#ОТМ_янгиликлари
ТДИУда “Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида жорий йилда ОТМлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилиши ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилиши айтиб ўтилди.
Бу соҳада меҳнат қилаётганлар учун жуда катта рағбат билан бирга масъулият ҳамдир. Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли ОТМларнинг илмий кенгашларига ўтказилиши ҳам илм-фан соҳасига бўлган эътиборнинг улкан намунасидир.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиётда математик методлар» кафедрасида «Фидокорона меҳнатлари» ордени соҳиби, и.ф.д., проф. Турсун Шодиев раҳбарлигида “Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди.
Мазкур мактаб янги илмий йўналишларда фаолият олиб бориб, республикамиз иқтисодиётидаги мавжуд муаммоларни ечиш йўлида ёш олимларни бирлаштиради ва улардаги илғор ғояларни амалиётга татбиқ этишда кўмаклашади.
Маълумот учун. профессор Турсун Шодиев “Иқтисодий математик усуллар ва моделлар, эконометрика” йўналишдаги йирик илмий мактаб яратган, нафақат республикамизда, балки чет элларда ҳам танилган иқтисодчи олим ҳисобланади. Олим АҚШнинг Фулбрайт профессорлар ассоциациясининг аъзоси.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари
Янгиликлар 24 | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида элчилар ва талабалар учрашуви бўлиб ўтди.

#Эслатма
Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йил 20 январи этиб белгиланган.

ЖДПИ aкaдемик лицей ўқувчиси хaлқaро олимпиaдaдa бронзa медaлни қўлгa киритди
2021 йил 7 январь куни математика, физика ва информатика фанларидан 17-халқаро Жаутиков олимпиадасига (IZHO) онлайн старт берилган эди. Халқаро олимпиада 12 январга қадар онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Олимпиадада 21 та мамлакатнинг 146 та жамоаси мингдан зиёд ўқувчи билан иштирок этди.
Ушбу нуфузли олимпиадада академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат мамлакатимиз жамоаси ҳам қатнашди ва якунда 14 та медални эгаллади.
Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Даврон Обилов халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
2021 йил 7 январь куни математика, физика ва информатика фанларидан 17-халқаро Жаутиков олимпиадасига (IZHO) онлайн старт берилган эди. Халқаро олимпиада 12 январга қадар онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Олимпиадада 21 та мамлакатнинг 146 та жамоаси мингдан зиёд ўқувчи билан иштирок этди.
Ушбу нуфузли олимпиадада академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат мамлакатимиз жамоаси ҳам қатнашди ва якунда 14 та медални эгаллади.
Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Даврон Обилов халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Rasman
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Раҳимович Саломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
ОЎМТВ Ахборот хизмати

Бугун, 13 январь куни ижтимоий тармоқларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Миллий университети ректори этиб тайинлангани тўғрисида тарқалган хабарлар расмий асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.

ТДИУ талабаси QVANT журнали мукофоти билан тақдирланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Мадина Қаҳҳорова QVANT илмий-оммабоп журнали томонидан “Энг истиқболли ўзбек стартапи” мукофоти совриндори бўлди.
Мадина Қаҳҳорова соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда “Eyecaria” лойиҳаси орқали кўз касалликларини эрта ташхислаш жараёнига замонавий технологияларни татбиқ этгани учун ушбу мукофотга муносиб деб топилди.
Талабанинг “Eyecaria” номли лойиҳаси ёш болалар кўз тўр пардасида учрайдиган саратон касаллигини диагностика қилиш учун инновацион платформага асосланади.
Мукофот QVANT илмий-оммабоп ва амалий журналининг тўртинчи сони тақдимотига бағишланган тадбирда топширилди.

#Академик_лицей
Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорида иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ режа асосида ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, ОТМлардаги мавжуд илмий салоҳиятни академик лицейларда таълим сифатини кўтариш ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтиришга эътибор қаратилмоқда.
Қўқон давлат педагогика институти ректори Маъмуржон Отажонов институт ҳузуридаги академик лицейдаги ўқув жараёнлари ҳамда дарсдан ташқари пайтдаги машғулотлар фаолияти билан танишди. Хусусан, “Хорижий тил”, “Ахборот технологиялари”, “Шахмат” ва “Мусиқа” тўгаракларига қатнаётган ўқувчилар фикрлари билан қизиқди.
Академик лицей жамоаси билан бўлган суҳбатда кўтарилган таклифлар бўйича муассасанинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация воситаларини харид қилиш ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича масъулларга вазифалар берилди.

