🌐 Ўзбекистон ва Россия: олий таълимда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
📌 Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги вакиллари, юртимизда филиал очиш ташаббусини билдирган Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тиббиёт институти, Москва давлат геодезия ва картография университети ҳамда А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университетлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувда Бухоро шаҳрида икки давлат ректорларининг учинчи минтақавий конференциясини ташкил этиш, Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия иккинчи таълими форумини ўтказишга тайёргарлик кўришга доир барча ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
✍️ Музокаралар якунида Ўзбекистонда янги филиал очишда, аввало мавжуд бўлмаган таълим йўналишларда ўқитишни ташкил этиш, иқтисодиёт ва бизнесда эҳтиёж юқори бўлган йўналишларда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Россиялик ҳамкорларнинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда юртимизда жами 25 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шулардан 12 таси Россия Федерациясига тегишли.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube

Telegraph
РАСМЛАР 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат топширдингизми?
Талабалар ва ОТМларда фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганишга бағишланган “Илҳом” мукофоти ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
❇️ Танлов ғолиблари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади:
1️⃣-ўрин – “Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин – 30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин – 15 млн. сўм пул мукофоти.
❗️Танлов 2 босқичда ўтказилади.
⏳ Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 11 мартдаги буйруғи билан Сухраб Фарманович Маматов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Сухраб Маматов 1979 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти (2000 йил), Тошкент давлат аграр университети (2002 йил) ва Тошкент давлат техника уневерситети
(2006 йил)ни тамомлаган.
Иқтисодиёт фанлари номзоди.
Шу кунга қадар “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ директорининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳда бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф-сонли фармойиши билан бугун юртимизда “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бугун эрта тонгдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасаларида халқимизга хос бўлган қадрият – ҳашар ишлари кўтаринки руҳда бошланди.
Профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан таълим муассасалари ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлик ҳовлисида жамоа томонидан ҳашар ўтказилиб, дарахтларнинг таги тозаланди, уларга шакл берилиб, оқланди, ариқлар тозаланди. Ҳашар ишлари вазирлик ҳудудида олиб борилди. Ҳашар иштирокчилари учун вазирлик ҳовлисида ош ташкил этилди.
Олий таълим тизимида умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

Олий таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди
📌 Aйни дамда Хоразм вилоятида қор ёғиб турганлиги сабаб ТТА Урганч филиалида ҳашар бинонинг ички қисмида олиб борилмоқда. Шунингдек, барча профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларга қулайлик яратиш мақсадида бино атрофи ва кириш қисмлари қордан тозаланди.
📌 Жиззах давлат педагогика институти жамоаси ҳамда талаба-ёшлар таълим муассасаси жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудларни тартибга келтирдилар, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилди.
📌 Тошкент молия институтида ўтказилган ҳашарда институтнинг ишчи-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда кўнгилли талаба-ёшлар иштирок этди. Институт ҳудуди супурилиб, ариқлар тозаланди, ўқув аудиториялари ҳамда кутубхоналар тартибга келтирилди.
📌 Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари институт ҳовлисидаги очиқ майдонлар, ўқув бинолари, кутубхоналар ва талабалар турар жойларида ўтказилган ҳашар ишларида қатнашдилар.
📌 Бухоро давлат университетида ўзаро ҳамжиҳатлик, иноқлик асосида ташкил этилган тадбир натижасида университет ҳовлиси, хизмат хоналари озода, шинам ва обод ҳолга келтирилди. Университет ҳудуди бўйлаб мевали ҳамда манзарали 300 дона дарахт кўчатлари экилди.
📌 Эълон қилинган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Жиззах политехника институти жамоаси томонидан ҳам ҳашар фаоллик билан ташкил этилиб, институтнинг барча ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилди.
📌 Андижон давлат университети ҳудудидаги 4800 туп кўчат ва дарахтларга баҳорий ишлов берилиб, оқланди. Умумий 8.4 гектардан ортиқ майдон ва йўлаклар, ариқлар тозаланди. Барча факультет ўқитувчи-профессорлари ўзларига бириктирилган жойларга мевали ва манзарали дарахт экишди.
📌 Шунингдек, бугун республикамиз бўйлаб барча ОТМларда “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

#Hashar foto lavha 👇
#Муносабат
📌 Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг Устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эътибор қаратди.
‼️ Ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.
⚠️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади.
✔️ Жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларимизга миннатдорчилик билдирамиз ва бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилинишини маълум қиламиз.

