#OTM_янгиликлари
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!
Мардлар қўриқлайди ватанни
Республикамиз бўйлаб олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, ҳарбийлар иштирокида кўргазмали чиқишлар ташкил этилмоқда.
Термиз давлат университетида вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда байрам муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Ватанпарварлик руҳидаги мазкур тадбирда парад ташкил этилиб, унда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, жанговар ва спорт чиқишлари намойиш қилинди.
Ички ишлар ходимлари ва университет талабалари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. Ташкил этилган мазкур тадбир талаба-ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилиши билан янада аҳамиятли бўлди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#Davlat_tili
“Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмасининг тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан ҳамкорликда “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмасининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги қайта ишланган ва тўлдирилган нашри чоп этилди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилар иштирокида амалий қўлланманинг тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот жараёнида амалий қўлланмада иш юритиш тили ва услуби, ҳужжат турлари ва унинг ўзига хос хусусиятлари, уларни расмийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди. Шунингдек, ариза ёзиш, маълумотнома, таржимаи ҳол ёзиш, меҳнат битимини тузиш, шартномани тўлдириш, ҳисоботлар тайёрлашдан тортиб, токи ҳужжатларни рўйхатга олиш, назорат қилиш, тизимлаштириш, йиғмажилдларни шакллантириш, идоравий архивга топширишгача бўлган жараёнларни юритиш билан боғлиқ жиҳатлар қамраб олинган.
Билдиришнома, билдириш ва билдиргининиг фарқлари, ахборот хати, даъво хати, илова хат, илтимос хат, кафолат хати, сўров хати, тасдиқ хати, фармойиш хат, эслатма хат намуналари келтирилган мазкур амалий қўлланма ҳар бир ходимнинг иш юритиш жараёнидаги яқин кўмакчисига айланиши шубҳасиз.

#Эслатма
Эслатиб ўтамиз, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йил 20 январи этиб белгиланган.
📍Lotin alifbosida o'qing.

#Қонунчилик_янгиликлари
Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали ташкил этилди
“Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4942, 12.01.2021) қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ, филиал:
👉 университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
👉 таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;
👉 кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;
👉 битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломини беради;
👉 таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб боради.
❗️Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;
📌Филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.
Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:
➡️ Филология (шарқ тиллари бўйича);
➡️ Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
➡️ Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).

#Соҳа_ислоҳотлари
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 130 тага етди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги ПҚ-4942-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университетининг филиали ташкил этилди. Натижада юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 130 тага етди.
✅ Бугунги кунда республикада 130 та ОТМ фаолияти йўлга қўйилган:
👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 25 та.
Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.

#Сўровнома
⁉️Аёлларни давлат хизматига кирмаслигининг асосий сабаблари нимада? Бу соҳада гендер тенгликни таъминлашда қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?
✅ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни давлат бошқаруви, ижтимоий-сиёсий ҳаётга фаол жалб қилиш мақсадида шу ва бошқа саволларни ўзида жамлаган СЎРОВНОМА ўтказмоқда.
Ушбу ижтимоий сўровномада Сиз ҳам фаол иштирок этиб, хотин-қизларнинг давлат хизматидаги иштирокини янада мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшинг!
➡️ Сўровномада иштирок этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

#Munosabat
Олий таълим муассасалари қабул квоталарини мустақил белгилаши керак
Илҳомжон ТЎХТАСИНОВ, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори:
- Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Янги йилдан олий таълим тизимида таҳсил олиш учун кенг имконият яратишга қаратилган ишлар янада кучайтириладиган бўлди. Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси сўнгги икки йилда 15 фоиздан ошди. Лекин бу ҳали етарли эмаслиги, чунки ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 60-70 фоизни ташкил этиши қайд этилди.
Дарҳақиқат, ҳали бизда мактаб битирувчиларини ОТМларга қамраб олиш даражаси паст. Бунинг учун ОТМларни кенгайтириш, уларнинг сонини ошириш, соҳага малакали кадрларни жалб этиш лозим. Шунингдек, Мурожаатномада таъкидланганидек, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириш соҳада рақобатни кучайтириши, шубҳасиз.
Институтимиз ўтган йили республикада 10 та ОТМ қаторида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтганди. Хорижда ўзини ўзи молиялаштирадиган олий таълим муассасалари қабул квоталарини мустақил ўзи белгилайди. Бизда ҳам шундай тартиб жорий этилса, нур устига нур бўларди.
Бундан ташқари, бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятларининг кенгайтирилиши ҳам айнан чет тиллар соҳасида таҳсил олаётган ёшларга қўл келади.
Бундай имкониятлар ҳаётга татбиқ этилса, республикамизда етук ва малакали кадрлар сафи кенгаяди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Murojaatnoma_2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига муносабатлар.
🏛 Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабаси Дилафруз Йўлдошева.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига муносабатлар.
🏛 Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабаси Дилафруз Йўлдошева.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_maktab_hamkorligi
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали вилоятдаги бир неча мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Филиал профессор-ўқитувчилари бириктирилган мактаблар педагогларининг малакасини ошириш мақсадида анъанавий ҳамда online шаклда маҳорат дарсларини ўтказмоқда.
Бугун минтақавий филиал директори Шамсиддин Усмонов бошчилигида филиал жамоаси Фарғона вилояти Бешариқ тумани 47-сон умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари билан учрашди.
Учрашувда мактабда ўз ечимини кутаётган камчиликларни бартараф этиш муҳокама қилинди, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг келажакда илм олиши, муносиб касб эгаллашида нафақат ўқитувчиларнинг балки ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.
Учрашув сўнгида филиал жамоаси номидан мактаб кутубхонаси учун 15 мингдан ортиқ электрон бадиий адабиётлар, дарсликлар ва аудиокитоблар жамланган компьютер тақдим этилди.

#ОТМ_янгиликлари
ТДИУда “Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида жорий йилда ОТМлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилиши ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилиши айтиб ўтилди.
Бу соҳада меҳнат қилаётганлар учун жуда катта рағбат билан бирга масъулият ҳамдир. Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли ОТМларнинг илмий кенгашларига ўтказилиши ҳам илм-фан соҳасига бўлган эътиборнинг улкан намунасидир.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиётда математик методлар» кафедрасида «Фидокорона меҳнатлари» ордени соҳиби, и.ф.д., проф. Турсун Шодиев раҳбарлигида “Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди.
Мазкур мактаб янги илмий йўналишларда фаолият олиб бориб, республикамиз иқтисодиётидаги мавжуд муаммоларни ечиш йўлида ёш олимларни бирлаштиради ва улардаги илғор ғояларни амалиётга татбиқ этишда кўмаклашади.
Маълумот учун. профессор Турсун Шодиев “Иқтисодий математик усуллар ва моделлар, эконометрика” йўналишдаги йирик илмий мактаб яратган, нафақат республикамизда, балки чет элларда ҳам танилган иқтисодчи олим ҳисобланади. Олим АҚШнинг Фулбрайт профессорлар ассоциациясининг аъзоси.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари
Янгиликлар 24 | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида элчилар ва талабалар учрашуви бўлиб ўтди.

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йил 20 январи этиб белгиланган.

ЖДПИ aкaдемик лицей ўқувчиси хaлқaро олимпиaдaдa бронзa медaлни қўлгa киритди
2021 йил 7 январь куни математика, физика ва информатика фанларидан 17-халқаро Жаутиков олимпиадасига (IZHO) онлайн старт берилган эди. Халқаро олимпиада 12 январга қадар онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Олимпиадада 21 та мамлакатнинг 146 та жамоаси мингдан зиёд ўқувчи билан иштирок этди.
Ушбу нуфузли олимпиадада академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат мамлакатимиз жамоаси ҳам қатнашди ва якунда 14 та медални эгаллади.
Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Даврон Обилов халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
2021 йил 7 январь куни математика, физика ва информатика фанларидан 17-халқаро Жаутиков олимпиадасига (IZHO) онлайн старт берилган эди. Халқаро олимпиада 12 январга қадар онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Олимпиадада 21 та мамлакатнинг 146 та жамоаси мингдан зиёд ўқувчи билан иштирок этди.
Ушбу нуфузли олимпиадада академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат мамлакатимиз жамоаси ҳам қатнашди ва якунда 14 та медални эгаллади.
Жумладан, Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Даврон Обилов халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Rasman
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Раҳимович Саломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
ОЎМТВ Ахборот хизмати

Бугун, 13 январь куни ижтимоий тармоқларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Миллий университети ректори этиб тайинлангани тўғрисида тарқалган хабарлар расмий асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.

ТДИУ талабаси QVANT журнали мукофоти билан тақдирланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Мадина Қаҳҳорова QVANT илмий-оммабоп журнали томонидан “Энг истиқболли ўзбек стартапи” мукофоти совриндори бўлди.
Мадина Қаҳҳорова соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда “Eyecaria” лойиҳаси орқали кўз касалликларини эрта ташхислаш жараёнига замонавий технологияларни татбиқ этгани учун ушбу мукофотга муносиб деб топилди.
Талабанинг “Eyecaria” номли лойиҳаси ёш болалар кўз тўр пардасида учрайдиган саратон касаллигини диагностика қилиш учун инновацион платформага асосланади.
Мукофот QVANT илмий-оммабоп ва амалий журналининг тўртинчи сони тақдимотига бағишланган тадбирда топширилди.

#Академик_лицей
Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорида иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ режа асосида ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, ОТМлардаги мавжуд илмий салоҳиятни академик лицейларда таълим сифатини кўтариш ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтиришга эътибор қаратилмоқда.
Қўқон давлат педагогика институти ректори Маъмуржон Отажонов институт ҳузуридаги академик лицейдаги ўқув жараёнлари ҳамда дарсдан ташқари пайтдаги машғулотлар фаолияти билан танишди. Хусусан, “Хорижий тил”, “Ахборот технологиялари”, “Шахмат” ва “Мусиқа” тўгаракларига қатнаётган ўқувчилар фикрлари билан қизиқди.
Академик лицей жамоаси билан бўлган суҳбатда кўтарилган таклифлар бўйича муассасанинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация воситаларини харид қилиш ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича масъулларга вазифалар берилди.

#Интервью
“Зиёлилар кластери”ни ташкил этиш лозим
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати ва «Халқ сўзи» - «Народное слово» газеталари таҳририяти ҳамкорлигида янги лойиҳа бошланди. Унда олий ва ўрта махсус таълим тизимига доир долзарб мавзуларда вазирлик мутахассислари, ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан интервьюлар ташкил этилади.
Лойиҳанинг биринчи меҳмони Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил АБДУРАХМАНОВ.
📹 Youtube`да томоша қилиш → Xalq_sozi_Online

#Fuqaro_murojaati
2020 йилда вазирлик мутахассислари қарийб 13 мингга яқин мурожаатни кўриб чиқишган
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тизимли равишда назоратга олинган бўлиб, мурожаатлар билан ишлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий равишда муҳокамалар ўтказилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 12 683 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
➖ 259 та оғзаки (2,0 %),
➖ 2 882 та ёзма (22,7%),
➖ 9 542 та электрон (75,3 %) мурожаат.
Вазирликка 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси ижобий ҳал қилинган. 7 122 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маълумот берилган, 4 534 таси ҳудудий идораларга, 406 таси эса тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган.
❗️ Ўтган йили вазирликка келиб тушган 13 та мурожаат рад этилган.
👉 Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (16,7%), Қашқадарё (12,4%), Тошкент (8,9%), Сурхондарё (8,7%), Самарқанд (8,5%), Фарғона (7,1%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Вазирликка юборилган мурожаатларнинг 40,1% (5 085 та) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш масаласи, 24,6% (3 125 та) ўқишга қабул қилиш ва қабул жараёнлари масаласи, 5,0% (631 та) диплом ва мутахассислик масаласи 4,3% (542 та) контракт тўлови масаласи, 4,1% (516 та) ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига оид масала, 2,6% (336 та) иш масаласи, 2,6% (331 та) олий таълим муассасаси фаолиятига оид масала ва 16,7 %ни (2 117 та) бошқа масалалар ташкил этади.
Вазирлик раҳбарияти томонидан 2020 йил давомида тасдиқланган жадвал асосида Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда 41 та мурожаат кўриб чиқилган.
ОТМларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 29 нафар масъул ходимга интизомий чора кўрилган.

#Тайинлов
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди .
✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:
➖ Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);
➖ Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);
➖ Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.

#Аkademik_litsey
ЖизДПИ академик лицейнинг иқтидорли ўқувчилари ва уларнинг устозлари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорида иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур қарор ижроси доирасида Жиззах давлат педагогика институти ректор Шавкат Шарипов институт ҳузуридаги академик лицейи ўқувчилар билан “Ректор ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Дастлаб 17-халқаро Жаутиков олимпиадаси (IZHO)да бронза медалини қўлга киритган Даврон Обилов ва унинг ўқитувчиси Дилрабо Ғаниева эсдалик совғаси ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, учрашув давомида академик лицейнинг иқтидорли ўқувчиларига Ректор стипендияси топширилди, ўқувчилари фан олимпиадаларида юқори ўринни эгаллаган ўқитувчиларга ҳам бир ойлик лавозим маоши ҳисобида мукофот берилди.
Мулоқотда ўқув жараёнларини такомиллаштириш, ўқувчилар ўртасида турли кўрик-танлов ва фан олимпиадаларини ўтказиш, олий таълимга тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ўқувчиларни қизиқишлари асосида мусиқа тўгаракларини ташкил бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди.