Edu.uz
161K subscribers
19.9K photos
4.27K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#5_ТАШАББУС_2021

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасидаги очиқ мулоқотда.

⚡️«Олий таълим муассасасига ўқишга киришда абитуриентлар Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтишади. Мен истайманки, талабалар ўқишни битираётганда ҳам Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтиши керак» — A.Тошқулов

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#5_ТAШAББУС_2021

Ҳозиргача қайси ОТМда “online” таълимга ўтилган бўлса, ўқув йили охиригача талабалар қайта чақирилмайдиА.Тошқулов

⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ОТМнинг “online” таълимга ўтишидаги турли ёндашувлар бўйича ўз муносабатини билдирди.

ОТМда пандемия муносабати билан “online” таълимга ўтиш турлича бўлмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

Бизни кузатишда давом этинг 👇https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Якуний имтиҳонлар ва БМИ ҳимояларини аудиторияда ўтказиш танлови 1-ўринда турибди — А.Холиқов

▪️ОТМларда якуний имтиҳонлар ва БМИ ҳимояларининг сифатли бўлиши, талабанинг ҳам, ОТМнинг ҳам рози бўлиши учун уларнинг онлайн эмас, аудиторияда ўтказилгани маъқул. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов Xpress.uz га берган интервюсида маълум қилди.

Aгар ҳудуддаги коронавирус вазияти имкон бермаса, ўша ҳудуддаги ОТМ якуний имтиҳонлари ва БМИ ҳимояларини онлайн ўтказса бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#БИЛАСИЗМИ

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш учун аризалар электрон шаклда қабул қилинмоқда

📌 Ҳукумат (13.04.2021 й., 209-сон) қарорига кўра,

🗓 жорий йилнинг 1 майидан бошлаб:

✔️ IELTS, TOEFL, GMAT, GRЕ, SAT;

🗓 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб:

✔️ CAE, CPE, BEC, Test DAF, Goethe-Zertifikat, DELF/DALF, TCF, DELE/SIELE, CELI/CILS/AIL, ТYS, TOPIK I-II, JLPT, НSK, ALPT/APT/E-TOAFL/ACTFL, TORFL/ ТРКИ халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

📎 Имтиҳондан муваффақиятли ўтган ёшларнинг аризалари электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинмоқда.

Батафсил 👉 https://www.lex.uz/docs/5370812

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

Бизни кузатиб боринг: 👇👇👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Абдуқодир Тошқулов магистратурага қабулдаги ўзгаришлар, таълим сифати ва ОАВга «ёпилиб олгани» ҳақида

Тошкент шаҳрида «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

👉 Батафсил ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​“Минг кишилик ошларимиз бор экан, ОТМларга имтиҳонсиз қабул тизимини жорий қилиб бўлмайди” – Абдуқодир Тошқулов

Тошкент Беш ташаббус ҳаракати иккинчи кунида ҳам ҳукумат вакиллари билан учаршувлар ўтказилиши давом этмоқда. Хусусан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Унда йиғилганларнинг асосий қисми талаба ёшлардан иборат бўлиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилишди.

Тадбир давомида иштирокчилардан бири ОТМларга имтиҳонсиз қабул тизимини жорий қилиш таклифини илгари суриб, хориждаги аксарият олийгоҳларда талабалар ўқув жараёнида саралаб олиниши мисол қилиб келтирди.

– “Маълумки, хориждаги ОТМларда қабул осон, битириш қийин. Бизда эса кўпчиликка бунинг акси – ўқишга кириш қийин, битириш осондек туюлади. Хориждагидек тартиб амал қилишини мен ҳам хоҳлайман. Лекин битта масала: бизда бу ўзбекчилик-да, 300дан 1000 кишигача ошларимиз бор экан, талабани ўқишдан четлатиб бўлмайди, менимча. Гапимнинг маъносини тушундингиз деб ўйлайман. Лекин бу сизнинг таклифингиз бўлмайди дегани эмас. Биз шунга қараб интиляпмиз.

Қайси ОТМда шаффоф муҳит бўлса, гуруҳда яхши ўқиган талаба кейинги курсга ўтиб, ўқимагани курсдан қолса, ана ўша ерда буни жорий қилса бўлади.

