Edu.uz
163K subscribers
19.9K photos
4.25K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қарор ва фармойишлари асосида олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар тўғрисида Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Самарқанд вилояти олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказди. Шунингдек, Вазир олий таълим тизими олдида турган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Биласизми:
Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
👉 ўз хоҳишига биноан;
👉 ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
👉 саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
👉 ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
👉 бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
👉 ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
👉 талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
👉 вафот этганлиги сабабли.

Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.

Тўлиқ маълумот
https://www.lex.uz/docs/3244181#3245762

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Кун_тарихи
21 май (2012 йил)

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ аосан ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Белгиланган талаблар бузилганда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиши ва уни таълим муассасаси раҳбари ёки раҳбар ўринбосарига бериши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​Жаҳон банки Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан халқаро журналистлар тайёрлаш, республикада медиатаълим тизимини яратиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Миллий университет ва Жаҳон тиллари университетида “Журналистика (фаолият турлари бўйича)” таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, “Олий журналистика курслари” бўйича қабул тўхтатилади.
Батафсил: https://uza.uz/oz/documents/zbekiston-zhurnalistika-va-ommaviy-kommunikatsiyalar-univers-24-05-2018
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тўғрисида

👉Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати — 1—15 август, кўриб чиқиш муддати — 10—25 сентябрь.

👉Талабгорлар хорижий тиллар, ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича ўз билим даражасини аниқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида (минтақалар бўйича) махсус тест синовлари топширадилар.

👉Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага грант асосида (бакалавр-стипендиатлар) ва таянч докторантурага (магистр-стипендиатлар) кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади

Батафсил: https://lex.uz/docs/1399382#1399669

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида

👉Ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

Ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉1. кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
👉2. талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
👉3. паспортнинг нусхаси.

Батафсил: https://lex.uz/docs/3244181#3245762

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​​​Расман: Халқаро Пресс клуби раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ Марказ касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Марказ тизимига қуйидаги ташкилотлар киради:
👉 ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармалари;
👉 Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;
👉 Метрологик назорат хизмати;
👉 идоравий касб-ҳунар коллежлари;
👉 нодавлат касб-ҳунар коллежлари.

Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунар таълими жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш ҳам Марказ вазифалари қаторига киритилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
#Биласизми?!
❗️Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин 12 ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади.
(Солиқ кодексининг 375-моддаси)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
#Биласизми?!
Абитуриент тест синовларига қатнашиш куни ва вақтини қандай билиб олади?

👉 Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди. Абитуриент тест синовига қатнашиш вақти ва кунини Давлат тест марказининг расмий веб-сайти https://dtm.uz орқали ҳам билиб олиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Ўзбекистон Миллий университетида Хитойнинг Гонг-Конг университети қошидаги профессионал ва олий таълимдан кейинги таълим олий мактаби билан ҳамкорликда «Бир макон бир йўл лойиҳаси инвестиция имкониятларини тадбиқ этиш» мавзусида конферинция бўлиб ўтди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
Masofaviy ta’limni yo‘lga qo‘yishdagi tashkiliy jarayonlar qanday amalga oshiriladi?

O‘zbekiston Respublika Oliy va O‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2018 yil 21 mayda “Maxsus sirtqi ta’limda o‘quv jarayonini elektron ta’lim resurslari asosida qo‘llab-quvvatlashni tashkil etish to‘g‘risida”gi 447-sonli buyrug‘iga asosan yangi o‘quv yilidan boshlab pedagogika yo‘nalishidagi maxsus sirtqi bo‘lim talabalari o‘quv jarayonini tashkil etishda masofadan turib mustaqil ta’lim olishi belgilangan.
O‘zbekistonda elektron ta’limni ilk bor oliy ta’lim tizimida amaliyotga joriy qilinishi rasman e’lon qilindi. Elektron darslarni tashkil etish bilan bog‘liq jarayonlar oliy ta’lim tizimi amaliyotida ilk bor qo‘llanilayotgani sababli, tizimni yo‘lga qo‘yish bilan bog‘liq qator savollar paydo bo‘lishi tabiiy.
Xo‘sh elektron ta’limni yo‘lga qo‘yishdagi tashkiliy jarayonlar qanday amalga oshiriladi?
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
Масофавий таълимни йўлга қўйиш қандай амалга оширилади?
Батафсил: https://e-edu.uz/masofaviy-talimni-yolga-qoyishdagi-tashkiliy-jarayonlar-qanday-amalga-oshiriladi/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
3 июнь (2014 йил)
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади.

Шунингдек низом билан олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхати белгилаб берилган.
Хусусан,
Мудофаа вазирлиги:
👉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси;
👉 Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
👉 Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
👉 Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти;
👉 Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети;
Ички ишлар вазирлиги:
👉 Ички ишлар вазирлиги Академияси;
👉 Ҳарбий-техника институти;
👉 Ёнғин хавфсизлиги институти.
Миллий хавфсизлик хизмати:
👉 Миллий хавфсизлик хизмати институти.
Давлат божхона қўмитаси:
👉 Олий ҳарбий божхона институти.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
​​O‘zbekistonda ijtimoiy xarajatlarning 58,7 foizi ta’limga ajratildi

O‘zbekiston Davlat byudjetining ijtimoiy ta’minot xarajatlari tarkibidan 2017 yil hamda 2018 yilning birinchi choragi natijalariga ko‘ra, ta’lim tizimi uchun uchun 58,7 foizi, sog‘liqni saqlash sohasi uchun 26,9 foizi miqdorida mablag‘ sarflandi.

Bu haqda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi axborot xizmati ma’lum qilmoqda.

Qonunchilik palatasining bo‘lib o‘tgan navbatdagi majlisida deputatlar O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan taqdim etilgan O‘zbekiston Respublikasi Davlat byudjetining va davlat maqsadli jamg‘armalari byudjetlarining 2017 yilgi hamda 2018 yilning birinchi choragidagi ijrosi to‘g‘risidagi hisobotlarni ko‘rib chiqdilar.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида махсус сиртқи бўлими талабалари учун дарслар масофадан туриб онлайн тарзда ўқитилади.