Edu.uz
138K subscribers
22.2K photos
4.78K videos
232 files
12.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини:

кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, МУСТАҚИЛ РАВИШДА ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
(ПҚ-3775-сон, 05.06.2018 й.)

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#OTM_янгиликлари

Венгрия университети билан ҳамкорликда геоинформатика бўйича халқаро GI 2021 конференцияси ўтказилади

Халқаро конференция 2021 йил 27 январь соат 13:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Венгриянинг Обуда университети ҳамкорлигида ўтказилади.

Халқаро конференция Zoom платформаси орқали ташкил ўтилади. Унда иштирок этиш - бепул.

📋 конференция дастури 👉 https://bit.ly/3oaZ6jr
📄 пресс-релиз (ўзбек) 👉 https://bit.ly/2YapY8r
📄 пресс-релиз (инглиз) 👉 https://bit.ly/3iKzSHf
📄 пресс-релиз (рус) 👉 https://bit.ly/3c9ykFt

👉Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/2XsGjFc

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Жараён

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларининг умумий сони 131 та бўлиб, шундан 25 тасини хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил қилади.

Жумладан, Ўзбекистон ва Россияда фан ва таълим соҳасида интеграцион жараёнларни амалга ошириш доирасида республикамизда Россия ОТМларининг 12 та филиали фаолият кўрсатмоқда, Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали эса фаолияти 25 ёшга тўлган дастлабки муассасалардан биридир.

2021 йил 25 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х.Тошқулов мазкур университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишиб, талабалари билан учрашди.

Бугунги кунда филиалда 2 та факультет, 6 та кафедра томонидан 5 та таълим йўналиши ва 4 та магистратура мутахассислиги бўйича минг нафарга яқин бакалавр ва магистр кадрлар тайёрланмоқда.

Филиалда «РЭУ#COWORKING» маркази мавжуд бўлиб, унда филиалнинг инкубация маркази ва IT Park муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Учрашувда талабалар мунтазам ташкил этилиб келинаётган қизиқарли тадбирлар ҳақида, ўзларининг таассуротларга бой талабалик ҳаёти тўғрисида сўзлаб бериш билан бирга ўз таклифларини билдирдилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Академик_лицейлар

Жиззах давлат педагогика институти академик лицейида «Профессор соати» бошланди

«Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ Жиззах давлат педагогика институтининг тажрибали профессор – ўқитувчилари томонидан институт академик лицей ўқувчилари учун “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

«Профессор соaтлaри» аниқ, табиий ва ижтимоий -гуманитар фанлар ҳамда хорижий тиллардан олиб борилмоқда. Институт ва академик лицейи хорижий тиллари кафедраси ҳамкорлигида академик лицейнинг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили фанидан “Brilliant minds” олимпиадаси ташкил этилди. Олимпиада уч босқичда ўтказилиб, жорий йил 24 январь куни ўтказилган саралаш босқичида 500 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Шунингдек, институт ва лицей педагоглари ҳамкорлигида академик лицей ўқувчиларини олий таълимга тайёрлаш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида бошқа фанлардан ҳам олимпиадалар ташкил этилмоқда.

Фан олимпиадаларида юқори натижаларни кўрсатган ўқувчилар ва уларнинг устозлари Жиззах давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантирилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон ОТМлари ва Россия ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили А.А.Сазонов ва «ФОРМИКA» компаниялари гуруҳи Биринчи вице-президенти А.Г.Атрашкин билан вазир ўринбосари У.Бегимкулов раҳбарлигида муҳандислик соҳаси ОТМлари ректорлари ва проректорлари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий йил 5-7 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасида муҳандислик ОТМларининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, кўргазмада ОТМ раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларидан ташқари иқтисодиёт, техника, муҳандислик, ахборот технологиялари, фармацевтика таълим йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Халқаро кўргазмада меҳнат унумдорлиги, сунъий интеллект, IT-иқтисодиёт, яшил иқтисодиёт, киберхавфсизлик бўйича россиялик етук мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилади. Ушбу тадбирларни ОТМларида ҳам ўтказиш имкониятлари мавжуд. Саноат кўргазмаси доирасида Хитой, Германия, Корея, Италия, Япония, Туркия, Франция, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Марказий Осиёдан 100 дан ортиқ йирик компаниялар, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Учрашув якунида мазкур кўргазма Ўзбекистон ОТМ лари билан хорижнинг йирик компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун муҳим майдонча бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни илғор технологиялар билан таништириш учун катта имконият эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда Россия ОТМларининг 12 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Муносабат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграмдаги айрим каналларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз.

Айтиш жоизки, хабарда кўрсатилган олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқлар фаоллари!

Ҳақиқатан ҳам, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш давр талаби. Лекин ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини эслатиб ўтамиз!

Шунинг учун хабарларни тарқатишдан аввал бироз сабр қилиб, аниқлик киритиб, кейин эълон қилиш, жуда ҳам зарур бўлмаса, бу турдаги совуқ хабарларни оммалаштиришдан тийилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз!.

Чунки, нотўғри талқин қилинган, ҳали тўлиқ аниқлик киритилмаган, шошилинч тарзда тарқатилган кичик бир хабар минглаб ёки милллионлаб инсонларда хавотир уйғотиши табиий, албатта. Нафақат хавотир уйғотади, балки шу касаллик ўзида бор ёки йўқлиги ҳақида шубҳа-гумонга бориб, қўшимча касалликлар орттириб олишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!

Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас.

Вазирлик Ахборот хизмати бугун ҳам, келажакда ҳам ижобий хабарларни тарқатишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

📌 Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда [email protected] электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига
уланиш👇
👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Талабалар учун қувончли хабар!

27 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Унда ёшларимизни қувонтирадиган кўплаб масалалар кўрилди.

👉Жумладан, давлат раҳбари 2021-2023 йилларда талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича дастур қабул қилишни муҳим масала сифатида қўйди ва бу ҳукуматга топшириқ сифатида юклатилди. Шунингдек, талабалар таълими ва яшаш шароитини янада яхшилаш, улар ўртасида ички туризмни ривожлантириш, кўнгилочар концерт дастурларини қайта тиклаш, ёшлар учун маънавий ва маърифий тадбирларни кўпайтириш каби вазифалар масъулларга вазифа қилиб берилди.

Аминмизки, президентнинг ёшларга қаратаётган бундай эътибор ва ғамхўрлиги ҳар бир талабани қувонтириб, янада руҳлантиради. Улар ҳам бунга муносиб жавоб сифатида ўз билим ва иқтидорларини мамлакат равнақи учун сафарбар қиладилар.

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇
👇👇
OLIY TA'LIM VAZIRLIGI