Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Чемпион_талабалар

Талабаларимиз Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндорлари бўлишди!

▪️Спортнинг оғир атлетика, пара-дзюдо ва бокс бўйича Жаҳон, Осиё чемпионати ва “Токио – 2021” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи халқаро Гран-При мусобақасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт, Самарқанд ва Қарши давлат университетларининг қуйидаги талаба-ёшлари совринли ўринларни эгаллаб, терма жамоага медаллар шодасини тақдим этдилар:

🔘 оғир атлетика бўйича Тошкент шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионати:

Муҳаммадқодир Тоштемиров – 81 кг вазн тоифасида 3 та 🥇медаль,
Оғабек Нафасов – 55 кг вазн тоифасида 3 та 🥈медаль,
Ҳожиакбар Олимов – 81 кг вазн тоифасида 2 та 🥉медаль;

🔘 бокс бўйича Дубай шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати:

Ситора Турдибекова – 57 кг вазн тоифасида 🥇медаль,
Навбаҳор Ҳамидова – 69 кг вазн тоифасида 🥈медаль,
Ситора Шогдарова – 54 кг вазн тоифасида 🥈медаль,
Мавлуда Мавлонова – 75 кг вазн тоифасида 🥈медаль;

🔘 шунингдек, пара-дзюдо бўйича Боку шаҳрида ўтказилган “Токио – 2021” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи халқаро Гран-При мусобақаси:

Парвина Самандарова – 57 кг вазн тоифасида 🥈медаль.

👏👏👏 Спортчи талаба-ёшларимизни ушбу улкан ютуқ билан чин дилдан қутлаймиз! Жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини янада баланд кўтаришингизга тилакдошмиз!

Улашинг: 👉 https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Қонунчилик_янгиликлари
#Талабага_енгиллик

ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди

🔰
Ҳукумат қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔘 Низомга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

✔️ Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

Улашинг: 👉 https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_АБИТУРИЕНТ_2021

2021/2022 ўқув йилига эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки мингта этиб белгиланди

▪️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚠️Қарорга кўра:

— эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилди;

тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлиш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилишлари имконияти яратилди;

— тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга бир йил муддатга берилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.

👉 @eduuz
#Сўраган_эдингиз
#Талабага_енгиллик

Талаба соғлиғи сабабли академик таътил олиш имкониятига эгами?

✔️ Ҳа, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига мувофиқ академик таътил талабаларга қуйидаги касалликлар бўйича тиббий кўрсатмалар асосида берилади. 👆👆👆

Улашинг 👉 @eduuz
Ҳар йили ТДЮУнинг 5 нафар талабаси Гданск университетида таълим олади

▪️Тошкент давлат юридик университети ва Польша Республикасининг Гданск университети ўртасида “Чет элда ўқиш тўғрисида” ва “Талабалар ва ўқитувчиларнинг академик алмашинуви тўғрисида”ги шартномалар имзоланди.

✔️Ушбу шартномаларга кўра ТДЮУ талабалари ва ўқитувчилари Гданск университетида 1 ёки 2 семестр давомида таълим олиши ва тажриба алмашиши мумкин. Ҳужжатларга асосан бир ўқув йилида 5 нафар талаба ва 4 нафар профессор-ўқитувчилар ушбу дастурда ҳеч қандай тўловсиз иштирок этиш имкониятига эга.

Маълумот учун, Польшанинг Гданск университети ва ТДЮУ ўртасида 2019 йилда ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтга қадар қатор қўшма лойиҳалар, Erasmus дастури доирасида алмашинув ва талабалар академик мобиллик дастурлари амалга ошириб келинмоқда.

Бундан ташқари, 2020-2021 ўқув йилида, Гданск университетининг 4 нафар профессор-ўқитувчиси ТДЮУда “Visiting Professor” дастури доирасида тажриба алмашишди.

Манба: ТДЮУ Ахборот хизмати
@eduuz
#Талаба_фикри
#Сўровнома

Термиз давлат университети талабалари орасида сўровнома

🗓 Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи амалга оширилди.

✔️ Ушбу ташриф доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирокида вилоятнинг бир қатор олийгоҳларида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

▪️Сўнгги йилларда олий таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича Термиз давлат университети талабалари фикрини ўрганиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати томонидан сўровнома ўтказилди.

🔘 Унинг натижалари инфографик шаклда тақдим этилмоқда. 👆👆👆

Улашинг 👉 @eduuz