузги таълим шаклида 2-курсда ўқийман. Бир вақтнинг ўзида иккита олий таълим муассасасида ўқишим мумкинми?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг шахсий йиғма жилдлари (тегишли ҳужжатларнинг асли) олий таълим муассасаларида сақланади. Шу билан бирга, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларнинг фақатгина дарсдан бўш вақтларидагина (куннинг иккинчи ярмида) бошқа фаолият билан шуғулланишларига рухсат этилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сизнинг бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган 2 та давлат олий таълим муассасасида таҳсил олишингиз имкони мавжуд эмас.

29-САВОЛ:
Ўқишини хориждан Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлган талабалар бир вақтнинг ўзида ҳам ўқишни кўчириш учун ва шу билан бирга Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида ўқишга кириш учун ҳужжат топшириши мумкинми?

ЖАВОБ:
Фуқаролар ўқишини кўчириш ҳамда абитуриент сифатида ўқишга кириши учун рўйхатдан ўтказиш бошқа-бошқа электрон тизимлар орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида мазкур масала бўйича чекловлар назарда тутилмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хориждан ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган фуқаро бакалавриатга кириш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Аммо, ушбу фуқаро икки томонда ҳам кириш синовларидан муваффақиятли ўтган тақдирда биттасини танлаши шарт.

30-САВОЛ:
Мен фуқаролиги йўқ шахс сифатида бакалавриатга ўқишга кириш учун онлайн тартибида рўйхатдан ўта олмаяпман. Мен кабиларга бошқача тартиб борми?

ЖАВОБ:
Фуқаролиги йўқ шахсларни бакалавриатга кириш учун рўйхатдан ўтказиш олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Шунга кўра, Сиздан ўзингизни қизиқтирган олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишингиз сўралади.

31-ВОПРОС:
В этом году я закончила первый курс Ташкентского областного Чирчикского государственного педагогического института. Мы с семьёй переезжаем в Казахстан в город Алматы, и я хотела бы продолжить свое обучение там. Можно ли сделать перевод в ВУЗ Казахстана из Узбекистана и что для этого необходимо сделать?

ОТВЕТ:
По данному вопросу Вам следует обратиться в международный отдел вуза в Казахстане, в который вы планируете перевестись. После того как принимающий вуз в Казахстане подтвердит свое согласие на перевод Вашего обучения из Узбекистана, Вы сможете обратиться в Ташкентский областной Чирчикский государственный педагогический институт с заявлением об отчислении и выдачи Вам соответствующих документов.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

32-САВОЛ:
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти тўғрисида маълумот берсангиз. Ушбу институтда ўқув жараёни қачондан бошланади?

ЖАВОБ:
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 408-сон қарори билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида ташкил этилди.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Ҳозирда ушбу Институтга кириш учун абитуриентларни умумий тартибда рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда.

33-САВОЛ:
Мен Қуролли Кучлар Академиясининг 2-курсида ўқиётганимда соғлиғим туфайли талабалар сафидан четлатилдим. Мен ўқишимни фуқаролик институтларига тикласам бўладими? Бунда тўлов қанча миқдорда бўлади?

ЖАВОБ:
Сиз ўқишингизни Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишига кўчириб тиклаш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “transfer.edu.uz” электрон тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Ушбу ҳолатда ўқишни кўчириб тиклаш базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

34-САВОЛ:
Ўқишни мос ва турдош йўналишга кўчирмоқчи бўлса, лекин узрли сабаблари бўлмаса, тўлов қилинадими ёки йўқми?

ЖАВОБ:
Узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш ҳам ушбу йўналиш учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдоридаги бир марталик тўлов орқали амалга оширилади.

35-САВОЛ:
Мен Андижон давлат университетини шу йил битирдим. Яқинда коронавирус бўлиб қолдим. Шунинг учун якуний давлат аттестациясида иштирок эта олмадим. Энди нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:
Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ректорнинг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.
Шунга кўра, Сиз якуний давлат аттестация синовларини топшириш учун бевосита олий таълим муассасасига мурожаат қилишингиз сўралади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

36-САВОЛ:
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатлари тўғрисида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида), яъни 1-босқич талабалари учун тўлов-контракт маблағларини ўтказиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда 4 (тўрт) бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

37-САВОЛ:
Техникум ва коллежларга қабул қачондан бошланади?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн тарзда www.kollej.edu.uz ва www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали 2021 йил 10 августдан 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

38-САВОЛ:
Касб-ҳунар мактабини 2 йил давомида ўқиганимдан сўнг олий таълим муассасасига ўқишга кириш имконияти мавжудми?

ЖАВОБ:
Бошланғич профессионал таълим дастурларини, яъни касб-ҳунар мактабини муваффақиятли тамомлаган ва давлат намунасидаги диплом олган битирувчилар мазкур диплом асосида олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш учун ҳужжат топширишлари мумкин.

39-САВОЛ:
Мен олий таълим таълим муассасасининг бакалавр дипломини олганман ва 5 йиллик стажга эгаман. Олий таълимдан кейинги таълим институтида мустақил изланувчилик асосида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилишим мумкинми?

ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорига мувофиқ магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломига эга бўлишингиз лозим.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

40-САВОЛ:
Мен Украинанинг Харков тиббиёт институтида 2-курсни битирдим. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбекчага таржима қилишим шартми?

ЖАВОБ:
Хориждан ўқишни кўчиришда рўйхатдан ўтиш учун транскриптни ўзбек тилига таржима қилдириш мажбурияти белгиланмаган. Шунга кўра, рўйхатдан ўтишда хорижий олий таълим муассасаси томонидан берилган транскрипт нусхасини илова қилиш кифоя.

41-САВОЛ:
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

ЖАВОБ:
Республика махсус комиссияси қарори билан очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилиши тўхталиши муносабати билан академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди. Академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш муддати эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали саҳифасида берилади.

42-САВОЛ:
Мен докторантурада таҳсил олмоқчиман. Докторантурада таҳсил олиш учун ҳужжатларни қачон ва қаерга топширишим керак?

ЖАВОБ:
Докторантурада ўқиш учун олий таълим муассасаси ёки илмий ташкилотда ташкил этилган олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари (докторантура)да олий маълумотингизга мос ва тегишли ихтисослик бўйича 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар онлайн тарзда phd.mininnovation.uz сайти орқали ариза ва ҳужжатларни топширишингиз мумкин.

43-САВОЛ:
Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таҳсил олаётган, стипендиясиз контракт тўловини амалга оширган талабалар ҳам стипендия олишлари мумкинми?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган стипендиясиз контракт тўловини амалга оширган, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо бўлган талабалар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан
20 фоиз миқдорида стипендия билан таъминлаб борилади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

44-САВОЛ:
Мен 2-гуруҳ кўзи ожизман ва шунга кўра имтиёз билан грант асосида Бухоро давлат университетига ўқишга кириб, 1-курсни тугатдим. Ҳозир оиламиз билан Тошкент шаҳрига кўчиб ўтдик. Ўқишимни ўз йўналишим бўйича Ўзбекистон Миллий университетига кўчирсам грантим сақланиб қоладими?

ЖАВОБ:
Кўзи ожиз ва ногиронлиги бўйича имтиёз асосида давлат грантига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ўқишини мос ва турдош таълим йўналишларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун жорий йилнинг
5 августига қадар бўлган муддатда “transfer.edu.uz” электрон тизим орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим.

45-САВОЛ:
Мен ҳозирда Россиядаман. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчириш учун Ўзбекистонга боришим шартми?

ЖАВОБ:
Хориждан ўқишни кўчиришда аризаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда, фуқаро хорижий давлатлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин.
Хориждан ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовларга фуқаро шахсан иштирок этиши лозим. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни кўчириш учун онлайн рўйхатдан ўтишингиз ҳамда махсус синовларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 6 августдан 30 августгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишингиз тавсия этилади.

46-САВОЛ:
Академик лицей ўқувчиларини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш қандай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ:
Ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш учун ўқувчи таълим олаётган академик лицейга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак. Жумладан: Ўқишини кўчириш тўғрисида ариза, рейтинг дафтарчаси нусхаси, ўқувчи ҳамда ота-онасининг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси.

47-САВОЛ:
Фарзандим умумтаълим мактабининг 10-синфини тугатди. Уни ўқишини академик лицейга кўчирсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
23 мартдаги 212-сон қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчиларини ўқишини академик лицейларга кўчириш белгиланмаган.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

48-САВОЛ:
Менинг маълумотим олий ва олий таълим муассасасини 5 йиллик диплом билан битирганман. Докторантурада ўқишни давом эттирсам бўладими?

ЖАВОБ:
Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёки клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш белгиланган. Докторантурада ўқишни давом эттиришингиз мумкин.

