Edu.uz
160K subscribers
19.9K photos
4.29K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Танлов

Муносиблар тақдирланди

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида икки йилдан буён талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ўтказиб келинмоқда.

🏛 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида танловнинг бу йилги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔰 Ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятлар алоҳида тилга олинди. Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирлар орқали иқтидорли, изланувчан ва тадқиқотчи талабалар ҳар доим қўллаб-қуватланиши таъкидланди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилги танловга талабалар ва ёш тадқиқотчилардан 500 дан ортиқ илмий мақола келиб тушган. Экспертлар хулосаси асосида шулардан 44 та энг яхши мақола танланди ва булар асосида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли иккинчи китоб чоп этилди.

👉 Эътиборлиси, мазкур китоб Олий аттестация комиссияси эътироф этган илмий нашрлар қаторига киритилди.

Тадбирда танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг сертификати, китоблар тўплами ҳамда планшет билан ҳам тақдирланди. Шунингдек, китобдаги соҳалар бўйича 10 та энг яхши мақола аниқланиб, муаллифларга Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан пул мукофоти берилди.

✔️Талаба-ёшларни рағбатлантириш, қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашувчи мазкур танлов уларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇
👇👇
OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
​​#Халқаро ҳамкорлик

🇺🇿 🤝 🇷🇺

Ўзбекистон-Россия ОТМлари: ҳамкорликнинг янги босқичи

🏛 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг халқаро даражадаги дастлабки учрашуви Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтди.

Унда томонлар олий таълим соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик алоқалари ҳамда қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

👉 Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда жами 25 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шундан 12 таси Россия Федерациясиникидир.

Мулоқот давомида уларнинг сонини янада кўпайтириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб ўтилди.

📌 Маълумотларга кўра, бугунда 28 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба турли йўналишларда Россия Федерациясининг кўплаб шаҳарларида таҳсил олишмоқда. Вазир музокараларда ана шу ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ҳамкорликдаги лойиҳаларга жалб қилиш масаласини ҳам кўтарди.

🤝 Шунингдек, шу йилнинг 2-чорагида Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференциясини ўтказиш, Иккинчи Ўзбекистон-Россия таълим форумига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш масалалари бўйича ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди. Якунда мазкур нуфузли тадбирларни ўтказилиш тартиби, кўриладиган масалалар ва муддати бўйича келишиб олинди.

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇
👇👇
OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

👉 Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Жараён

Вазир ўринбосари Фарғона вилоятидаги ОТМлар ва академик лицейларнинг моддий-техник ҳолатини ўрганди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов жорий йил 28-29 январи кунлари Фарғона вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари ва улар ҳузуридаги академик лицейларнинг моддий техник базаси ҳолатини ўрганди.

Вазир ўринбосари дастлаб Фарғона давлат университети ва унинг ҳузуридаги академик лицейда бўлиб, ўқув жараёнлари, лицей ўқувчиларига яратилган имкониятлар, ўқув бинолари ва талабалар турар жойида ёшларга яратилган шароитлар билан танишди.

Ўрганиш давомида университет талабалар турар жойида иссиқлик таъминоти етарли даражада эмаслиги, ертўлада санитария талабларига риоя қилинмагани маълум бўлди. Аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, Фарғона политехника институти ҳузуридаги академик лицейи турар жойининг иситиш тизими, ертўла қисми талаб даражасида эмаслиги, муассаса ҳудудида ичимлик суви беҳуда оқиб ётганлигига масъуллар эътибори қаратилиб, ушбу муаммоларни тез орада бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

Академик лицейи жамоаси томонидан билдирган таклифлар асосида муассасанинг иситиш қозонларини янгилаш, компьютер синфини харид қилиш учун институт ҳисобидан маблағ ажратилишига келишиб олинди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_maktab_hamkorligi

Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда унинг қошидаги Конфуций институти ташаббусида Ургут туманидаги 41-сон мактабда "Хитой тили ва маданияти маркази" билан биргаликда олти туркумга мансуб 2000 га яқин нодир китоблар жамланган кутубхона ташкил этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Танлов

🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

📌 Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда [email protected] электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Афғонистонлик талабаларнинг Тошкентдаги ўқиши қизғин ўтмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорликда афғонистонлик хотин-қизларнинг Ўзбекистонда таҳсил олиши учун махсус грантлар ажратилган эди.

Лойиҳага кўра, 50 нафар аёлга Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таълим олиш имконияти берилади.

Грант ғолиблари орасидан 10 нафар афғонистонлик хотин-қиз Тошкент давлат аграр университети талабасига айланган.

Афғонистонлик талабалар катта иштиёқ билан ўзбек тилини ўрганишмоқда. Уларнинг қизиқишларига қараб тўгараклар, спорт машғулотлари олиб борилмоқда, маданий-маърифий тадбирлар, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурциялари ташкил этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь, жума куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

- Бугун бу ерга келишимдан мақсад - муқаддас динимизнинг эзгулик, инсонпарварлик дини эканини, маънавиятга, илмга ундашини, ота-боболаримиз бунга беқиёс ҳисса қўшганини тасдиқловчи илмий натижаларни кўриш ва янги тадқиқотларга замин яратиш. Ҳозир маҳобатли бино қуриш осон бўлиб қолди. Мана, боболаримизга муносиб бино қурдик. Энди боболаримизга муносиб илмий муҳит яратишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ёш авлодда ғурур, ғайрат уйғотиб, янги тараққиёт даврига ундаши қайд этилди.

- Юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўп. Лекин тан олиш керак, бу катта манбани чуқур ўрганмадик. Шунинг учун бу марказ қандай буюк эллигимизни яна бир бор илмий асослаб, халқчил тушунтириб берадиган бўлиши керак. Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда руҳий куч, руҳий ишонч пайдо бўлиши керак, - дея таъкидлади Президент.

👉 Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/4115

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#O'ZBEKISTON24

Ахборот 24 | Олий таълимда илмий мақолалар танлови

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ниятларингиз хайрли ва позитив бўлсин.

Каналимизни кузатиб
боринг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона политехника институтида бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g