Edu.uz
152K subscribers
20.6K photos
4.43K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

ТТЕСИда Хитой университети билан ҳамкорликда талабалар учун онлайн семинарлар йўлга қўйилди

2020 йил 10 декабр кунидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Шанхай политехника университети ҳамкорлигида онлайн семинар-тренинг машғулотлари бошланди.

Семинар-тренингни Шанхай политехника университети ректори Чэнь Бинь ҳамда ТТЕСИ ректори Илҳом Собировлар кириш сўзи билан очиб берди.

Ўзаро келишувга кўра, 2020 йил 10-24 декабрь кунлари ТТЕСИ “Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси” ҳамда Шанхай политехника университетининг “Матбаа” факультети ўртасида онлайн семинар-тренинг ўтказилади.

Шунингдек, муҳокамалар давомида институтнинг “Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси” кафедраси базасида Ўзбекистон-Хитой қўшма илмий лабораториясини ташкил қилиш ва уни Хитойнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш бўйича келишувга эришилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Rasmiy

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади, деган нотўғри хабарлар тарқалди.

Шуни расман маълум қиламизки, олий таълим муассасаларининг барча талабаларини тўлиқ анъанавий таълим шаклига ўтказиш режалаштирилмаган.

Мазкур масалада янгилик бўлса, вазирлик расмий веб-сайти ва телеграм канали орқали маълум қилинади.

Ахборот хизмати

📍Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Вазирнинг биринчи ўринбосари Бухоро вилоятидаги ОТМлар фаолияти билан танишди

2020 йил 10 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов Бухоро давлат университетида вилоят ОТМ ректорлари, академик лицейлари директорлари билан учрашди.

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, уларнинг фан олимпиадаларидаги иштирокини кенгайтириш каби масалалар нечоғли долзарб эканлиги айтилди.

Учрашувдан сўнг вазирнинг биринчи ўринбосари БухДУ ҳузуридаги Қоракўл академик лицейида бўлди. Ўктам Саломов академик лицейи музейи билан танишиб, ушбу даргоҳда халқаро олимпиада ғолибларига таълим берган профессор-ўқитувчилар фаолияти билан қизиқди.

Ташриф сўнгида вазир ўринбосари Ў.Саломов БухДУда ташкил этилган илмий-инновацион ғоялар ва ишланмалар ярмаркасида қатнашди.

Ярмаркада вилоятдаги ОТМларда яратилаётган инновацион ишланмалар тақдимоти ва уларни амалиётга, бевосита ишлаб чиқаришга жорий этишга бағишлаб ташкил этилган маҳорат кўригида 190 га яқин илмий-назарий ижод маҳсули–ишланма намойиш қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned «​​#Rasmiy Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти Бугун ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча онлайн шаклда ўқиётган талабалар учун ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади, деган нотўғри хабарлар тарқалди. Шуни расман маълум қиламизки, олий…»
​​#Профессионал_таълим

Олмон олимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув қўлланмалари ўзбек тилига таржима қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар ва фермерлар, қолаверса талаба-ўқувчилар малакасини оширишда ёрдам берувчи олмон олимлари ўқув қўлланмаларининг ўзбек тилидаги электрон шакллари тайёрланди.

2020 йилнинг 11 декабрь куни «Ўзбекистоннинг танланган ҳудудларида иқтисодиёт ривожланишини қўллаб қувватлаш» лойиҳаси доирасида вазирликка 1400 та «Фермер: Бошланғич босқич» китобининг рус тилидаги ҳамда «Фермер: Бошланғич босқич» ва «Фермер: Ихтисослик босқичи» ўқув қўлланмаларининг ўзбек тилидаги электрон шакллари 580 та компакт дискларда тақдим этилди.

Ушбу ўқув қўлланмалар қишлоқ хўжалигига ихтисослашган профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, уларда ўсимликшунослик, қишлоқ хўжалик техникаларини жорий этиш ва чорвачилик соҳалари амалий нуқтаи назардан батафсил ёритилган.

Германиялик Хорст Лохнер ва Йоханнес Бреккер муаллифлигида яратилган ўқув қўлланмалари профессор Херберт Штроебель ташаббуси билан профессорлар Отабой Жуманиёзов ва Рўзимбой Эшчонов раҳбарлигида ўзбек тилига таржима қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
"Uzbekistan GTL" компаниясининг 2020-2021 ўқув йили учун стипендия дастури ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

2020 йил 12-13 декабрь кунлари GTL заводида "Uzbekistan GTL" стипендияси дастури ғолиблари ва фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими ҳамда қурилаётган завод тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатов иштирок этди.

Вазир ўринбосари иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаётгани ва ёш мутахассисларга ҳаётда ўз ўрнини топишида ёрдам бераётгани учун "Uzbekistan GTL" МЧЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

UzGTL стипендияси совриндорларга бир йил мобайнида ойлик стипендия белгиланади ва ўқишнинг сўнггида соҳаси бўйича иш билан таъминланади. Шунингдек завод цех ва бўлимларида стажировка ўташ, ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларида қатнашиш учун шароит яратилади.

Тадбирда, шунингдек, танловда фаол қатнашган 18 нафар талаба ҳам сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. ҳам амалиёт ўташ имконияти яратилди ва кадрлар резервига қабул қилинди.

Тадбир сўнггида юртимизнинг 7 та ОТМ Uzbekistan GTL заводи ва Шўртан газ кимё мажмуаси ўртасида ҳамкорлик янада кенгайтириш бўйича уч томонлама меморандумлар имзоланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Фотолавҳа

Сўх туманидаги касб-ҳунар мактабининг “Тикувчилик” йўналиши ўқувчилари дуал таълим тизими доирасида "Сўх намунаси" МЧЖда ўқув амалиёт машғулотларида иштирок этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Xalqaro_hamkorlik

Олий ва ўрта махсус таълим вазири халқаро анжуманда нутқ сўзлади

2020 йилнинг 10-13 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги томонидан Шэньси провинцияси маъмурий маркази Сиань шаҳрида «Ишлаб чиқаришни интеграциялаш, таълим, тадқиқотлар ва уларни амалга ошириш – Ипак Йўли 2020» мавзусида халқаро конференция оффлайн ва онлайн шаклда ўтказилди.

Конференциянинг очилишида 30 дан ортиқ мамлакатлардан 800 нафардан ортиқ давлат ва жамоат арбоблари, нуфузли университетлари ректорлари, олимлар ва мутахассислар иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ушбу нуфузли халқаро анжуманда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Вазир ўз нутқида иқтисодиёт тараққиётида драйвер вазифасини бажарувчи самарадор инновацион лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Шу билан бирга Иномжон Мажидов ўз нутқида Ўзбекистон-Хитой ОТМлари ўртасида «Бир макон, бир йўл» формати доирасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини дастурларини ривожлантириш, биргаликда илмий-инновацион лабораториялар, технопарклар ташкил этиш, илмий тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

Халқаро конференцияда, шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов, институт профессори Олим Пўлатовлар ҳам маъруза билан қатнашди.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2356

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Manaviyat.edu.uz
Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi “Ma’naviyat va ma’rifat” markazi tasarrufida faoliyat yuritayotgan telegram sahifalar
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
​​#OTM_янгиликлари

Самарқанд давлат тиббиёт институтида талабалар ўртасида халқаро онлайн олимпиада ўтказилди

2020 йил 11-12 декабрь кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институтида тиббиёт ОТМлари талабаларининг «Самарқанд – 2020» халқаро онлайн олимпиадаси ўтказилди.

Халқаро онлайн олимпиадада Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тиббиёт ОТМларининг жами 27 та талабалар жамоаси, якка қатнашувда 40 та ОТМдан 2000 нафардан зиёд талаба қатнашди.

Жамоалар томонидан тақдим қилинган ижодий иш ва маърузалар Жанубий Корея, Япония, Польша, Беларусь, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий-текшириш институтлари етакчи олимлари, профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳайъат томонидан баҳолаб борилди.

Шўъбаларда тиббиёт фундаментал ва клиник фанлари, жумладан одам анатомияси, хирургия, стоматология, акушерлик ва гинекология, суд тиббиёти, юқумли касалликлар, терапия, кардиология, травматология, ортопедия ва шу каби бошқа йўналишларда долзарб масалаларга бағишланган инновацион ишланмалар тақдим қилинди.

Талабалар халқаро онлайн олимпиадаси якунида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Malaka_oshirish

Малака ва инновацион ўзгаришлар самарали профессионал таълим тизимига кенг йўл очмоқда

Зайниддин ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор:

- Давлат ва жамият тараққиёти, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари салоҳиятини оширишда ўрта бўғин мутахассислари ҳамиша катта роль ўйнаб келган. Таъбир жоиз бўлса, улар ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг “олтин ўрталиғи”ни таъминлашда муҳим мувозанат кучи ҳисобланади. Бу нафақат тарихда, балки бугунги амалиётда ҳам ўз исботини топган ҳаётий ҳақиқатдир.

Айниқса, пандемия шароитида айнан профессионал таълимдан етишиб чиққан малакали мутахассисларнинг ўрни ва қадри яққол билиняпти.

«Плеймейкер-кадрлар» даври келди

Боиси футбол тили билан тушунтирганда, улар майдондаги ярим ҳимоячиларга ўхшайди. Аслида, энг кўп қора меҳнатни айнан шу амплуа эгалари бажаришса-да, кўпчилик буни сезмаслиги мумкин. Ваҳоланки, нафақат рақиб дарвозасини ишғол қилиш, балки ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлашда айнан уларнинг хизматлари беқиёс бўлади.

👉 Батафсил: "Халқ сўзи" газетасининг веб-сайтида

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Ўзбекистонлик ректор Беларусь университети фахрий профессори унвони билан тақдирланди

Тошкент давлат техника университети ва Беларусь миллий техника университети билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, ўқув-услубий ва илмий соҳаларда амалий ишлар йўлга қўйилган.

Икки давлат университетлари ўртасида олиб борилган ишлар ижобий баҳоланиб, Беларусь университети Илмий кенгаши қарорига (10 декабрь 2020 йил) кўра ТДТУ ректори профессор Садриддин ТУРОБЖОНОВ Беларусь миллий техника университетининг “Фахрий профессори” унвони билан тақдирланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Zamon.uz | Тошкент давлат транспорт университетида олиб борилаётган ўқув жараёнларидан репортаж.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_maktab_hamkorligi

Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилоятидаги иккита мактабни оталиққа олди

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш йўлида республикадаги барча ОТМлар ўз ҳудудидаги мактаблар билан ҳамкорликни ўрнатмоқда.

Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 9-сон ва Нурафшон шаҳридаги 62-сон умумтаълим мактабларини ўз оталиғига олди.

Ректор Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида институт жамоаси Ўзбекистон санъат арбоби Ортиқали Қозоқов билан биргаликда Оҳангарон шаҳридаги 9-мактабда «Бешта муҳим ташаббус куни» маданий-марифий тадбири ташкил этилди.

Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчилари Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ҳамда Бобур Ваҳобжоновлар томонидан тасвирий санъатга қизиқадиган истеъдодли ўқувчилар учун маҳорат дарслари ҳамда кўрик-танлов ўтказилди. Мазкур танловда ўқувчилар эркин мавзуда ўз истеъдодларини намоён этдилар. Танлов якунида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Институт профессор-ўқитувчилари ушбу умумтаълим мактабларидаги мослаштирилган кутубхонани замонавий ҳолатга келтириш бўйича амалий ёрдам бериши, дизайн ва ҳайкалтарошлик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда битирувчи курс талабаларини жалб этиб, мактаблар ҳудудининг ландшафт дизайни лойиҳасини яратиш режалаштирилган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Фарғона политехника институти талабаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Жорий йилнинг 4-9 декабрь кунлари Сурхондарёда бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада иштирок этган Фарғона политехника институти талабаси Ҳасанжон Мирзараҳимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. У катталар ўртасидаги бел олишнинг чалиш йўналишида 72 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этди. Шу тариқа тўғридан-тўғри келаси йили Россия Федерациясида ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақаси йўлланмасига эга бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Rasmiy

Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

2021 йил 11 январь - ўқишнинг биринчи куни.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

📍
Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасини бир йиллигини нишонлашга таклиф этамиз!

🎉 16 декабрь куни соат 11:00да «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг бир йиллиги онлайн тарзда нишонланади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад Бин Абдуллоҳ Ал-Гергави, Dubai Future Foundation директори ўринбосари Абдулазиз Ал-Жазири ва бошқалар иштирок этади.

✔️Тадбирда бир нечта мусобақаларнинг ғолиблари эълон қилинади:

1️⃣ IT Park Cup

2️⃣ Students Cup

3️⃣ Open Data Challenge 2020

Шунингдек, талабаларни code.org президенти ўринбосари Леонардо Ортиз Виллакорта томонидан кутилмаган совғалар кутмоқда.

🥳 Жонли эфирни биз билан томоша қилинг!

Жонли эфирга ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=5ni-51168_0

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFLFypj1KkaGQU14Dg