#Интервью
“Зиёлилар кластери”ни ташкил этиш лозим
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати ва «Халқ сўзи» - «Народное слово» газеталари таҳририяти ҳамкорлигида янги лойиҳа бошланди. Унда олий ва ўрта махсус таълим тизимига доир долзарб мавзуларда вазирлик мутахассислари, ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан интервьюлар ташкил этилади.
Лойиҳанинг биринчи меҳмони Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил АБДУРАХМАНОВ.
📹 Youtube`да томоша қилиш → Xalq_sozi_Online

#Fuqaro_murojaati
2020 йилда вазирлик мутахассислари қарийб 13 мингга яқин мурожаатни кўриб чиқишган
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тизимли равишда назоратга олинган бўлиб, мурожаатлар билан ишлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий равишда муҳокамалар ўтказилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 12 683 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
➖ 259 та оғзаки (2,0 %),
➖ 2 882 та ёзма (22,7%),
➖ 9 542 та электрон (75,3 %) мурожаат.
Вазирликка 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси ижобий ҳал қилинган. 7 122 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маълумот берилган, 4 534 таси ҳудудий идораларга, 406 таси эса тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган.
❗️ Ўтган йили вазирликка келиб тушган 13 та мурожаат рад этилган.
👉 Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (16,7%), Қашқадарё (12,4%), Тошкент (8,9%), Сурхондарё (8,7%), Самарқанд (8,5%), Фарғона (7,1%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Вазирликка юборилган мурожаатларнинг 40,1% (5 085 та) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш масаласи, 24,6% (3 125 та) ўқишга қабул қилиш ва қабул жараёнлари масаласи, 5,0% (631 та) диплом ва мутахассислик масаласи 4,3% (542 та) контракт тўлови масаласи, 4,1% (516 та) ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига оид масала, 2,6% (336 та) иш масаласи, 2,6% (331 та) олий таълим муассасаси фаолиятига оид масала ва 16,7 %ни (2 117 та) бошқа масалалар ташкил этади.
Вазирлик раҳбарияти томонидан 2020 йил давомида тасдиқланган жадвал асосида Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда 41 та мурожаат кўриб чиқилган.
ОТМларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 29 нафар масъул ходимга интизомий чора кўрилган.

#Тайинлов
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди .
✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
➖ Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);
➖ Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);
➖ Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.
📍Lotin alifbosida o'qing.

#Аkademik_litsey
ЖизДПИ академик лицейнинг иқтидорли ўқувчилари ва уларнинг устозлари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорида иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур қарор ижроси доирасида Жиззах давлат педагогика институти ректор Шавкат Шарипов институт ҳузуридаги академик лицейи ўқувчилар билан “Ректор ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Дастлаб 17-халқаро Жаутиков олимпиадаси (IZHO)да бронза медалини қўлга киритган Даврон Обилов ва унинг ўқитувчиси Дилрабо Ғаниева эсдалик совғаси ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, учрашув давомида академик лицейнинг иқтидорли ўқувчиларига Ректор стипендияси топширилди, ўқувчилари фан олимпиадаларида юқори ўринни эгаллаган ўқитувчиларга ҳам бир ойлик лавозим маоши ҳисобида мукофот берилди.
Мулоқотда ўқув жараёнларини такомиллаштириш, ўқувчилар ўртасида турли кўрик-танлов ва фан олимпиадаларини ўтказиш, олий таълимга тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ўқувчиларни қизиқишлари асосида мусиқа тўгаракларини ташкил бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

#Qaror_va_ijro
2021/2022 ўқув йилида тажриба тариқасида 2-босқичли имтиҳонлар ўтказиладиган академик лицейларга кириш тест синовларининг фанлар мажмуаси белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига асосан масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан 2021/2022 ўқув йилида тажриба тариқасида икки босқичли имтиҳон синовлари орқали иқтидорли ёшларни саралаб олиш тартиби жорий этиладиган академик лицейларда ўтказиладиган тест синовлари мажмуаси ишлаб чиқилди.
Президент қарорига мувофиқ, келгуси ўқув йилидан республика миқёсида 14 та академик лицейига кириш имтиҳонлари тажриба-синов тариқасида икки босқичли имтиҳонлар ўтказилади.
Бунда дастлабки ёзма имтиҳон кириш тест синовларидан аввал бўйсунуви бўйича тегишли ОТМ назорати остида академик лицей томонидан ўтказилади ҳамда унинг якунлари бўйича ўқувчиларни кириш тест синовларини топширувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Тест синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан махсус ҳудудларда ўтказилади.

2020-2021 ўқув йилида тажриба тариқасида икки босқичли имтиҳон синовлари орқали иқтидорли ёшларни саралаб олиш тартиби жорий этиладиган АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР рўйхати.

2021/2022 ўқув йилида тажриба тариқасида икки босқичли имтиҳон синовлари орқали иқтидорли ёшларни саралаб олиш тартиби жорий этиладиган академик лицейларда ўтказиладиган тест синовларининг фанлар мажмуаси

#Қонунчилик_янгиликлари
Янги ўқув йилида ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади
“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
👉 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади;
👉 бошқа ОТМларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади;
👉 педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма” танлови ташкил этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилган. Филиал фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

ТМИ академик лицейида ўқувчилар учун тайёрлов курслари ташкил этилди
Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент молия институти академик лицей ўқитувчиларининг барчаси 2021 йил 8 январь куни институтнинг тегишли кафедраларига бириктирилиб, тажриба алмашинуви йўлга қўйилди. Институтнинг малакали профессор ўқитувчилари томонидан академик лицей педагоглари учун мастер класслар, очиқ дарслар ташкил этилмоқда.
Жорий йил 11 январдан бошлаб академик лицейнинг барча ўқувчилари анъанавий ўқишни бошладилар. Ўқувчиларнинг таклиф-мулоҳазалари асосида уларга ОТМга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун фанлардан тўгараклар ташкил этилди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида мусиқа ва шахмат тўгараклари иш бошлади. Мусиқа тўгараги учун 4 хил мусиқа асбоблари харид қилиниб, махсус синфхоналарда машғулот ўташ учун мутахассислар жалб этилди.
Қолаверса, академик лицейда 2 та хонада 32 та компьютердан иборат синфхоналар ташкил қилиниб, оптик толали тезкор Интернет тармоғига уланди. Академик лицейнинг расмий веб-сайти яратилди.

#Профессионал_таълим
Тошкент солиқ техникуми талабалари ўқишни Кореяда давом эттириши мумкин
2021 йил 14 январь куни Хонам университети (Жанубий Корея) ректори жаноб Пак Санг Чоль бошчилигидаги делегация ва Тошкент солиқ техникуми раҳбарияти ўртасида навбатдаги учрашув онлайн тарзда ташкил қилинди.
Учрашувда 2019 йилда Корея университети Хорижий талабалар билан ишлаш департаменти вакилларининг Тошкентга қилган ташрифи доирасида IT технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича эришилган келишув юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида икки давлат таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди. Унга кўра 2+2 кўринишида биргаликда мутахассислар тайёрлашга келишилди.
Эндиликда Тошкент солиқ техникуми битирувчилари ўқишини Хонам университетининг тегишли йўналишларида 3-курсдан давом эттиришлари мумкин бўлади.

#Tashabbuskor_tadqiqotchilar
НамДУ ўқитувчисининг монографияси Amazon'да сотилмоқда
Наманган давлат университети ўқитувчиси Нодирбек Қодировнинг «Problems of the globalization of information culture in the current time» номли монографияси Латвиянинг Рига шаҳрида 9 та тилда нашр этилди ва айни пайтда www.morebooks.shop, www.amazon.com интернет дўконларида онлайн сотувга чиқарилди.
Монографияда сўнги йилларда мамлакатимиз ва хорижлик олимлари томонидан ёшларда ахборот маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш тарихи, генезиси, ҳозирги ҳолати бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, ёшларда ахборот маданияти ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва воситалари бўйича амалий таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.

#Эътироф
Навоий вилояти ҳокими иқтидорли талабани мукофотлади
Юртимизда ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг иқтидорли талабаси Қуанишбек Ережепбаев "МДҲдаги энг ёш олим — 2020" халқаро-кўрик танловидаги муваффақияти учун Навоий вилояти ҳокими томонидан мукофотланди.
Талаба шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига билан "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Sharh
«Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қароридаги муҳим жиҳатлар.