49-САВОЛ:
Касб-ҳунар мактабларига кириш имтиҳонлари бўладими?

ЖАВОБ:
Ушбу масала касб-ҳунар мактабларига ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан келиб тушган аризалар сони, таълим муассасаси ўқитиш қуввати инобатга олган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, белгиланган қабул параметрларидан ортиқча ҳужжатлар қабул қилинмаган таълим муассасаларида (касблар кесимида таҳлил қилинган ҳолда) ҳужжат топширган абитуриентлари тўлиқ ўқишга қабул қилинади.

50-САВОЛ:
Давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларнинг қайси тоифаларига стипендия берилмайди?

ЖАВОБ:
Фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизи ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо бўлган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно.

51-САВОЛ:
Мен тарих йўналишини тамомладим. Ҳозирда академик лицей директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатмоқдаман. Саволим мен магистратура мутахассислигини мақсадли грант асосида ўқимоқчиман. Бу учун тавсиянома олиш тартиби қандай, мен ишлаб турган академик лицей ОТМ раҳбари берадими ёки мен ҳужжат топширмоқчи бўлган ОТМ?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ айрим магистратура мутахассисликлари бўйича ҳудудлар кесимида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд, шунингдек, кадрлар буюртмачилари (олий таълим муассасаси) бўйича алоҳида ўтказилади.
Мақсадли қабул бўйича танловда етарли балл тўплай олмасдан талабалик сафига тавсия этилмаган абитуриентлар тўплаган балли билан умумий танловда иштирок этадилар.
Мақсадли қабул бўйича магистратурага қабул қилинган талабалар ўқишга киргандан сўнг “талаба – буюртмачи ОТМ – ва таълим олаётган ОТМ” орасида буюртмачи муассасасида ўқишни тамомлагандан сўнг камида 5 йил ишлаб бериш кўзда тутилган тегишли шартнома тузилади.
Магистратура бўйича мақсадли қабул учун рўйхатдан ўтиш ва танловда қатнашиш учун ҳеч қандай тавсиянома талаб этилмайди.

52-САВОЛ:
Техникум ва коллежларда сиртқи таълим шаклида ўқиш имконияти мавжудми?

ЖАВОБ:
Техникум ва коллежларида сиртқи таълим шаклида ўқиш имконияти мавжуд. Сиртқи таълим шакли бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим муассасалари рўйхати (касб ва мутахассисликлар бўйича) 2021/2022 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошлагунига қадар эълон қилинади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

53-САВОЛ:
Биз “5140900-Касб таълими” йўналишини битирганмиз, аммо биз тамомлаган йўналиш бўйича турдош йўналишлар рўйхати шаклланмаган, қайси йўналишга топшира оламиз?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йили учун республика давлат ОТМ магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга кўра “Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)” йўналишлари бўйича битирган бакалаврлар таълим йўналишига мос ва турдош йўналиш мутахассисликлари бўйича танловда қатнаша олиши белгиланган (рўйхатнинг энг қуйи қисмига қаранг).
Масалан, “Касб таълими: иқтисодиёт” таълим йўналишини тамомлаган битирувчи “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши, “Касб таълими: Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналиши битирувчилари эса “Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича)” таълим йўналишинг мос ва турдош йўналиш мутахассисликлари бўйича танловда иштирок эта олади.

54-САВОЛ:
Мен хорижий давлат фуқаросиман. Чет элда бакалавриатни тугатганман. Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига магистратурага ўқишга қабул тартиби тўғрисида тушунтириш беришингизни сўрайман.

ЖАВОБ:
Амалдаги қонунчиликка биноан, хорижий фуқаролар ўзлари танлаган Ўзбекистон ОТМга онлайн ҳужжат топширадилар ва ОТМ томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра ўқишга қабул қилинади. Шу муносабат билан Сиз ўзингизни қизиқтирган ОТМ веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз тавсия этилади.

55-САВОЛ:
Мен банкда 11 йилдан бери ишлайман. Маълумотим ўрта-махсус. 5 йил иш стажига эга бўлганларни суҳбат асосида имтиҳонларсиз қабул қилиш айтилган эди. Мен шу имтиёз орқали ўқишга кира оламанми?

ЖАВОБ:
Республика ОТМнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати ҳар йили Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади. 2021/2022 ўқув йили учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқлангандан сўнг, Сиз фаолият кўрсатаётган банкнинг республика бош офиси томонидан берилган тавсияномага асосан суҳбат асосида имтиҳонларсиз, табақалаштирилган контракт бўйича ўқишга киришингиз мумкин. Маълумот учун: 2020/2021 ўқув йили учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик ва идоралар рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари назарда тутилган эди.

56-САВОЛ:
Мен амалий машғулотларда талабалар фойдаланиши учун услубий кўрсатма тайёрлаган эдим. Мазкур кўрсатмани чоп этишга тавсия этиш учун қайси кенгашга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисда маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сонли қарорига мувофиқ услубий кўрсатма – таълим муассасасининг кенгаши қарори асосида нашр этишга тавсия этилади.

57-САВОЛ:
Магистратурага ҳужжат топширган эдим, аризамнинг қабул қилинганлигини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ:
Ариза қабул қилиш жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади. Барча жараёнларни magistr.edu.uz профилингиздаги «Ариза ҳолати» бўлими орқали кузатиб боришингиз мумкин. Агар онлайн онлайн ариза топширишда камчиликлар мавжуд бўлса қуйидаги ҳолларда рад қилинади:
Ариза рад қилинди – абитуриент ҳужжат топширган ОТМ томонидан ариза рад қилингандаги ҳолат. Бунда, рад қилиш сабаблари изоҳда қолдирилади. Ариза рад қилинганда абитуриент томонидан аризани таҳрирлаш имконияти пайдо бўлади.
Диплом рад қилинди - абитуриент томонидан киритилган диплом маълумотларини бакалавр дипломини берган ОТМ томонидан сабаблар кўрсатилган ҳолда рад қилинади. Ариза рад қилинганда абитуриент томонидан аризани таҳрирлаш имконияти пайдо бўлади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👉 Eduuz
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

58-САВОЛ:
Агар мен Ўзбекистон ҳудудидаги нодавлат олий таълим муассасаси (масалан Kokand University)да ёки хорижий олий таълим муассасасининг филиали (Turin Polytechnic University in Tashkent) нинг бакалавр босқичида таҳсил олаётган бўлсам ўқишимни давлат олий таълим муассасасига кўчирсам бўладими? Бундай ҳолатда кўчириш қандай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ:
Сиз ўқишингизни Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаси ёки республикамиздаги хорижий олий таълим муассасасининг филиалидан давлат олий таълим муассасасига мос ёки турдош йўналиш бўйича кўчириш учун рўйхатдан ўтсангиз ушбу таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов (тест) топширасиз ва махсус синов натижасига кўра ўқишингизни кўчириш масаласи кўриб чиқилади.
Агар Сиз ўқишингизни давлат олий таълим муассасасининг турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтсангиз, ушбу таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдоридаги бир марталик тўловни амалга оширишингиз лозим бўлади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

59-САВОЛ:
Мен магистратурага ўқишга кирмоқчи эдим. Бу йил бошқача тартибда имтиҳонлар бўлиб ўтар экан. Батафсил тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йили қабулида давлат олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда давлат олий таълим муассасаси томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, иккинчи босқичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади. Чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

60-САВОЛ:
Мен Осиё ўйинларида 2-ўринни эгаллаганман. Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинаманми?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

61-САВОЛ:
Мен олий таълим муассасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқдаман. Мутахассислик фанларида фойдаланиладиган адабиётларни янгилаб бориш даврийлиги белгиланганми?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816-сонли қарорида ўқув адабиётларини янгилаб бориш даврийлиги бўйича тавсиявий кўрсаткичлар қуйидагича белгиланган:

— Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича ўқув адабиётлари (5 йил);

— Табиий-илмий ва математик фанлар бўйича ўқув адабиётлари (10 йил);

— Умумкасбий фанлар бўйича ўқув адабиётлари (7 йил);

— Махсус фанлар бўйича ўқув адабиётлари (6 йил).

62-САВОЛ:
Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг мурожаатларига асосан ўқишга қабул қилинган талабаларнинг табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини базавий тўлов-контракт миқдорида тўлашга рухсат бериладими?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4359-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ, олий таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 баравари миқдорида белгиланган.

63-САВОЛ:
Магистратура бўйича мен ҳужжат топширмоқчи бўлаётган мутахассисликда 2 та давлат гранти учун ўрин бор. Бакалавриатни имтиёзли диплом билан тамомлаганман, чет тили бўйича максимал балл берадиган сертификатга эгаман, билимимга ишонаман. Аммо, ушбу мутахассисликка имтиёзга эга абитуриентлар ҳужжат топширса, мен грант ўринларига давогарлик қила олмайманми?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!