“Универсиада – 2020: Фарғонада футбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди
2020 йил 15-17 декабрь кунлари Фарғона давлат университетида ОТМлар талабалари ўртасида «Универсиада – 2020» мусобақаларининг футбол туридан якуний республика босқичи ўтказилди.
«Универсиада – 2020» футбол мусобақасида Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилояти олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди. Мусобақаларнинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю.Абсоатов қатнашди.
15 декабрь куни Жиззах – Бухоро (3:0), Қашқадарё – Фарғона вилояти (0:1) футбол жамоалари баҳс олиб борди. 3-ўрин учун ўтказилган ўйинда Қашқадарё вилояти ОТМ жамоаси жиззахлик тенгдошларидан 4:3 ҳисобида устун келишди ва 3-ўринни қўлга киритди.
17 декабрь куни ўтказилган финал ўйинида Фарғона ва Бухоро футболчилари баҳслашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган футбол мусобақасида Фарғона футбол жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари
Университет ичидаги кичик университет
Гулистон давлат университетида профессор Ҳабибжон Қўшиев томонидан ўсимлик маҳсулотлари ва тупроқнинг рақамли таҳлили, кимёвий/биокимёвий таҳлил, ўсимликлар биотехнологияси, молекуляр генетик тадқиқот ва бошқа йўналишларга эга илмий мактаб асосида “Экспериментал биология" лабораторияси ташкил этилган.
Лабораторияда маҳаллий ва минтақавий муаммолар ечими билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борилиб, бугунги кунда Жаҳон банки лойиҳаси асосида қўллаб-қувватланмоқда.
Ушбу лабораторияда олиб борилган тадқиқот натижалари асосида 1 та фан докторлиги (DSc) ва 5 та биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинди, 10 дан ортиқ илмий мақолалар Scopus, Web of Sciences рейтинги тизимидаги журналларда чоп этилди, 3 та амалий лойиҳа бажарилди.
Бугунги кунда яратилган 10 дан ортиқ инновацион ишланмалар ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун тавсия этилди.

#Feedback
Ҳурматли талаба-ёшлар!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус режа-график асосида республикадаги барча олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилди. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган Марказий штаб томонидан олиб борилаётган кунлик мониторинглар айрим ОТМларда камчиликлар борлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли Сизлардан таълим олаётган академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ҳамда олий таълим муассасаларида, талабалар турар жойларида бу борада камчиликлар (иситиш тизими, электр энергияси, ҳожатхона, ювинишхонаси ва ошхоналар) мавжуд бўлса, аниқ фактлар (манзилли)ни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot боти орқали бизга маълум қилинг.
Ҳар бир мурожаат вазирликнинг Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини назорат қилиш бўйича Марказий штаби томонидан ўрганиб чиқилади.
👉 Мурожаат учун - @otvmurojaat_bot
☎️Телефонлар: (71) 246-62-29, 246-11-63, 246-27-11
ОЎМТВ Ахборот хизмати

Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
❓ Сунъий интеллект бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг қуйидаги олий таълим муассасаларида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган икки томонлама диплом бериладиган (double degree) қўшма таълим дастурлари асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилган:
✅ Тошкент ахборот технологиялари университетида – “5330700- Сунъий интеллект” таълим йўналиши бўйича Беларуснинг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 50 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -170 та);
✅ Ўзбекистон миллий университетида - “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 12 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -12 та).
❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент ахборот технологиялари университетида “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди (қабул квоталари – 3 та).
@otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw

#OTM_maktab_hamkorligi
Жиззах давлат педагогика институти вилоятдаги мактаблар билан ҳамкорлик қилади
ЖизДПИ профессор-ўқитувчилари вилоятдаги рейтинг кўрсаткичлари паст бўлган мактаблар жамосига таълим сифатини яхшилашда яқиндан ёрдам беради. Бунинг учун вилоятнинг барча туманларидан мактаблар танлаб олинган.
Жумладан, институт Зомин тумани “Тиғириқ” ҚФЙ даги 26- мактаб жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди Мактабда 350 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олади, уларга 40 нафар педагог таълим -тарбия беради. Жорий йил мактабни тамомлаган 37 нафар битирувчидан, фақатгина 1 нафари ОТМга ўқишга қабул қилинган.
Мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш, ўқитишнинг илғор тажрибаларини жорий этиш, ўқувчилар ўртасида фан олимпиадалари ўтказиш ва уларни рағбатлантириш йўлида институт профессорлари ва мактаб ўқитувчилари биргаликда ишлайдилар.
26-мактабда ўтказилган учрашувда ректор Шавкат Шарипов бошчилигида институт вакиллари ва мактаб жамоаси йил давомида қилинадиган ишларни муҳокама қилди. Учрашув доирасида институт профессор-ўқитувчилар томонидан "Маҳорат дарс"лари ўтказилди, талабалар ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Академик_лицей
Yangi Davr | Олий ва ўрта махсус таълим томонидан жойларда Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон Қарори бўйича муҳокамалар ташкил этилмоқда. Тошкент молия институтининг академик лицейида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

#Профессионал_таълим
Журналистлар учун Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунар мактабига пресс-тур уюштирилди
Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-турда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Бу йил вилоятдаги 37 касб-ҳунар мактабига 634 та корхона ва ташкилотнинг буюртмалари асосида 48 та касб бўйича 8398 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Касб-ҳунар мактабларига умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари қабул қилиниб, уларда тадбиркорликка, пировард натижада даромад олишга йўналтирувчи билим, малака ва кўникмалар ҳамда компетенциялар шакллантирилади.
2020/2021 ўқув йили учун 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар вилоятдаги 13 коллеж ва 8 техникумда саралаш тест синовлари ўтказилди. 2 та коллеж ва 12 та техникумда эса ёзма имтиҳон шаклида касбий имтиҳонлар ташкил этилди. Ушбу синовлар натижалари асосида 14695 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди.
Пресс-тур қатнашчилари Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. 7 та йўналиш бўйича 220 нафардан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар ўрганаётган муассасадаги ўқув-ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

СамВМИда Фанлар уюшмаси ташкил этилиб, вилоятдаги мактаб ўқитувчилари ўқитилмоқда
Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида кимё, биология, физика ва математика фанларидан Фанлар уюшмаси ташкил этилди. Лойиҳада юқоридаги фанлар бўйича мутахассислар бир жойга тўпланади, уларнинг малакаси ва тажрибасини мунтазам ошириб борилади, янгиликлардан хабардор қилади, ўз устида ишлаш қолаверса ўқувчилар билан ишлашнинг илғор усулларини ўргатилади.
Институти профессор - ўқитувчилари томонидан навбатдаги маҳорат дарслари Пастдарғом ва Самарқанд туманлари мактабларининг кимё фани ўқитувчилари учун Самарқанд туманидаги 55- умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Президентининг 2020 йил 6 февралдаги ПҚ-4884-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган мазкур семинар – тренингларда кимё фанини ўқитишда қандай муаммоларга дуч келинаётгани, уларни бартараф этишнинг йўллари, мактаблар моддий – техник базасини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр- мулоҳазалар айтилди.
Лойиҳадан мақсад - мактаблар ва институтлар ўртасида узвий алоқа ўрнатиш, битирувчиларни касбга йўналтиришда янада кенгроқ имкониятлар яратиш.

#Yosh_tadqiqotchilar
Факт 24 | Тошкент педиатрия тиббиёт институти магистранти Ҳасанхўжа Обидов: инсон териси ички касалликлардан дарак бериб туради.

Урганч давлат университетида Ҳиндистон институти билан ҳамкорликдаги алмашув ўқув дастурлари бошланди
Урганч давлат университетида Ҳиндистоннинг Bharati Vidyapeeth тадқиқот ва менежмент ўрганиш институти билан шу йилнинг 16 декабрь куни имзоланган меморандум асосида икки ОТМнинг профессор-ўқитувчилари томонидан магистратура ва бакалавриатнинг жами 100 нафар талабасига 10 кун давомида алмашув ўқув машғулотлари олиб борилади.
УрДУ 2-босқич магистрантлари учун “Бизнесни тадқиқ қилиш усуллари” фанидан Бхарати Видияпиит тадқиқот ва менежментни ўрганиш институти профессори Виина Триипати ва бакалавриат талабаларига “Молиявий бозорлар” фанидан профессор Алка Дхингра масофадан онлайн тарзда интерактив машғулотларини ўтказмоқдалар.
Шунингдек, Ҳиндистон институти магистратура талабаларига “Макро ва микроиқтисодиёт” фанини УрДУ фалсафа доктори, доцент И.Руденко ва магистратура талабаларига “Статистика” фанини Иқтисодиёт ва туризм факультети катта ўқитувчиси Жасур Отаевлар алмашув ўқув машғулотларини онлайн тарзда олиб бормоқдалар.
2020 йилнинг 21 декабридан 31 декабргача ўтказиладиган ушбу онлайн интерактив машғулотларнинг якунида ўқув машғулотларда узлуксиз қатнашган ва ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажара олган ўзбекистонлик ва ҳиндистонлик талабаларга 30 соатлик ўқув дастурини якунлаганлиги тўғрисида Халқаро сертификат берилиши кўзда тутилган.

⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР: Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !!!
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.
⚠️ Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2020 йилнинг 20 декабридан 2021 йилнинг 25 январь кунига қадар (ўша куни ҳам) фаолият кўрсатади.
Қайд этилган Низомга мувофиқ фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳларига ариза топширишлари мумкин:
- талаба бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда;
- талабанинг турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
- талабанинг ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.
❗️Ушбу сабаблардан бошқа ҳолатларда фуқаролар ўқишни кўчириш бўйича умумий тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Фуқаролар узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар бевосита муайян ОТМга тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари
@eduuz
@eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
2020 йилда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ҳужжатли фильм.
Тез кунда “Yoshlar” телеканалида.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
2020 йилда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ҳужжатли фильм.
Тез кунда “Yoshlar” телеканалида.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари
ТДПУ ва БДПУ талабалари ўртасида “Биз иқтидорлилик сирларини ўрганамиз” талабалар халқаро ижодий онлайн мусобақаси бўлиб ўтди
Халқаро ижодий онлайн мусобақада Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек-Беларусь“Инновацион педагогика” қўшма факултети ҳамда Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университетининг 70 нафардан ортиқ талабаси иштирок этди.
Мусобақанинг асосий мақсади икки мамлакат талабаларнинг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, икки йил давомида орттирилган билим, иқтидор, тажриба ва кўникмаларини намоён этишга йўналтирилган.
Талабаларнинг ижодий ишларини баҳолашда ҳамкор университетларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, жумладан профессор Олга Маргош, доцент Елена Варанетская-Лосик, Ўзбек-Беларусь“Инновацион педагогика” қўшма факултети деканати ходимлари ҳакамлик қилди.
Ҳакамлар томонидан Ўзбек-Беларусь “Инновацион педагогика” қўшма факультети талабаларининг тайёргарлиги, билим ва кўникмалари, шунингдек, мусобақага ижодий ёндашганлиги юқори баҳоланди.
Ташкилотчилар ва талабалар томонидан бу каби мусобақа ва танловларни ҳар семестр якунида ўтказишга келишиб олинди.

Тошкент кимё-технология институти ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" ўртасида меморандум имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарори билан 2020-2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастур тасдиқланди.
Тошкент кимё-технология институти ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" ташаббуси билан мазкур қарор ижросини таъминлаш, жумладан олий таълим муассасаси ва ишлаб чиқариш корхонаси ўртасидаги интеграцияни янги босқичга кўтариш мақсадида жорий йилнинг 21 декабр куни ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Келишувга кўра институт ва корхона бакалавр, магистрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг корхона стажировкасини ташкил этиш, ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш ва корхонанинг илмий-техник муаммолари бўйича хўжалик шартномалари тузиш бўйича ҳамкорлик қилади.
Шунингдек, Меморандум доирасида корхона билан қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни олиб бориш, қўшма илмий ишланмалар ишлаб чиқиш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамкорлик режалаштирилган.
Бугунги кунда институтда ишлаб чиқаришга тайёр бўлган 20 дан ортиқ ишланма мавжуд бўлиб, саноат корхоналари билан ҳамкорликда уларни молиялаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш зарур.

AнДТИ битирувчиси ўз илмий ишини Осло университетида ҳимоя қилди
Aндижон давлат тиббиёт институтининг битирувчиси Бекзод Тошбоев дунёнинг “Топ 100” талигига кирувчи Норвегиянинг Осло университетида Офталмология йўналишида “Қуруқ кўз касаллиги ва ксеростомиянинг диагностик биомаркерлари” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилди.
Бу мақсад йўлида қаҳрамонимиз уч йил тинимсиз меҳнат қилди: 1000 дан ортиқ беморларни текширди, 4000 варақдан кўп илмий мақола ёзди, ҳамкасблари билан 6000 дан e-mail алмашинувларини амалга оширди, 30 нафар тақризчи танқидига илмий асослантирилган жавоб берди.
2017 йилда Бекзод Тошбоев имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Осло университети PhD дастурига қабул қилинган. У бир вақтнинг ўзида PhD дастурида ўқиш билан бирга норвег тилини ўрганди, тиббиёт бўйича имтиҳонлар топширган.
– Хорижда илмий ишни ҳимоя қилишни хоҳловчилар кўп, афсуски мақсад қўйиб меҳнат қилувчилар эса кам. Мен ҳозиргача суҳбатлашган тенгдошларимдаги асосий муаммо шундаки, бирданига ҳаммасига эришини исташади. Биринчи қадамни қўйишни эса кўпчилик хоҳламайди, – дейди Бекзод Тошбоев. – Энг биринчи қадам – бу тил ўрганиш. Деярли ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин. Бу учун талаб этиладиган нарса – комфорт зонадан чиқиш, мақсад сари биринчи қадамни қўйиш ва унга эришмагунча тинмай меҳнат қилиш керак.
Бекзод Тошбоев ҳозирда Осло университети Стоматология факультети докторанти, Норвегия кўз саломатлиги институти тадқиқотчиси ва консультанти, «Oftalmolog» » (Nordic journal of ophthalmology) илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

#ОТМ_янгиликлари
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори Aзиз Aбдуҳакимов ва соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ҳамда қатор туристик фирмалар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Бевосита мулоқот тарзида ўтказилган тадбир давомида юртимиз тарихи, бой миллий маданий-маънавий ва буюк аждодларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш, соҳада фаолият юритаётган туристик фирмалар мутахассислари билим ва малакасини янги илмий тадқиқотлар асосида ошириш масаласи туризм, хусусан, бугун долзарб аҳамият касб этаётган зиёрат туризми ривожида муҳим экани таъкидланди.
Тадбир якунида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.