Мен вазир сифатида ҳозир яна бир таклиф билан чиқяпман. Талабаларни ўқишга қабул қилишда ДТМ имтиҳон қилади, тўғрими?! Менинг таклифим, битираётганида ҳам давлат аттестацияларини ДТМ ўтказсин. Бу ўқитувчини ҳам ишлашга мажбур қилади.

Лекин, ҳозирча бу бизга тўғри келмайди. Сабаби боя айтганимдек “бизда ошларимиз бор” деган жумла замирида жуда катта маъно бор”,
деди вазир.

#5ташаббусҳаракати #движение5инициатив
​​“Перевод”да нима ўзгаришлар бўлади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёшлар билан учрашувда ўқишни кўчириш масаласида бўладиган ўзгаришлар ҳақида айрим маълумотларни айтиб ўтди. Жумладан, соҳадаги коррупциянинг олдини олиш мақсадида:

Биринчидан, хориждан ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган имтиҳонда Давлат тест маркази томонидан тест олинадиган бўлди.

Илгари Олий таълим вазирлигининг баъзаси орқали тест қилинарди ва бу ишончсизликка сабаб бўларди. Бундан мақсад - янада шаффофликни таъминлаш.

Иккинчидан, ўқиши кўчирилаётган йўналишдаги ўтиш бали қўйилади, оддий контракт учун 4 баллик шкала ҳам бўлади, супер-контрактлар ҳам уларга амал қилади.

Илгари хориждан кўчиришда деярли барча йўналишларда 56 балл талаби қўйиларди. Саноқли йўналишлардагина 100 ёки бошқа баллар белгиланарди. Бу эса кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўларди. Кимлардир қийналиб, 140-150 балл билан ўқишга кирардию, кимлардир қўшни давлатга ёки бориб, ёки бормай, 56 балл билан иккинчи курсдан талаба бўларди. Яъни мақсад хорижда илм ва таълим олиш эмас, шунчаки кейинги йили ўқишни кўчириш эди. Кўплаб фирмаларнинг ваъдаларига ишониб, алданиб қолганлар ҳам жуда кўп.

Хориждан ўқишни кўчиришга оид кўп бора гапирган инсон сифатида иккала ўзгаришни ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман!


👉 @xushnudbek 👈
🇺🇿 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Урганч давлат университетида

🏛 2021
йил 24 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Урганч давлат университетида бўлди.

✔️ Учрашув аввалида, вазир А.Тошқулов университет талабалари билан кўришиб, улар билан самимий суҳбат қурди. Жумладан, талабаларнинг мамлакатимизда чет тилларини ривожлантириш бўйича қилинаётган ислоҳотлар борасидаги фикрларига қулоқ тутди. Шунингдек, вазир талабаларни яратилаётган барча имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда қунт билан билим олишга чақириб, ўзининг тавсияларини берди.

🔹Қисқа учрашув давомида, вазир университетда талабаларга яратилган шарт-шароитлар, талабалар турар-жойи билан таъминланганлик даражаси, шунингдек, 2021–2022 йилларда янги қурилиши режалаштирилаётган 2 минг ўринли ўқув-биноси ҳамда капитал реконструкция қилиниши мўлжалланган 600 ўринли талабалар турар-жойининг қурилиш режалари билан танишди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🇷🇺 Министр высшего и среднего специального образования в Ургенчском государственном университете


🏛 24 мая 2021 года министр высшего и среднего специального образования Абдукодир Ташкулов посетил Ургенчский государственный университет.

✔️ В начале встречи министр А.Ташкулов встретился со студентами университета и побеседовал с ними. В частности, он выслушал мнения студентов о проводимых реформах в развитии процесса обучения иностранных языков в нашей стране. Министр также призвал студентов приложить больше усилий, больше динамизма, грамотно используя все созданные условия, и дал по этому поводу свои рекомендации.

🔹 Министр ознакомился с условиями, созданными для студентов в университете, уровнем обеспеченности студенческим жильем, а также планами строительства нового учебного корпуса, рассчитанного на 2000 мест, и общежития, рассчитанного на 600 мест с капитальной реконструкцией в 2021-2022 годах.

Следите за нашими новостями:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🇬🇧 The minister of higher and secondary specialized education visited the Urgench State University


🏛 On May 24, 2021, the minister of higher and secondary special education Abdukodir Tashkulov visited the Urgench State University.

✔️ At the beginning, minister A.Tashkulov met with university students and talked to them on the hottest issues of the day. He listened to the opinions of students about the ongoing reforms in the field of teaching foreign languages in our country. The minister also called on students to undertake more efforts, show more dynamism, ably using all the available conditions, and then gave his relevant recommendations.

🔹 The minister got acquainted with the conditions created for students at the university, the level of student accommodation, as well as current plans for the construction of a new academic building for 2,000 places and a student dormitory for 600 places envisaged for 2021-2022.

Follow our news at:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 ОТМ ўртасидаги ҳамкорлик асосида талаба ўқишни маълум бир фан йўналиши бўйича хоҳлаган таълим муассасасида давом эттириши мумкин бўлади

🎙 “... 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб барча ОТМ кредит-модуль тизимида ўқув жараёнларини бошлашади. Кредит-модуль тизимида академик мобиллик деган тушунча бор. Академик мобиллик ОТМ талабаларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки хориждаги ОТМда таҳсил олиш имкониятини беради”, — дея маълумот берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош мутахассиси Вохиджон Зайниддинов Xpress.uz' га берган ўз интервьюсида.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Вазир_ва_ёшлар_учрашуви

🇺🇿 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Беруний тумани ёшлари билан учрашди

Ёшларга оид давлат сиёсатига нисбатан ижобий муносабатни янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар билан учрашувлар самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида ёшлар ва илмий жамоатчилик билан учрашув ташкил этилди.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

———

🇷🇺 Министр высшего и среднего специального образования встретился с молодежью Берунийского района

В целях дальнейшего укрепления позитивного имиджа к государственной молодежной политики и повышения эффективности встреч с молодежью в Берунийском районе Республики Каракалпакстана была организована встреча с учащимися и научным сообществом, в котором принял участие министр высшего и среднего специального образования Абдукодир Ташкулов.

Продолжайте следить за нашими новостями:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

———

🇬🇧 The minister of higher and secondary specialized education met the youth of the Beruniy region

In order to strengthen the positive image of the state youth policy and increase the effectiveness of meetings with young people, the Beruni district the Republic of Karakalpakstan hosted a meeting with students and the academic community, in which took part the minister of higher and secondary specialized education Abdukodir Tashkulov.

Continue to follow our news at:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#ЭЪЛОН

🇺🇿 Ўзбекистон ва Россия нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари Бухорои шарифда йиғилишади

🗓 Шу йилнинг 26 май куни Бухоро шаҳридаги “Сахид Зарафшон” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг учинчи минтақалараро конференцияси ташкил этилади.

✔️ Мазкур конференция доирасидаги тадбирларда Россия Федерацияси Президенти Администрацияси, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, Маориф вазирлиги масъул раҳбарлари ва 20 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорларининг иштирок этиши кўзда тутилган.

Батафсил 👉 https://edu.uz/uz/news/view/2552

———

🇷🇺 В «обители знаний» Бухаре соберутся ректора известных ВУЗов Узбекистана и России

🗓 26 мая т.г. в гостинице «Сахид Зарафшан» в Бухаре пройдет Межрегиональная конференция ректоров высших учебных заведений Узбекистана и России.

✔️ В рамках этой конференции ожидается участие ответственных руководителей Администрации Президента Российской Федерации, Министерства науки и высшего образования Российской Федерации, Министерства просвещения и ректора более 20 вузов.

Подробно 👉 https://edu.uz/ru/news/view/2552

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
🇺🇿 Вазир Қорақалпоғистондаги ОТМ раҳбарлари билан учрашди

Самимий ва очиқ тарзда ўтган мулоқот давомида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, тизимда коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, шунингдек, республикада фаолият юритаётган филиалларни босқичма-босқич алоҳида ОТМларга айлантириш масалалари тўғрисида фикр алмашилди.

Вазир А.Тошқулов янги 2021-2022 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берди.
___

🇷🇺 Министр встретился с руководителями вузов Каракалпакстана

В ходе диалога
в открытом формате стороны обменялись мнениями о проводимых реформах в системе высшего образования, в частности, работе, направленной на предотвращение и противодействие коррупции в этой системе, а также постепенном преобразовании филиалов республики в отдельные ВУЗы.

Министр А.Ташкулов дал поручения по тщательной подготовке к предстоящему 2021-2022 учебному году.

Бизни кузатишда давом этинг:
https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j