Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Юсуф Aбсоатов: таълим ва спорт бир қушнинг икки қаноти

Жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Aндижон давлат тиббиёт институтда спортнинг белбоғли кураш тури бўйича "Универсиада" спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан кучли маҳоратга эга бўлган спортчилардан иборат жамоалар иштирок этди.

Ғолиблар 7 та вазн тоифасида олимпия ўйинлари қонун қоидаларига асосланган ҳолда аниқланди.

Мусобақаларда халқаро тоифадаги спорт усталари Жамолиддин Бозоров, Aзамжон Шокиржонов, Исматжон Бозорбоевлар бош ҳакамлик қилдилар.

Биринчи куни вазн ўлчаш маросимлари, иккинчи куни эса чорак ва ярим финал бахслари ўтказилди. Мусобақаларнинг учинчи куни сараланган энг кучли полвонлар финалда ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувлар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти вакиллари 5 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, 1- ўринни эгаллади.

Фарғона вилояти жамоаси эса 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медаллари билан 2- ўринни қўлга киритди. 3-ўрин эса 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритган Наманган вилояти жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг энг оғир 90 кг вазн тоифаси бўйича эса 1-ўринга Aсадбек Хатамов эга чиқди, 2-ўрин Достонбек Усмоналиевга, 3-ўрин эса Эсет Садуакасов ҳамда 3-ўрин Муҳаммаджаҳонгир Жўраевлар қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида вазир ўринбосари Юсуф Aбсоатов, вазирлик ҳузуридаги маънавият ва маърифат маркази директори Мирзоҳид Ботиров, AндДУ ректори Aкрамжон Юлдашев ҳамда халқаро тоифадаги спорт усталари иштирок этди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 25 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган Ёшлар форумида самарқандлик талабаларнинг Ўзбекистон талабалари ассоциациясини ташкил этиш ва шу орқали “Самарқанд тажрибаси”ни яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган эдилар.

Ана шу эзгу ишни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Самарқандда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди.

СамДУда ассоциациянинг биринчи таъсис форуми бўлиб ўтди. Онлайн-мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ОТМлардан ташқари Осиё университетлари ассоциацияси, Халқаро ипак йўлида жойлашган университетлар ассоциацияси, Евроосиё университетлари ассоциацияси вакиллари, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Нидерландия, Россия, Ҳиндистон, Афғонистон, Исроил, Туркия, Беларусь, Венгрия каби давлатларнинг талаба-ёшлари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю. Абсоатов, СамДУ ректори Рустам Халмуродов ва бошқалар Талабалар Ассоциацияси ташкил этилганлиги билан Ўзбекистон ёшларини қутлаб, унинг фаолиятига омад тиладилар.

Ассоциацияни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимиз ОТМлари талабаларини қизиқиш ва эҳтиёжларига қараб, жамоатчилик бошқаруви асосида бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юксак маърифатли, билимдон мутахассислар бўлиб етишишлари йўлида қўллаб-қувватлашдан иборатлиги таъкидланди.

Форумда Ўзбекистон талабалар Ассоциациясини ташкил этиш масаласи онлайн сўровнома орқали овозга қўйилди. Унда иштирок этганларнинг деярли барчаси Самарқанд давлат университети ҳузурида Ўзбекистон Талабалар Ассоциациясини ташкил этишни ёқлаб овоз берди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Qaror_ijrosi

ҚарДУ академик лицейининг иқтидорли ўқувчиларига стипендиялар берилди

Қарши давлат университети ректори Баҳодир Шоимқулов университети ҳузуридаги академик лицейида жамоаси ва ўқувчилари билан учрашиб, Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарори асосида муассасада амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида суҳбатлашди.

Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида, академик лицейнинг алоҳида ютуқларга эришган педагог ва ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда барча фанлардан энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичларини қайд этган 10 нафар ўқувчига махсус стипендия жорий этиш белгиланган эди.

Ректор учрашув давомида академик лицейнинг 10 нафар ўқувчисига “Академик лицейимиз ифтихори” стипендиясини тўлаш ҳамда 4 нафар ўқитувчига моддий рағбатлантириш тўғрисидаги сертификатларни топширди
Ўқувчиларнинг олий таълимга кириш имтиҳонларига тайёрланишда онлайн тест топшириқларидан фойдаланиш учун зарур шароит яратиш борасидаги таклифлари асосида университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 16 дона замонавий компьютер харид қилинди.

