Edu.uz
143K subscribers
21.3K photos
4.59K videos
232 files
12.5K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
🌐 Ўзбекистон ва Беларусь: Олий таълим тизимида ўзаро ишончли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида келишувлар амалга оширилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.

📌 Делегация аъзолари ва юртимиздаги ОТМларнинг ректор ва проректорлари иштирок этган учрашувда илмий тадқиқотлар ва малака ошириш тизимида интеграцияни кучайтириш, Ўзбекистон ва Беларусь ОТМлари ректорлари форумини ўтказиш, Беларусь олий ўқув юртларида ўзбекистонлик докторантлар ва аспирантлар учун грантлар жорий этиш масалаларида музокаралар олиб борилди.

✍️ Натижаларга кўра, Ўзбекистон ва Беларусь Республикасининг 10 та олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш тўғрисида меморандумлар имзоланди.

📎 Айни вақтда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти фаолият юритади, 38 та маҳаллий ОТМда Беларуснинг 17 та нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда қўшма дастурларда (double degree) 56 та бакалавриат таълим йўналиши ва 18 та магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим вазирлиги делегацияларининг учрашувидан

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​✍🏻 Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги Битимни амалга ошириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси” имзоланди

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан комиссия аъзоси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирок этди.

Хусусан, вазир ўз нутқида Беларусь Республикаси билан сўнгги йилларда нафақат савдо-иқтисодий соҳада, балки олий ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини мамнуният билан эътироф этди.

📌 Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Беларусь Республикаси Таълим вазири томонидан “Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги Битимни амалга ошириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси” имзоланди.

👉 Томонлар ушбу ҳужжат кейинги 5 йил давомида икки давлат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқишига ишонч билдирдилар.

🗓 Олдинроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь Таълим вазири И.В.Карпенко бошчилигидаги Беларусь олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Эътироф

Вазирлик ходими «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган бир гуруҳ хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамолдинова Одинахон Расуловна ҳам бор.

Вазирлик жамоаси Одина Жамолдиновани ушбу юксак эътироф билан чин дилдан қутлайди!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​8 март муносабати билан ректор, профессор-ўқитувчилар ва талабалардан бир гуруҳи тақдирланди

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог-ходимлари ҳамда талабаларнинг 12 нафари юртимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Атаниязова Орал Аминовна
- Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Ходжаева Раъно Умаровна
- Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Шарқ мамлакатлари адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Агзамходжаева Мунира Шарахматовна
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «International House-Tashkent» академик лицейи математика фани ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан

Хусейнова Абира Амановна
- Бухоро давлат тиббиёт институтининг ижтимоий фанлар кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

Маннапова Мамурахон - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ўсимликшунослик, соя ва мойли экинлар кафедраси доценти, Андижон вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Юнусова Гуландом Самиевна
- Бухоро муҳандислик-технология институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, Бухоро вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Убайдуллаева Севара Абдуллаевна
- Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Хасанова Лола Эмильевна - Тошкент давлат стоматология институтининг малака ошириш факультети декани

«Соғлом турмуш» медали билан

Солиева Феруза Қохромоновна
- Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейи директори, Жиззах вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Шокирова Гулрухбону Бехзод қизи
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич талабаси

«Шуҳрат» медали билан

Мустанова Шахноза Рустамовна
- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Шербобоева Гулрух Бахтиёровна - Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари, Қашқадарё вилояти

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Олий таълим янгиликлари: Беларусь ОТМлари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида биргаликдаги шартнома ва меморандумлар имзолаш жараёни давом этмоқда

📌 Беларус Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Иномжон Мажидов бошчилигида ўтказилган музокаралар натижасида Беларусь Миллий техника университети ҳамда Республика касб-ҳунар таълими институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, янги ўқув йилидан ЎзМУда “Лазер физикаси”, “Материалшунослик ва материаллар технологияси” (тармоқлар бўйича) ҳамда “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси” йўналишларда 2+2 қўшма таълим дастурига талабалар қабул қилинади.

📌 Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Юрий Белых ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга қаратилган меморандум имзоланди.

📌 Навоий давлат педагогика институтида Полоцк давлат университети вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда илмий тадқиқот йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси тузилди. Жорий ўқув йилида институтда “Амалий психология”, “Рус тили чет тили сифатида” каби йўналишларда қўшма таълим (2+2) дастури йўлга қўйилган.

📌 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Тасвирий санъат” кафедраси қошида “Бадиий кулолчилик” тўгараги очилди. Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тўгаракда талабалар кулолчилик дастгоҳи ёрдамида лойдан турли хил буюмлар, яъни, товоқ, гулдон, лаган, пиёла ва бошқа буюмларни ясашмоқда.

📌 И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари учун “Шўртан газ кимё мажмуаси”да сайёр машғулотлар ўтказилмоқда. “Ўзбекнефтгаз”AЖ бўлинмаларида ишлаб чиқариш шароитида ўтказилаётган сайёр ўқув машғулотларида амалиёт ўташ, соҳа корхоналарида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда биргаликда илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни ошириш режалаштирилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 5 мартдаги буйруғи билан Фаррух Атхамович Мирбабаев Қарши давлат университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Фаррух Мирбабаев 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 2 мингтага етказилади, муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни маҳалий ҳокимият органлари ва давлат ОТМлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори эълон қилинди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган эди.

Қарорга мувофиқ, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМларига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

👉 молиявий барқарор давлат ОТМлари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Қарорга кўра, бир ой муддатда бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улушини камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин“Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube