Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
“Ёш қутқарувчи — 2021” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

🔰Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилоят миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда "Ёш Қутқарувчи — 2021" мусобақаси республика босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

▪️Маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқуловнинг самимий табригини етказар экан “Бугун ҳар дақиқа, ҳар сонияда техноген ҳолатлар кўпаймоқда, қутқарувчилар хизматига эҳтиёж ҳар доимгидан ҳам катта. Мана шуни билиб, ҳис қилиб шу касбни танлашга иштиёқи баланд ёшлар-мусобақа иштирокчиларига омад тилаб қоламиз. Халқ дуосини олиб юришдан чарчаманг”, - дейди вазир ўринбосари Ю.Абсоатов.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2558

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН_ФАН_ОЛИМПИАДА_2021

Талабалар ўртасида Республика онлайн фан олимпиадаси ўтказилмоқда

🔘Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ҳамда Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида Республика онлайн фан олимпиадаси ўтказилмоқда.

▪️Жорий йилда ОТМ талабалари ўртасида Республика онлайн фан олимпиадасининг ижодий шаклдаги имтиҳонларини ўтказиш тартиби ҳамда вақти тасдиқланди.

🔹Республика онлайн фан олимпиадаси ҳақидаги сўнгги янгиликларни Марказнинг веб-сайти ва @deveduuz расмий телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин!

Батафсил 👉 https://t.iss.one/deveduuz/249

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Магистратура_Қабул_2021

Тошкент давлат стоматология институтида янги магистратура мутахассислиги очилади

▪️Тошкент давлат стоматология институти Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институт Финляндиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда тиббиёт соҳаси учун менежмент йуналишида кадрларни тайёрлайди.

👨‍🎓 Шу мақсадда, JAMK Амалий фанлар университети экспертлари иштирокида “Соғлиқни сақлашда менежмент” магистратура мутахассислиги қўшма таълим дастури тақдимоти ўтказилди.

✔️ Тақдимотга кўра, таълим жараёни Тошкент давлат стоматология институти негизида, амалиёт жараёни эса Финляндиянинг етакчи даволаш - профилактика муассасаларида ўтказилади.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#ОТМ_маҳаллага_маънавий_устоз

Фарғона политехника институтининг “маҳаллабай” байрам тадбирлари

📌 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиб, аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.

📎 Бу борада олий таълим муассасалари ҳам фаол авангард вазифасини бажармоқда.

🔰 Жумладан, Фарғона политехника институти ташаббуси билан институт яқинида жойлашган 10 та МФЙда яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 13 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказилди. Уларга турли эсдалик совғалари ҳамда пул маблағлари берилди.

▪️Байрам тадбирида тўйболаларнинг ота-она ва яқинлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

✔️ Ушбу тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов ҳамда Фарғона шаҳрининг 4 нафар сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.

⚽️ Байрам тадбирида оммавий ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди.
10 та МФЙ ёшлари ўртасида мини футбол спорт тури бўйича “Ректор кубоги” маҳалла ёшлари ўртасида юқори кайфиятда ўтказилди.

Бундан ташқари ёшлар ўртасида велосипедда сайр қилиш, расм чизиш танлови, фотоселфилар сайллари, стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.

🎉 Ғолибликни қўлга киритган жамоалар институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#ХУШХАБАР

🏆Навоий давлат педагогика институти талабаси оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони

🏋️‍♀️Жорий йилнинг 23 - 31 май кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.

▪️Унда, Навоий давлат педагогика институти талабаси Кумушхон Файзуллаева Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоа ҳисобига 🥇та олтин,🥈та кумуш медаль қўшиб қўйди.

✔️ Даст кўтариш машқида талабамиз 103 кг тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди.

✔️ Шунингдек, силтаб кўтаришда 122 кг натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун: К.Файзуллаева 2018 йили оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасида Ўзбекистон тарихида Жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчидир.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/c/1446333903/400👈