Италия саноатининг конфедерацияси “Конфиндустрия” ва Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети ҳамкорлигида Конфиндустриянинг Ўзбекистондаги маркази ташкил этилди.
👉https://youtu.be/uEZzDPWGGfM
👉https://youtu.be/uEZzDPWGGfM
YouTube
Turin politexnika universitetida CONFINDUSTRIA UZBEKISTAN ochilish marosimi o‘tkazildi
Odatda, CONFINDUSTRIA nomi bilan mashhur bo’lgan Italiya sanoatining umumiy konfederatsiyasi – Italiya ish beruvchilar federatsiyasi va Milliy savdo palatasi...
#Муносабат
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти
📌 2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.
❗️Мусобақада Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети жамоаси ўзаро баҳс олиб борган. Ўйиннинг иккинчи тайми тугашига бир дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ва ўша вазиятда икки футболчи-талаба тортишиб қолган. Футболчиларининг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган ва оқибатда тортишув кенгайган.
‼️ Ҳакамлар томонидан ўйин тўхтатилиб, институт хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. Ўйинчилар бир-биридан узр сўраб, ўзаро келишиб олган.
⚡️ Ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли баҳс-мунозаралар жараёнида аслида талаба-ёшлар ўртасида бўлган ўзаро тортишув моҳиятидан узоқлашиб, оммани чалғитувчи нотўғри талқин, хато маълумотлар юзага келди.
✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди, мусобақани ўтказишга масъул бўлган раҳбар-ходимлар ҳамда иштирокчи-талабаларнинг ҳаракатига баҳо берилди.
⚠️ Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади.
✅ Ушбу ҳолат шу куннинг ўзида Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида муҳокама қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари билан учрашди
📌 Дастлаб, Чиноз туманидаги 13-сон умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда вазир ўқувчи-ёшларга олий таълимга қамровнинг йилдан йилга оширилаётгани, янгидан-янги маҳаллий, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилаётгани, қолаверса, ўқишга киришда абитуриентларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумот берди.
🔰 Тумандаги 20-, 43- ва 36-сон умумтаълим мактаблари педагоглари ва битирувчилари билан учрашувлар ҳам очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, конструктив таклифларга бой бўлди.
📚 Учрашув давомида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг фаоллиги ва ўқишга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат китоблар тўплами, шахмат ва шашка ҳамда стол тенниси жамланмаси совға қилинди.
🎓 Вазир ўқувчилар билан суҳбатлашар экан, уларни айни шижоатга тўлган ёшлик чоғида кўпроқ билим олиш, хорижий тиллар ва замонавий касбларни танлашга чақирди. Бугун сиз билан мактабда кўришиб турибмиз, умид қиламанки, кейинги йил сиз билан учрашувимиз олий таълим муассасаларининг аудиторияларида бўлиб ўтади, дея хайрлашди вазир битирувчилар билан.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, ушбу жараёнларни тизимли давом эттириш мақсадида пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари томонидан учрашувлар ташкил этилади. Бу каби учрашувларда иқтидорли ёшларни саралаш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 16 мартдаги буйруғи билан Элёр Хакимович Ибрагимов Қарши давлат университетининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Элёр Ибрагимов 1988 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Қарши давлат университети (2011 йил), Ўзбекистон Миллий университети (2013 йил)ни тамомлаган.
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
👉Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали директори лавозимида ишлаган.