Шунингдек, ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида ҳордик чиқаришлари ва чиниқишлари учун университетнинг малакали мураббийларини жалб этган ҳолда шахмат ва бошқа спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва моддий таъминлаб бориш белгилаб олинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

Универсиада: белбоғли кураш бўйича ғолиблар тақдирланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Тавсия

Алишер Навоий асарларининг мобил иловаларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида Алишер Навоийнинг бой меросини ўрганишни кенг тарғиб этиш мақсадида Алишер Навоий асарларининг мобил иловаларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди.

Танловда 30 ёшгача бўлган, дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этиши мумкин.

Сиз яратган мобил илова (андроид) қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

👉 сифатли, ёшларбоп UI/UX дизайн;
👉 Алишер Навоий ижоди намуналари: Хамса, достонлар, ғазаллар (лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида).

Танловда иштирок этишни истаган дастурчилар 2021 йил 5 февралгача жамоа аъзолари, боғланиш учун телефон рақам, мобил илова ва мобил илова ҳақида 200 сўздан ошмаган маълумотларни [email protected] манзилига юборишлари зарур.

Танлов ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланади ҳамда ғолиблар Apple MacBook Air 13 ва диплом билан мукофотланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини:

кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, МУСТАҚИЛ РАВИШДА ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
(ПҚ-3775-сон, 05.06.2018 й.)

#Биласизми
#ҚонунчиликданИқтибос
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#OTM_янгиликлари

Венгрия университети билан ҳамкорликда геоинформатика бўйича халқаро GI 2021 конференцияси ўтказилади

Халқаро конференция 2021 йил 27 январь соат 13:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Венгриянинг Обуда университети ҳамкорлигида ўтказилади.

Халқаро конференция Zoom платформаси орқали ташкил ўтилади. Унда иштирок этиш - бепул.

📋 конференция дастури 👉 https://bit.ly/3oaZ6jr
📄 пресс-релиз (ўзбек) 👉 https://bit.ly/2YapY8r
📄 пресс-релиз (инглиз) 👉 https://bit.ly/3iKzSHf
📄 пресс-релиз (рус) 👉 https://bit.ly/3c9ykFt

👉Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/2XsGjFc

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Жараён

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларининг умумий сони 131 та бўлиб, шундан 25 тасини хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил қилади.

Жумладан, Ўзбекистон ва Россияда фан ва таълим соҳасида интеграцион жараёнларни амалга ошириш доирасида республикамизда Россия ОТМларининг 12 та филиали фаолият кўрсатмоқда, Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали эса фаолияти 25 ёшга тўлган дастлабки муассасалардан биридир.

2021 йил 25 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х.Тошқулов мазкур университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишиб, талабалари билан учрашди.

Бугунги кунда филиалда 2 та факультет, 6 та кафедра томонидан 5 та таълим йўналиши ва 4 та магистратура мутахассислиги бўйича минг нафарга яқин бакалавр ва магистр кадрлар тайёрланмоқда.

Филиалда «РЭУ#COWORKING» маркази мавжуд бўлиб, унда филиалнинг инкубация маркази ва IT Park муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Учрашувда талабалар мунтазам ташкил этилиб келинаётган қизиқарли тадбирлар ҳақида, ўзларининг таассуротларга бой талабалик ҳаёти тўғрисида сўзлаб бериш билан бирга ўз таклифларини билдирдилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Академик_лицейлар

Жиззах давлат педагогика институти академик лицейида «Профессор соати» бошланди

«Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ Жиззах давлат педагогика институтининг тажрибали профессор – ўқитувчилари томонидан институт академик лицей ўқувчилари учун “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

«Профессор соaтлaри» аниқ, табиий ва ижтимоий -гуманитар фанлар ҳамда хорижий тиллардан олиб борилмоқда. Институт ва академик лицейи хорижий тиллари кафедраси ҳамкорлигида академик лицейнинг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили фанидан “Brilliant minds” олимпиадаси ташкил этилди. Олимпиада уч босқичда ўтказилиб, жорий йил 24 январь куни ўтказилган саралаш босқичида 500 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Шунингдек, институт ва лицей педагоглари ҳамкорлигида академик лицей ўқувчиларини олий таълимга тайёрлаш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида бошқа фанлардан ҳам олимпиадалар ташкил этилмоқда.

Фан олимпиадаларида юқори натижаларни кўрсатган ўқувчилар ва уларнинг устозлари Жиззах давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантирилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g