Edu.uz
136K subscribers
22.7K photos
4.87K videos
232 files
12.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Ҳар бир давлатга ҳар доим малакали кадрлар керак

Ҳар доим ҳар бир мамлакат учун мутахассислар тайёрлаш, етук кадрларни вояга етказиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралган. Шу боис ҳам олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратиш, педагог кадрларга эътибор бериш, мутахассислар тайёрлашни кучайтиришимиз муҳим. Буни давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9-10 фоиз эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу кўрсаткич 15 фоиздан ошди. Лекин дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда бу рақамни 20 фоизга етказиш, келгуси йилларда бу борадаги ишларни янада изчил ошириш муҳим вазифадир.

Президентимиз мамлакатимиздаги бирорта университет дунё тан олган олий ўқув юртлари қаторига кирмаганини афсус билан айтди. Бу соҳада ишлайдиган биз, мутахассислар учун бу жуда қаттиқ огоҳлантириш деб ҳисоблайман. Шу гапнинг ўзи қиладиган ишимиз, дастурларимиз, амалий ишларимизни ўзгартиришимиз кераклигини кўрсатяпти.

Олий ўқув юртлари нуфузини янада ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтиришдан эндиликда энг асосий вазифамиздир.

Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш ташаббусининг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш белгиланди. Таълим бериш ва илмий фаолиятни амалга оширишда университет ва институтларимизнинг мустақиллигини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтириш чоралари кўрилади. Ёшларимиз жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, етук кадр бўлиб, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши учун шарт-шароитлар яратилади.

Келгуси йилда ҳам олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш ҳам эътиборимизда бўлади.

Иномжон Мажидов,​​
Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Андижонлик талабаларга хорижлик профессорлар онлайн вебинар маърузалар ўқишди

Ўтган йили Тошкентда ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида Андижон давлат университети Россия Федерациясининг Мордовия давлат университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

Меморандумга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб университетда Мордовия давлат университети билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари ҳамкорлик асосида россиялик профессорлар томонидан андижонлик талабалар учун онлайн тарзида ўқув машғулотларини олиб бориш режаси ишлаб чиқилди.

Дастлабки онлайн тарздаги вебинар маърузаларни Мордовия давлат университети математик анализ кафедраси профессорлари Равиля Бекмурзина ҳамда Анна Климовалар университетнинг математика таълим йўналиши 3-босқич талабалари учун олиб боришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ушбу шиор остида ўтказилаётган ватанпарварлик тадбирларида ОТМлар профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳрида “Менинг армиям-менинг фахрим!” шиори остида катта тадбир ташкил этилиб, унда замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

Тадбир доирасида ўтказилган марафон югуриш мусобақаларида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари фаол иштирок этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Янги университет ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Ўзбекистон миллий университети Журналистика факультети Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Аҳмаджон Мелибоевга Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академиянинг академик унвони берилди.

Вазирликнинг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Хорижда таълим олиш ва илмий фаолият билан шуғулланиш учун грантлар

Венгрия Ҳукумати
талабалар магистрлар, докторантлар ва ОТМ маъмурияти ходимлар учун грант дастурини эълон қилди.

Грант маблағлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ажратилади ҳамда унга ўқиш ва яшаш учун тўловлар, ойлик стипендия ва тиббий суғурта киради.

Онлайн ариза топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 15 январь

Батафсил маълумот учун:
https://www.stipendiumhungaricum.hu

Руминия
ОТМларида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва докторантурада грант асосида ўқиш учун танлов эълон қилинади.

Грант дастури давомида номзодлар бепул ўқиш ва талабалар турар жойида яшаш, ойлик стипендиялар (магистрлар учун 75 евро, докторантлар учун 85 евро) билан таъминланади.

Таълим румин тилида олиб борилади. Румин тилини билмайдиган номзодлар учун бир йиллик тил ўрганиш курслари таклиф этилади.

Батафсил маълумот учун: https://www.mae.ro/en/node/10251

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Университетлар ва халқаро рейтинглар: стратегияни яратиш” биринчи халқаро конференция.

Тошкент, 2019 йил 14-15 январь. Конференцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент давлат шарқшунослик институтида турк тилини ўқитиш учун туркиялик профессорлар жалб қилинади.

Бу борада келишувга 2019 йилнинг 14 январь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Али Эйюпкожа, Кавказ университетлари ассоциацияси Президенти профессор Рамазан Коркмаз ва “Tümosan Azia” компанияси вакили Митҳат Кара билан бўлган учрашувда эришилди.

Музокараларда Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Туркиянинг бир қатор нуфузли университетлари билан қўшма кафедралар очиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун, айни пайтда Тошкент давлат шарқшунослик институтда 240 нафар талаба чет тили сифатида турк тилини ўрганмоқда ва уларга Туркий тиллар кафедрасининг 19 нафар фан номзоди ҳамда 4 нафар фан доктори таҳсил бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Хушхабар

Академик лицей ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадасида навбатдаги ғалабаси

2019 йил 10-15 январь
кунлари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Ўқувчиларимиз ушбу нуфузли олимпиадада муваффақиятли қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза - жами 10 та медалини қўлга киритишди.

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчиларимиз эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Кенгашининг қарори билан 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича
👉 Реймов Маманбек Полатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти;

Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича
👉 Бобоев Акмалжон Хатамович – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти;

Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши йўналиши бўйича
👉 Каримов Жасурбек Алишерович – В.И.Романовский номидаги Математика институти таянч докторанти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Президент_стипендианти

Реймов Маманбек Полатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти. Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича Президент стипендияси совриндори.

Ҳозирда “Геоахборот технологиялари базасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш учун Оролбўйи экотизимини тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.

Erasmus Mundus “Casia” лойиҳаси гранти соҳиби, Голландиянинг Вагенинген университети “Атроф-муҳит муҳофазаси” мутахассислиги бўйича халқаро магистр.

Темпус ГЕ-УЗ “Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришишни таъминлаш” лойиҳасининг 2014-2015 йиллардаги менежери, Эразмус Мундус “ТИМУР” лойиҳаси грантининг 2017 йилги ғолиби.

1 та ўқув қўлланма, 1 та методик кўрсатма ҳамда 14 та илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Президент_стипендианти

Бобоев Акмалжон Хатамович – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти. Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича Президент стипендияси совриндори.

Ҳозирда “Крахмал инулин сақловчи хом-ашёларни комплекс қайта ишлаб этанол биосинтезини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.

2016-2017 йилларда таълим сифатини таъминлаш бўйича Erasmus+ дастурининг IQAT ва UzDOC2 лойиҳалари иштирокчиси, “Ўзшароб” АЖ Илмий-техник кенгаши ва марказий дегустация комиссияси аъзоси.

1 та
ўқув қўлланма, 1 та дарслик муаллифи, 20 та илмий мақолалари республика ва хорижнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Президент_стипендианти

Каримов Жасурбек Алишерович - В.И.Романовский номидаги Математика институти таянч докторанти. Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши йўналиши бўйича Президент стипендияси совриндори.

Илмий иш мавзуси “Дизьюнкт тўла банах модулларининг таснифи”.

Эстониянинг Таллин техника университети ташкил этилган “Innovation Theory and Management” номли ёзги мактаб, Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган XXVII Халқаро математиклар конгресси, Белоруссиянинг Могилев шаҳридаги Белоруссия-Россия университетининг VIII Очиқ олимипиадаси, иштирокчиси,

Урганч шаҳрида ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги математика бўйича I Халқаро олимпиаданинг ташкилий қўмитаси ишида фаол иштирок этган. 2018-2019 ўқув йили Қори-Ниёзий номидаги стипендия совриндори.

Унинг 20 та илмий мақола ва тезисларлари республика ва хорижнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​“Йил талабаси” танлови ғолиблари аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан илк маротаба ўтказилган “Йил талабаси” танлови ғолиблари тақдирланди.

Танлов ОТМ талабалари ўртасида уч босқичда ўтказилиб, унда жами 316 нафар ёшлар иштирок этди.

“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”

Сардор Бозорбоев
- Ўзбекистон миллий университети талабаси

“Йилнинг энг ташаббускор талабаси

Сардор Бердиев - Тошкент ахборот технологиялар университети Қарши филиали талабаси

“Йилнинг ихтирочи талабаси”

Умид Равшанов
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали талабаси

“Йилнинг спортчи талабаси”

Бектемир Мелиқўзиев
- Қўқон давлат педагогика институти талабаси

“Йилнинг ижодкор талабаси

Санжарбек Азимов - Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси

Шунингдек, “Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” номинациясида Тошкент давлат аграр университети талабаси Моҳинур Жўраева ҳамда “Йилнинг энг фаол нотиқ талабаси” номинациясида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабаси Гавҳарой Усмонхўжаева ғолиб бўлишди.

Танлов низомига кўра ҳар бир номинация бўйича 1-ўрин соҳиблари танлов статуэткаси ва ЭКИҲ ўн баробари, 2-ўрин соҳиблари саккиз баробари, 3-ўрин соҳиблари беш баробари миқдорида пул мукофоти ва диплом билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Гулистон давлат университетда
Жаҳон банкининг лойиҳаси иш бошлади

Академик инновациялар фондининг “Олий таълим тизимини модернизация қилиш” дастури доирасида Гулистон давлат университетида Жаҳон банкининг лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади.

“Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “ўқув-илмий комплекс" ташкил этиш” мавзусидаги лойиҳа қиймати 173 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, 24 ойга мўлжалланган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кластерли тизимга асосланган интеграция – инновацион ўқув-илмий комплекс тизимини ташкил этиш ва унинг механизмини яратишдан иборат.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Мамлакатимиз делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

– Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз,- деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга таклиф этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Иқтидорлар

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендиянинг 2018/2019 ўқув йилидаги совриндорлари:

1. Абдуғоипова Мохинур – ТАТУ 2-босқич магистри;
2. Исмоилов Диёрбек – ТАТУ 2-босқич магистри;
3. Агзамов Шухрат – ТАТУ 2-босқич магистри;
4. Ахмедова Нозима – ТАТУ 2-босқич магистри;
5. Абдукаримов Сирожиддин – ТАТУ 2-босқич магистри;
6. Файзуллаев Насрулло – ТАТУ 4-курс талабаси;
7. Актамов Шоҳруҳбек – ТАТУ 3-курс талабаси;
8. Ҳамидуллаев Бекзод – ТАТУ 4-курс талабаси;
9. Атавуллаева Феруза – ТАТУ 4-курс талабаси;
10. Ғаниев Алишер – ТАТУ 4-курс талабаси;
11. Абдурахмонова Комила – ТАТУ 4-курс талабаси;
12. Аминов Миржалол – ТАТУ 4-курс талабаси;
13. Садритдинов Қодир – ТАТУ 4-курс талабаси;
14. Касимов Саидаминхон – ТАТУ 4-курс талабаси;
15. Мамутова Айгул – ТАТУ Нукус филиали 3-курс талабаси;
16. Деванова Осилхон – ТАТУ Урганч филиали 2-курс талабаси;
17. Маматмурадова Мадина – ТАТУ Қарши филиали 2-курс талабаси;
18. Олимов Аббос – ТАТУ Қарши филиали 3-курс талабаси;
19. Файзимуратов Нодир – ТАТУ Самарқанд филиали 3-курс талабаси;
20. Тошбоев Жахонгир – ТАТУ Самарқанд филиали 3-курс талабаси;
21. Хамзаев Жамшид – ТАТУ Самарқанд филиали 3-курс талабаси;
22. Турғунов Боходиржон – ТАТУ Фарғона филиали 2-курс талабаси;
23. Мирхомитов Миржалол – ТАТУ Фарғона филиали 2-курс талабаси

Маълумот учун, Стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 мартдаги ПҚ-2834-сон қарори билан жорий этилган бўлиб, Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида таҳсил оладиган иқтидорли талабаларга республикамизда белгиланган энг кам иш ҳақининг 2.0 баробари миқдорида тайниланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Талабалар учун янги танлов - “Big Idea Challenge”

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда “Big Idea Challenge” танловини эълон қилади.

Танловнинг мақсади талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.

Танловда ОТМ талабалари ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган ўзларининг илғор лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг биринчи босқичидан танлаб олинган лойиҳа муаллифлари иккинчи босқичида Лондон Метрополитен университети экспертлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари ўтказиладиган тренингда иштирок этади.

Онлайн ариза топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 1 февраль.

Батафсил: www.britishcouncil.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Достон Турғунов “Ballet beautiful art” халқаро танлови совриндори бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жаҳоннинг 10 та мамлакатидан ташриф буюрган 120 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида “Ballet beautiful art” классик ва замонавий рақс санъати бўйича халқаро кўрик-танлов ўтказилди.

Халқаро танловда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 2-босқич талабаси Достон Турғунов муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа давомида Достон Турғунов “Жизел” спектаклидан Алберт вариацияси, “Корсар” спектаклидан вариация ижро этиб ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

“Ballet beautiful art” халқаро танловида италиялик ижрочи биринчи, ҳамюртимиз иккинчи ва учинчи ўринни россиялик ижрочи қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA